Faxr ud-Davla
Абулҳасан Али ибн ал-Ҳасан (форсча: ابوالحسن علی بن حسن), асосан Фахр уд-Давла (арабча: فخر الدولة – „сулоланинг фахри“) лақаби билан танилган (997-йил октябр ёки ноябрда вафот этган) – Бувайҳийлар сулоласига мансуб амир. Жибал (976—980, 984—997), Ҳамадон (984—997), шунингдек, Гўргон ва Табаристон (984—997) ҳудудларини бошқарган. Рукн уд-Давланинг иккинчи ўғли.
| Фахр уд-Давла | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Гўргон ва Табаристон амири | |||||
| Салтанат | 984—997 | ||||
| Ўтмишдоши | Муъайяд уд-Давла | ||||
| Давомчиси | Ҳеч ким | ||||
| Ҳамадон амири | |||||
| Салтанат | 984—997 | ||||
| Ўтмишдоши | Муъайяд уд-Давла | ||||
| Давомчиси | Шамс уд-Давла | ||||
| Рай (Жибал) амири | |||||
| Салтанат | 976—980 | ||||
| Ўтмишдоши | Рукн уд-Давла | ||||
| Давомчиси | Муъайяд уд-Давла | ||||
| Рай (Жибал) амири | |||||
| Реигн | 984—997 | ||||
| Ўтмишдоши | Муъайяд уд-Давла | ||||
| Давомчиси | Мажд уд-Давла | ||||
| Вафоти | 997-йил октябр ёки ноябр | ||||
| Турмуш ўртоғи | Саййида Ширин | ||||
| Фарзандлари |
Шамс уд-Давла Мажд уд-Давла | ||||
| |||||
| Отаси | Рукн уд-Давла | ||||
| Дини | Ислом (Шиалик) | ||||
Болалиги
Абулҳасан Али ибн ал-Ҳасан тахминан 952-йилда туғилган. Рукн уд-Давланинг ўғли, онаси дайламий Фирузонийлар зодагони Ал-Ҳасан ибн ал-Файрузаннинг қизи бўлган. Ал-Ҳасан ибн ал-Файрузан Макан ибн Какининг амакиваччаси эди. Абулҳасан 975-йилда Фахр уд-Давла унвонини олган.
Ҳокимиятга келиши ва тахтдан ағдарилиши
976-йил январида Рукн уд-Давла тўнғич ўғли Адуд уд-Давла билан учрашди. У Форсни бошқараётган эди. Адуд уд-Давла Рукн уд-Давланинг вафотидан сўнг Рай ҳокимлиги Фахр уд-Давлага берилиши ҳақидаги илтимосига рози бўлди. Ҳамадон эса учинчи ўғли Му’айяд уд-Давлага берилиши керак эди. Бунинг эвазига ҳар иккиси ҳам акаларини олий амир деб тан олишга ваъда бердилар. Орадан атиги 8 ой ўтиб, Рукн уд-Давла вафот этди. Унинг ўрнини Райда Фахр уд-Давла эгаллади. Кўп ўтмай амакиваччаси Али ибн Камани қатл эттирди.
Фахр уд-Давланинг ҳукмронлиги Адуд уд-Давла ҳокимиятини рад этишга уринишлари сабабли қисқа муддат давом этди. Фахр уд-Давла Бағдодда ҳукмронлик қилаётган ва Адуд уд-Давланинг душмани бўлган амакиваччаси Изз уд-Давла билан иттифоқ тузди[1]. 978-йилда Адуд уд-Давла Изз уд-Давлани тор-мор этгач, Фахр уд-Давла Зиёрийлар сулоласи шаҳзодаси Қобус билан иттифоқ тузиб[2], Сомонийлардан ёрдам сўради. Адуд уд-Давланинг иттифоқчиси бўлган Му’айяд уд-Давлага олий амир Фахр уд-Давланинг ҳокимиятини тугатиш вазифасини юклатди. Муъайяд Фахр уд-Давла ҳудудига юриш қилиб, уни Зиёрийлар томон қочишга мажбур қилди[1]. Шунга қарамай, Му’айяд уд-Давла ҳарбий юришларини давом эттирди. Натижада, Фахр уд-Давла ҳам, Қобус ҳам Сомонийлар тасарруфидаги Хуросондан паноҳ излашга мажбур бўлдилар. Шундан сўнг Му’айяд уд-Давла Райни Адуд уд-Давлага бўйсунувчи ҳоким вазифасида бошқарди.
Қайтиб келиши ва ҳокимиятининг тикланиши
983-йилда Адуд уд-Давла, 984-йилда эса Му’айяд уд-Давланинг вафот этиши Фахр уд-Давлага ўз ҳокимиятини қайта тиклаш имконини берди. Му’айяд уд-Давланинг вазири Соҳиб ибн Аббод Гўргонда қўшин йиғинини ўтказиб, марҳум ҳукмдорнинг вориси этиб Фахр уд-Давлани тан олишга кўндирди[3]. Ўша пайтда ҳали Хуросонда бўлган Фахр уд-Давла Гўргонга йўл олди ва у ерда амир деб эълон қилинди. Иккинчи маротаба тахтга чиқиши натижасида Фахр уд-Давла 980-йил қувғиндан олдинги даврга нисбатан анча кенгроқ ҳудудларга эга бўлди. Райдан ташқари, эндиликда Му’айяд уд-Давланинг Ҳамадондаги мулклари, шунингдек, илгари Зиёрийлар тасарруфида бўлган Гўрган ва Табаристон ерларига ҳам ҳокимлик қилди. Шаҳаншоҳ унвонини қабул қилиб, Соҳиб ибн Аббодни ўзига вазир этиб тайинлади. Шунингдек, вазирининг Қобусни аввалги ҳудудларига қайтармаслик ҳақидаги маслаҳатига амал қилди.
Фахр уд-Давла Адуд уд-Давланинг вафотидан кейинги йилларда мос равишда Хузистон ва Басра ҳукмдорларига айланган Тож уд-Давла ҳамда Диё уд-Давланинг олий амир дея тан олишига эришди. Бироқ бу дипломатик муваффақият катта аҳамият касб этмади. Чунки мазкур икки шаҳзода нисбатан кучсиз бўлиб, Форсни бошқараётган Шараф уд-Давла уларни ўз вилоятларидан қувиб чиқаргач, Райдан паноҳ топишга мажбур бўлдилар. Шу билан бир пайтда Фахр уд-Давла Сомонийлар тасарруфидаги Хуросонда мустаҳкам ўрнашишга уринди. Турк исёнчиси Ташни ушбу вилоят ҳокимлигини қайта қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатларида қўллаб-қувватлади. Бироқ бу ёрдам самара бермади. Таш 987-йил охирида мағлубиятга учраб, Гўргонга қочишга мажбур бўлди. Фахр ад-Давла уни Гўргон ҳокими этиб тайинлади. Таш 988-йилда айнан шу шаҳарда вафот этди.
987-йилда Форс ва Ироқни бирлаштирган Шараф уд-Давла 988-йилда вафот этди. Мамлакатни укаси Баҳо уд-Давлага қолдирди. Яна бир укаси Самсам уд-Давла эса Форс, Кирмон ва Хузистонни эгаллаб олиб, Баҳоуддавлани бу ҳудудлардан маҳрум қилди. Фахр уд-Давла уларнинг ўзаро рақобатидан фойдаланишга уриниб, Ироқни Форсдан ажратиб қўйиш мақсадида Хузистонга бостириб кирди. Бироқ бу ҳаракат ҳудуднинг оғир релефи ва ноқулай иқлими сабабли муваффақияцизлик билан якунланди. Натижа эса икки ака-уканинг Фахр уд-Давлага қарши бирлашиши бўлди.
Бироқ бу таҳдид узоқ давом этмади, чунки Самсам уд-Давла ва Шараф уд-Давла охир-оқибат яна бир-бирига қарши уруш ҳаракатларини бошлади. Орадан бир неча йил ўтгач, мавқеи тобора заифлашиб бораётган Самсам уд-Давла ўз ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида Фахр уд-Давлани олий амир дея тан олди. Бу воқеа Фахр уд-Давланинг қудрати энг юқори чўққига чиққан даврни англатади. Фахр уд-Давла энди нафақат ўз ҳудудларига, балки Форс, Кермон, Хузистон ва Уммонни бошқарган Самсам уд-Давла устидан ҳам ҳокимиятга эга бўлди.
Хуросонга қарши юриши ва вафоти
Бувайҳийлар ҳукмронлигидаги бутун Эроннинг ҳукмдорига айланган Фахр уд-Давла вазири Соҳиб ибн Аббоднинг кўмагида Сомонийлардан Хуросонни тортиб олиш мақсадида ҳарбий юриш бошлашга қарор қилди. 994 ёки 995-йилда ушбу вилоятга бостириб кирди. Бироқ охир-оқибат муваффақиятга эриша олмади. Сомонийлар Ғазнавийлар ҳукмдори Сабуктегиннинг ўғли Маҳмудни Хуросон ҳокими этиб тайинлаган эдилар. Бу эса ғазнавийларнинг ҳимоячилар томонида қатнашишига сабаб бўлди. Катта қўшинга эга бўлишига қарамай, Фахр уд-Давла чекинишга мажбур бўлди.
995-йилда Соҳиб ибн Аббод вафот этди. Ушбу шахс Фахр уд-Давланинг Бувайҳийлар ҳукмронлигидаги Эрон устидан назоратини сақлаб туришда муҳим рол ўйнаган эди. Унинг йўқотилиши катта талафот бўлди. 997-йилда Фахр уд-Давланинг ўзи ҳам вафот этди[1]. Унинг тўнғич ўғли Мажд уд-Давла Райда, кичик ўғли Шамс ад-Давла эса Ҳамадонда отасининг ўрнини эгаллади. Уларнинг ёшлиги сабабли Фахр уд-Давланинг рафиқаси Саййида Ширин регентликни ўз зиммасига олди. Фахр уд-Давланинг вафоти Шимолий Эронда Бувайҳийлар таназзулининг бошланишини англатди. Кўп ўтмай Қобус Гўргон ва Табаристонда Зиёрийлар ҳокимиятини қайта тиклашга муваффақ бўлди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Нагел 1990, сс. 578–586.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 271.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 215–217.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. „Иран ундер тҳе Бūйидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 250–305-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Нагел, Тилман (1990). "БУЙИДС". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ИВ/6: Буриал ИИ–Cалендарс ИИ. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 578–586 б. ИСБН 978-0-71009-129-1. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/буйидс.
- Cаҳен, Cл. (1965). "Фак̲ҳ̲р уд-Давла". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИ: C–Г (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ОCЛC 495469475. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/факҳр-уд-Давла-СИМ_2243.