Фатима Wҳитбреад БИО (Фатима Ведад, 1961-йил 3-мартда туғилган) – нафақадаги британиялик найза улоқтирувчи. У 1986-йилда Штутгартда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Европа чемпионатининг саралаш босқичида 77,44 метрга найза улоқтириш бўйича (жаҳон рекордини янгилаган ҳолда) ғолиб чиқди. Фатима найза улоқтириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган биринчи британиялик спортчи эди. Wҳитбреад 1987-йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. У ,шунингдек, икки карра Олимпиада совриндори: 1984-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида бронза ва 1988-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

Қийин кечган болалик йилларидан сўнг, уни найза улоқтириш бўйича мураббий Маргарет Wҳитбреад оиласи асраб олди. Wҳитбреад 1977-йилги инглиз мактаблари атлетика чемпионатининг оралиқ унвонини қўлга киритди ва 1978-йилги Ҳамдўстлик ўйинлари учун танланган ва Ҳамдўстлик ўйинларида олтинчи ўринни эгаллаган. Кейинги йили Wҳитебреад 1979-йилги Европа енгил атлетика чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Фаолияти давомида Wҳитебреад бошқа британиялик найза улоқтирувчи спортчи Тесса Сандерсон билан рақобатлашган эди. Wҳитебреад 1990-йилги Буюк Британиядаги енгил атлетика чемпионатида охирги спорт мусобақасини ўтказиб, 1992-йилда спортни расман тарк этганини эълон қилди.

A headshot of Tessa Sanderson
Тесса Сандерсон (2008-йилда олинган)

Ёшлиги

Фатима Wҳитбреад 1961-йилнинг 3-мартида Лондоннинг Сток-Нюингтон шаҳрида туғилган[1]. У бир қатор болалар уйларида улғайган[2]. 2003-йилда Тҳе Обсервер нашрига берган интервюсида у шундай деди: „Бу болаликдаги даҳшатли туш эди ва мен спортни жуда яхши кўрганим учунгина мен уни енгиб ўтиб, ҳақиқий онам билан учрашдим“[1]

Wҳитбреад 11 ёшида найза отишни бошлади Унинг сўзларига кўра, у Аталанта афсонасидан ва 1972-йилги ёзги Олимпия ўйинларининг аёллар бешкурашида олтин медални қўлга киритган Мери Петерсдан илҳомланиб, енгил атлетика мусобақаларига қизиқиш билдирган[3].. Wҳитбреад стадионда найза улоқтирувчи Девид Оттли билан учрашди ва ундан найза улоқтириш мумкинми, деб сўради. У мураббий келгунча кутишни илтимос қилди. Мураббий маҳаллий мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчис Маргарет Wҳитбреад бўлиб, Wҳитбреад у билан аввалроқ Wҳитбреад ўзи ўйнаган нетбол ўйинида ҳакамлик қилганида танишган. Уч йил ўтгач, Wҳитбреад Маргарет Wҳитбреад ва унинг оиласи томонидан асраб олинган. У ўсмирлик йилларини Эссексдаги Чадwелл Сент-Мери шаҳрида ўтказди ва у ерда Грейс яқинидаги Тореллс мактабида ўқиди[4][5].

Фаолияти

Дастлаби фаолияти

Фатима Wҳитбреад 1977-йилда инглиз мактаблари атлетика чемпионатида оралиқ унвонни қўлга киритди. Кейинги ойда Ҳаваскор Атлетика Ассоциациясининг (ААА) аёллар чемпионатида ғалаба қозонди[6]. У 1978-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида найза улоқтиришда 49.16 натижа билан олтинчи ўринни эгаллади.

Фатима Wҳитбреад 1983-йилда 18 та мусобақада британиялик рақиби Тесса Сандерсонни ортда қолдирган.

Жаҳон рекорди, Европа ва жаҳон чемпионатларида ғалабалари

Wҳитбреад 1986-йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичида найза улоқтириш бўйича жаҳон рекордини 77,44 м га янгилади, бу ўтган йилги

Шарқий германиялик Петра Фелке томонидан ўрнатилган рекорддан 2 м ортиқроқ эди. Wҳитбреад найза улоқтириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган биринчи британиялик спортчи эди[7].

Wҳитбреад 1987-йилги Жаҳон чемпионатининг финалида Фелкедан кейин иккинчи ўринни эгаллади[8]. Wҳитбреад 1987-йилда ББCнинг „Йил спортчиси“ мукофоти ғолиби бўлган[9].

Кейинги фаолияти

1988-йилда Сеулда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан бир неча ой ичида Wҳитбреад бир қанча касалликлардан азият чекди: елка жароҳати, фурункул, без иситмаси ва тиш билан боғлиқ муаммолар[10].

Wҳитбреаднинг кейинги карерасига елкасидан олган жароҳати таъсир кўрсатди. 1990-йилги Буюк Британияда енгил атлетика чемпионати у иштирок этган сўнгги спорт мусобақаси бўлиб, у ерда яна елкасидан жароҳат олди. 1992-йилда Wҳитбреад спортни тарк этди[11].

Фатима Wҳитбреаднинг найза улоқтириш рекорди
Йил Мусобақа Жой ўрин Масофа Мнб.
1978-йил Ҳамдўстлик ўйинлари Эдмонтон, Канада 6 49,16 м [12]
1979-йил Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати Бйдгошcз, Полша 1-чи 58,20 м [13]
1980-йил Олимпия ўйинлари Москва, Совет Иттифоқи 18 (қ) 49,74 м [14]
1982-йил Европа чемпионати Афина, Греция 8 65,10 м [13]
1982-йил Ҳамдўстлик ўйинлари Брисбен, Австралия 3 58,86 м [12]
1983-йил Жаҳон чемпионатлари Хелсинки, Финландия 2 69,14 м [13]
1984-йил Олимпия ўйинлари Лос-Анжелес, Америка Қўшма Штатлари 3 67,14 м [13]
1985=йил ИААФ жаҳон чемпионати Канберра, Австралия 3 65,12 м [13]
1986-йил Ҳамдўстлик ўйинлари Эдинбург, Буюк Британия 2 68,54 м [12]
1986-йил Европа чемпионати Штутгарт, Ғарбий Германия 1-чи 76,32 м [13]
1986-йил Гран-при финали Рим, Италия 2 69,40 м [15]
1987-йил Жаҳон чемпионати Рим, Италия 1-чи 76,64 м [13]
1988-йил Олимпия ўйинлари Сеул, Жанубий Корея 2 70,32 м [13]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Жаcксон. „Триумпҳ анд деспаир: Фатима Wҳитбреад“. Тҳе Обсервер (2003-йил 2-март). 2012-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Адиэ, Кате „2. Wҳат ис ёур мотҳер'с наме?“, . Нободй'с Чилд, Дигитал, Лондон: Ҳоддер & Стоугҳтон, 2005. ИСБН 978-1-84894-360-5. 
  3. ↑ Wҳитбреад, Фатима „9. Тҳе турнинг поинт“, . Фатима. Лондон: Пелҳам, 1988 — 92–114-бет. ИСБН 978-0-7207-1856-0. 
  4. ↑ Реад. „Жоэ Пасқуале: Эссех бой ат ҳеарт“ (эн-УК). Греат Бритиш Лифе (2016-йил 9-май). 2021-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр.
  5. ↑ Wҳитбреад, Фатима. Сурвивор: Тҳе Шоcкинг анд Инспиринг Сторй оф а Труэ Чампион. Виргин Боокс, 2012. ИСБН 978-0-7535-4096-1. 
  6. ↑ Темпле, Cлифф. А wелcоме Бритиш селеcтион ин Cловер. Тҳе Тимес (1977-йил 23-август), с. 8.
  7. ↑ Родда, Жоҳн. Wҳитбреад'с wорлд реcорд эарнс морнинг глорй. Тҳе Гуардиан (1986-йил 29-август), с. 20.
  8. ↑ Жавелин дуо лифт ГБ ҳопес. Cамбридге Эвенинг Неwс (1987-йил 5-сентябр), с. 4.
  9. ↑ „Спорц Персоналитй оф тҳе Еар – Паст Wиннерс“. ББC Спорт. 2004-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 23-ноябр.
  10. ↑ Майс, Кен. Wҳитбреад ҳас ҳаппй ретурн. Тҳе Даилй Телеграпҳ (1988-йил 15-август), с. 30.
  11. ↑ Тайлор, Лоуисе. Жавелин сталwарт адмиц дефеат; Фатима Wҳитбреад. Тҳе Тимес (1992-йил 14-январ), с. 36.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 „Фатима Wҳитбреад“. Тҳе Cоммонwеалтҳ Гамес Федератион. 2022-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-май.
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 13,5 13,6 13,7 „Фатима Wҳитбреад: Ҳоноурс Суммарй“. Wорлд Атҳлетиcс. 2021-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-май.
  14. ↑ „Атҳлетиcс ат тҳе 1980 Мосcоw Суммер Гамес: Wомен'с Жавелин Тҳроw“. Спорц Референcе. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган.
  15. ↑ „ИААФ Гранд Прих Финал“. ГБР Атҳлетиcс. 2012-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-май.