Фатма Алие Топуз (1862-йил 9-октябр – 1936-йил 13-июл) – Фатма Алие ёки Фатма Алие Ҳаним номи билан танилган, турк ёзувчиси, шарҳловчиси, эссеист, аёллар ҳуқуқлари фаоли ва инсонпарвар. Фатма Алие Ҳаним бешта романи билан адабиёт доиралари томонидан турк адабиётидаги биринчи аёл романчи сифатида эътироф этилган[1].

Фатма Алие Топуз
Таваллуди 9-октябр 1862-йил
Вафоти 13-июл 1936-йил(1936-07-13)
(73 ёшда)
Истанбул, Туркия
Тахаллуси Бир Ҳанıм, Мüтерcиме-и Мерам

Ҳаёти

Фатма Алие 1862-йил 9-октябрда Истанбулда туғилган. У Усмонлилар давлати хизматчиси, таниқли тарихчи ва амалдор Аҳмед Cевдет Паша (1822–1895) ва унинг рафиқаси Адвие Рабиа Ҳанıмнинг иккинчи фарзанди эди. Унинг акаси Али Седат ва синглиси Эмине Семие бўлган[2][3].

Отасининг Волий (вилоят губернатори) лавозими туфайли Мисрда, кейинроқ Грецияда, 1866-йилдан 1868-йилгача Ҳалабда уч йил ва 1875-йилда Жанинада олти ойни ўтказди. 1878-йилда у отаси тайинланган Дамашқда оиласи билан тўққиз ой қолди.

Фатма Алие ўз уйида норасмий таълим олган. Чунки ўша пайтда аёлларнинг таълим олишига қонунчиликда ҳеч қандай чеклов бўлмаса ҳам, қизларнинг расмий синфларга ёзилиши одатий ҳол эмас эди. Ўзининг интеллектуал қизиқиши туфайли у араб ва франсуз тилларини юқори даражада ўрганди[4].

1879-йилда, у ўн етти ёшга тўлганда, отаси уни капитан-маёрга турмушга берди. Унинг турмуш ўртоғи Меҳмет Фаик Бей, Султон Абдул Ҳамид ИИ нинг ёрдамчиси ва Плевна қамалининг қаҳрамони Гази Осмон Пашанинг жияни эди. У тўртта қиз туғди: Ҳатиcе (1880-йилда туғилган), Айşэ (1884-йилда туғилган), Нимет (1900-йилда туғилган) ва Зüбейде İсмет (1901-йилда туғилган)[4].

Унинг турмуш ўртоғи ундан билимсизроқ одам эди ва турмушнинг биринчи йилларида унга чет тилларидаги романларни ўқишга рухсат бермади[4].

Ёзувчилик карераси

Фатма Алие Топуз биринчи аёллар ҳуқуқлари фаолларидан бири бўлиб, ўзининг ижтимоий ҳаёти давомида ғарб кийимида кўпроқ юрган.
Фатма Алие Топуз уч ғилдиракли велосипедда, ҳомиладор бўлганида, тахминан 1900-йиллар

У 1889-йилда турмуш қурганидан ўн йил ўтиб, турмуш ўртоғининг рухсати билан Георгес Оҳнетнинг „Волонте“ романини франсуз тилидан турк тилига таржимаси билан адабиётда дебют қилди. Китоб унинг „Бир Ҳаним“ тахаллуси билан нашр этилган[4]. Таниқли ёзувчи Аҳмет Митҳат ундан шунчалик таъсирланганки, уни Терcüман-и Ҳакикат газетасида ўзининг фахрий қизи деб эълон қилган. Фатма Алие ҳам отасининг эътиборини тортди ҳамда у билан маъруза ўқиди ва фикр алмашди. Биринчи таржимасидан сўнг у кетма-кет таржималарида „Мüтерcиме-и Мерам“ тахаллусини ишлатган[5].

1894-йилда у Аҳмет Митҳат билан биргаликда „Ҳаял ва ҳакикат“ романини ёзди. У аёл қаҳрамон учун парчаларни ёзган бўлса, эркак қаҳрамон учун парчаларни Аҳмет Митҳат ёзган. Асар „Бир Кадıн ве Аҳмет Митҳат“ номи билан имзоланган[6]. Ушбу романдан сўнг икки муаллиф бир-бирлари билан узоқ вақт мактуб алмашишди ва кейинчалик улар Терcüман-и Ҳакикат газетасида чоп этилди.

Фатма Алие 1892-йилда ўзининг ҳақиқий исми билан „Муҳазарат“ романини нашр эттиради ва унда аёл биринчи муҳаббатини унута олмайди деган ишончни инкор этишга ҳаракат қилади. Бу бутун Усмонли империясида аёл ёзувчи томонидан ёзилган биринчи роман эди. Китоб 1908-йилда қайта нашр этилган.

Унинг 1899-йилда нашр этилган учинчи романи „Уди“ асарида Ҳалабда Фатма Алие билан учрашган удчи аёл тасвирланган. Бу романида у бахциз турмуш қурган Бедианинг ҳаётини содда тилда ҳикоя қилади[7]. Таниқли ёзувчи Реşат Нури Гüнтекин „Уди“ асарини адабиётга қизиқишини уйғотган энг муҳим асарлардан бири деб атайди.

1914-йилда у отасини сиёсий ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида „Аҳмед Жевдет Паша ва замони“ китобини нашр эттирди. Ушбу асарда у Иккинчи Конституция давридан кейинги сиёсий саҳнани очиб беришни мақсад қилган эди[8]. Бироқ, унинг тарихий тезисга қарама-қаршилиги китобнинг адабиётдан чиқарилишига олиб келди[9].

Аёллар ҳуқуқлари фаоли

У адабий асарлари билан бир қаторда 1895-1908-йиллар оралиғида ўн уч йил давомида Ҳанıмлара Маҳсус Газете журналида консерватив қарашларидан воз кечмаган ҳолда аёллар ҳуқуқлари ҳақида мақолалар ёзди[10]. Биринчи турк феминистларидан бири ҳисобланган синглиси Эмине Семие Öнася (1864–1944) ҳам ҳафтада икки марта чиқадиган журнал таҳрири сифатида зиёли аёллар қаторида эди[2]. Улар 1908-йилги Ёш турк инқилобидан кейин бошланган Меҳâсин журналига ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлар[11].

Фатма Алие 1896-йилда нашр этилган „Нисван-и Ислом“ китобида ғарб дунёсига мусулмон аёлларнинг аҳволини тушунтириб берган. Ўзининг журналлардаги мақолаларида ёзганидек, у ушбу китобда ўз романларида яратган замонавий персонажларга зид бўлган консерватив анъаналарни ҳимоя қилди.

Гуманитар ёрдамлари

Фатма Алие хайрия ишлари билан ҳам шуғулланган. Юнон-турк урушидан сўнг у 1897-йилда аскар оилаларини қўллаб-қувватлаш учун „Нисван-ı Османие İмдат Cемиети“ хайрия ташкилотини тузди. Бу мамлакатдаги биринчи аёллар ташкилотларидан бири эди. У инсонпарварлик саъй-ҳаракатлари учун 1899-йилда Султон Абдулҳамид ИИ томонидан „Меҳр-мурувват“ ордени билан тақдирланган[12].

Фатма Алие Топузнинг қабри (Истанбул)

Фатма Алие, шунингдек, „Усмонли Ҳилал-и Аҳмер Cемиети“ ташкилотининг биринчи аёл аъзоси бўлди. Бундан ташқари, 1910-йилларда Италия-Туркия уруши ва Болқон урушларидан кейин ташкил этилган „Мüдафаа-и Миллие Османлı Кадıнлар Ҳеети“ қўмитасида ишлаган.

Сўнги йиллари

Унинг кенжа қизи Зüбейде İсмет 1926-йилда насронийликни қабул қилди ва Рим-католик роҳибаси бўлиш учун Туркияни тарк этди[13]. Фатма Алие 1920-йилларда қизини қидириб, шунингдек, соғлиғи сабабли Франсияга бир неча бор саёҳат қилган[4]. 1928-йилда у турмуш ўртоғини йўқотди. Фатма Алие 1934-йил 21-июнда қабул қилинган Фамилия қонуни Туркияда жорий қилинганидан кейин Топуз фамилиясини қабул қилди. Ўзининг сўнгги йилларини соғлиғи ёмон ва молиявий қийинчиликда ўтказган Фатма Алие 1936-йил 13-июлда Истанбулда вафот этди[5]. У Ферикўй қабристонига дафн қилинди.

Хотираси

50 лиралик банкнотанинг орқа томони (2009)

Зафер Ҳаним „Аşк-и Ватан“ романини Фатма Алие Ҳанимдан йиллар олдин, 1877-йилда ёзган бўлса-да, нашр этилган биргина асари туфайли у илк турк аёл ёзувчиси сифатида эътироф этилмайди[5].

2009-йилда чиқарилган 50 турк лиралик банкнотанинг орқа томонида Фатма Алиенинг портрети тасвирланган[14]. Бироқ, Туркия Марказий банкининг уни бу қадар шарафланган биринчи аёл ва биринчи аёл турк ёзувчиси сифатида танлагани турк адабиёцҳунослари ва тарихчилари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди[15]. Танқидчиларнинг таъкидлашича, Ҳалиде Эдиб Адıвар ёки Афет İнан каби жумҳурият давридаги аёл ёзувчилар банкнотанинг олд томонида Мустафа Кемал Ататüрк портрети билан безашни шариат контекстида аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги ғояларини ишлаб чиққан Фатма Алиедан кўра кўпроқ мос келади дейишди[13].

Асарлари

Романлари

  • Муҳазарат (1892)
  • Ҳаял ва Ҳакикат (1894)
  • Раф’эт (1898)
  • Уди (1899)
  • Энин (1910)
  • Леваиҳ-и Ҳаят

Таржимаси

  • Мерам (1890), Жорж Оҳнетнинг Волонте романи (1888)

Манбалар

  1. ↑ „50 лира эдебият дüнясıнı икие бöлдü“ (тр). Ҳüрриет (2009-йил 24-январ). Қаралди: 2009-йил 26-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Фатма Алие'нин гöлгесинде калан кардеşи“ (тр). Ҳабер7 (2009). Қаралди: 2009-йил 23-апрел.„Фатма Алиеънин гöлгесинде калан кардеşи“. Ҳабер7 (ин Туркиш). 2009. Ретриэвед 23 Април 2009.
  3. ↑ „Алие, Фатма (1862–1936)“, Биограпҳиcал Диcтионарй оф Wомен'с Мовеменц анд Феминисмс: Cентрал, Эастерн, анд Соутҳ Эастерн Эуропе, 19тҳ анд 20тҳ Cентуриэс Франcисcа ДеҲаан: . Будапест; Неw Ёрк: Cентрал Эуропеан Университй Пресс, 2006. ИСБН 978-963-7326-39-4. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Юнус, Cейда. „Фатма Алие киме узак?“ (тр). Миллиет (2008-йил 28-март). Қаралди: 2009-йил 3-май.Юнус, Cейда (28 Марч 2008). „Фатма Алие киме узак?“ (ин Туркиш). Миллиет. Ретриэвед 3 Май 2009.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Э-9 Фифтй Туркиш Лира“. ТC Меркез Банкасı. 2009-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 3-май.. ТC Меркез Банкасı. Арчивед фром тҳе оригинал он 2009-04-17. Ретриэвед 3 Май 2009.
  6. ↑ „Фатма Алие Ҳанıм´ıн Вефатıнıн 70. Йıлı“ (тр). Тüркие Язарлар Бирлиğи. Қаралди: 2009-йил 3-май. [сайт ишламайди]
  7. ↑ „Фатма Алие Ҳанıм“ (тр). Эдебият Öğретмени. 2012-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 3-май.„Фатма Алие Ҳанıм“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-05-05 санасида архивланган) (ин Туркиш). Эдебият Öğретмени. Ретриэвед 3 Май 2009.
  8. ↑ „Заваллı Фатма Алие Ҳанıм“ (тр). Заман. 2009-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 3-май. (ин Туркиш). Заман. Арчивед фром тҳе оригинал (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-04-12 санасида архивланган) он 12 Април 2009. Ретриэвед 3 Май 2009.
  9. ↑ Барбаросоğлу, Фатма К.. „Туркиш пионеэр 'Фатма Алие Ҳанıм' А боок wитҳоут а табле оф cонтенц-1“. Тодай'с Заман (2008-йил 30-октябр). 2019-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 3-май.
  10. ↑ Элиф Акşит „Беинг а Гирл ин Оттоман Новелс“, . Чилдҳоод ин тҳе Лате Оттоман Эмпире анд Афтер. Политиcс, Соcиэтй анд Эcономй Сураия Фароқҳи: . Леиден; Бостон: Брилл, 2016 — 103-бет. ИСБН 978-90-04-29312-0. 
  11. ↑ Öзгüн Уçар (Жуне 2022). „Меҳâсин: Ресимли-ренкли ве 'кадıнлара маҳсус' илк дерги“. Тариҳ Дерги (турк). 2023-03-24да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 27 Април 2023.
  12. ↑ „Оттоман медал фор 'cомпассионате' Бритиш ладй то го ундер тҳе ҳаммер“. Ҳурриет Даилй Неwс (2015-йил 24-январ).
  13. ↑ 13,0 13,1 Баер, Ялçıн. „Паралардаки Алие Ҳанıм...“ (тр). Ҳüрриет (2009-йил 11-январ). Қаралди: 2017-йил 5-октябр.Баер, Ялçıн (11 Жануарй 2009). „Паралардаки Алие Ҳанıм…“ (ин Туркиш). Ҳüрриет. Ретриэвед 5 Оcтобер 2017.
  14. ↑ „ТЛ банкнотес то бе ин cирcулатион ин 2009“. Туркиш Даилй Неwс (2006-йил 15-сентябр). 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 28-сентябр.
  15. ↑ „50 лира эдебият дüнясıнı икие бöлдü“ (тр). Ҳüрриет (2009-йил 24-январ). Қаралди: 2009-йил 26-апрел.„50 лира эдебият дüнясıнı икие бöлдü“ (ин Туркиш). Ҳüрриет. 24 Жануарй 2009. Ретриэвед 26 Април 2009.

Ҳаволалар