Шаҳаншоҳ Хусрав Парвизнинг ҳовузда чўмилаётган Ширинни биринчи бор кўриши. Низомий Ганжавий асарига чизилган минатура

Фарҳод ва Ширин – эронлик халқлар адабиётида анъанавий мазмунга эга бўлган ва бир неча ижодкорлар томонидан қаламга олинган ишқий қисса ва достонлардан бирининг номи.

Фарҳод ва Ширин тимсоллари форс-тожик адабиётида Х-ХИ асрлардан бошлаб Абулқосим Фирдавсийнинг „Шоҳнома“, Низомий Ганжавийнинг „Хусрав ва Ширин“, Хусрав Деҳлавийнинг „Ширин ва Хусрав“, ўзбек шоири Қутбнинг „Хусрав ва Ширин“ достонларида энг фидойи ошиқ ва маъшуқалар сифатида тасвирланган. Алишер Навоий Шарқдаги шогирдларидан бири Бурхонов Фозилбек бу анъанавий ишқий қиссани қайта ишлаб, уни янгидан шакллантирган, Фарҳод ва Ширинни достоннинг бош қаҳрамонлари сифатида тасвирлаган ва унга „Фарҳод ва Ширин“ деб ном қўйган.

Навоий йигитлик даврида „Топмадим“ радифи билан ёзган ғазалларининг бирида ёшлигида ўзи қайта-қайта ўқиб, дилига жо қилган достонлар тўғрисида сўз юритади, унда шундай бир байт бор: „Кўп ўкудум Вомиқ-у Фарҳод-у Мажнун қиссасин, Ўз ишимдин булъ ажаброқ достоне топмадим“.

Демак, Навоий ёшлигидан бошлаб машҳур ошиқ ва маъшуқалар, шу жумладан, Фарҳод, Ширин ҳақидаги қиссаларни кўп ва қайта-қайта ўқиган. Шу билан бирга, бу достонлар вақт ўтиши билан унинг шахсияти, шахсий ҳис туйғулари ила бирлашиб кетган ва кўнглида Фарҳод ва Ширин ҳақида бутунлай янги бир достон ғояси шакллана бошлаган. Бу ижодий режа эса 1483—1484-йилларда амалга оширилган.

Достон мазмуни

Навоийнинг „Фарҳод ва Ширин“ достони у яратган „Хамса“нинг 2-достони бўлиб, унда Фарҳод оддий тош йўнар ошиқ эмас, балки хоқоннинг ўғли, аниқроғи, Хўтан мамлакати подшосининг қариликда кўрган якка-ю ягона фарзанди бўлиб, ёшлигидан фаннинг барча соҳаларига қизиққан, ҳарбий билимларни, айниқса, тошйўнарлик, касбини эгаллашга уринган. У Ширинни отасининг хазинасидаги сеҳрли ойнада кўриб, дарҳол севиб қолади. Унга эришиш учун турли машаққатларни бошидан кечиради. У Арман элида Ширин учун қазилаётган ариқни битказиш ишларида ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатади. Аммо босқинчи Эрон ҳукмдори Хусрав билан курашда хийла билан қўлга олиниб, қаҳрамонларча ҳалок бўлади. Унинг севгилиси Ширин эса унинг жасади устида жон беради.

„Фарҳод ва Ширин“ номи билан яратилган асарлар

ХВ асрдан кейин туркий халқлар адабиётида Фарҳод ва Ширин номлари билан боғланган достончиликка Навоийнинг шу номдаги асари ўзининг катта таъсирини кўрсатди. Уйғур шоири Хирқатийнинг (ХВИИ аср) „Муҳаббатнома ва меҳнатком“ ҳамда Абдураим Низорийнинг „Фарҳод ва Ширин“ достони Фарҳод ҳақидаги халқ афсона ва ривоятлари билан бир қаторда Навоий достонидан руҳланиб яратилган. ХИХ асрда яшаб ижод қилган ўзбек шоири Маҳзуннинг „Фарҳод ва Ширин“ достонида ҳам Фарҳод билан боғлиқ. Навоий асарларидаги асосий сюжет чизиғи сақланган. Бу достонида Маҳзун Навоий ғазалларидан ҳам фойдаланган. Машҳур ўзбек халқ бахшиси Фозил Йўлдош ўғли репертуарида „Фарҳод ва Ширин“ достони ҳам бўлиб, мазмунига кўра у кўп жиҳатдан Навоий достонига яқин. 1939-йил Ғафур Ғулом Навоий ёзган „Фарҳод ва Ширин“ достонининг насрий баёнини ҳозирлаган[1].

1922-йилда „Фарҳод ва Ширин“ номи билан ўзбек шоири ва драматурги Хуршид томонидан мусиқали драма, 1941-йилда машҳур озарбайжон шоири Самад Вурғун томонидан драма асари яратилди. Бу асарларнинг юзага келишида Навоий достони биринчи манба бўлиши билан бирга уларда улуғ шоир куйлаган инсонпарварлик, меҳнацеварлик, зулмни қоралаш гоялари, халқчиллик янада ёрқин ўз аксини топди.

Манбалар

  • Алишер Навоий, Мукаммал асарлартўплами, 8ж., Т., 1991; Хуршид, Танланган асарлар, Т., 1967.

Адабиётлар

  • Бертелс Е. Э., Низами и Физули, М., 1962; Эркинов С, Навоий „Фарҳод ва Ширин“и ва унинг қиёсий таҳдили, Т., 1971.
  • "Себеос' Ҳисторй ", Чаптерс 4. Транслатион бй Роберт Бедросиан (1985)
  • Баум’с латер чаптерс cовер ҳер литерарй депиcтион фуллй
  • Эхcерпц фром Тҳеопҳйлаcтъс Ҳисторй. Чаптерс 13.7 анд 14. 1 Транслатион бй Мичаэл Wҳитбй

Ҳаволалар



  1. ↑ Тожибоева, Озода. „Ғайбулла Саломов Алишер Навоий достонларининг табдиллари хусусида“ (ПДФ). „Ўзбекистонда хорижий тиллар“ илмий-методик электрон журнал. № 5/2019. 219-бет. дои:10.36078/1931577699385. 2020-05-07да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 23-декабр 2020-йил. {{cите магазине}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам)CС1 маинт: дате формат ()