Fayruzaniylar
Файрузанийлар ёки Перозонийлар (форсча: فیروزانیان) эроний дайламий шаҳзодалар сулоласи бўлиб, Шукур ҳудудини бошқарган. Ўз қудратининг энг юқори чўққисида бутун Табаристон устидан ҳукмронлик қилган.
Таржимаи ҳоли
Бу сулола асл келиб чиқиши жиҳатидан Дайлам ҳудудидан бўлган. Фаолиятининг дастлабки даврида Файрузанийлар Табаристондаги Шукур, Раникуҳ ва Ашкавар туманлари устидан катта таъсирга эга эдилар. Сулоланинг илк вакили Нўмон исмли шахс бўлиб, унинг Каки ва Файрузан исмли икки ўғли бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам Шимолий Эрон Алавийлари хизматида бўлган. 902-йилда Сомонийларнинг Табаристонга бостириб кириши чоғида уларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган. Ҳар икки ака-уканинг биттадан ўғли бор эди. Какининг ўғли Макан ибн Каки, Файрузаннинг ўғли эса ал-Ҳасан ибн ал-Файрузан бўлган. Кейинчалик бу икки шахс Шимолий Эрон сиёсатида муҳим рол ўйнаган. Хусусан, Макан Алавий ҳукмдорини ўз таъсири остига олиб, амалда қўғирчоқ ҳукмдорга айлантирган ва Табаристонни ўз мулклари таркибига қўшишга муваффақ бўлган.
Бироқ Асфар ибн Шируя каби бошқа дайламий саркардалар, шунингдек, дайламий Бувайҳийлар ва Зиёрийлар сулолалари ҳамда Сомонийлар давлати Табаристон устидан олий ҳокимиятни даъво қилар эдилар. Охир-оқибат, бу курашлар натижасида Макан 940-йилда Сомонийлар қўшини билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Маканнинг Ибн Макан исмли ўғли бўлиб, кейинчалик Исфаҳонни Бувайҳийлардан тортиб олишга уринган. Бироқ мағлубиятга учраган, шундан сўнг тарихий манбаларда унинг номи бошқа тилга олинмайди. Ал-Ҳасан эса бу сиёсий курашлардан омон чиқишга муваффақ бўлди. Унинг Файрузан ибн ал-Ҳасан ва Наср ибн ал-Ҳасан исмли икки ўғли бўлган.
Тарихчи Ибн Исфандиёрнинг маълумотига кўра, Файрузан Дайламни, унинг укаси Наср эса Қумисни бошқарган. Наср тахминан 970-йилда кейинчалик Исмоилийлар давлатининг муҳим таянч қал’аларидан бирига айланган Шаҳдиз қал’асини бунёд эттиргани айтилади. Бироқ кейинчалик Зиёрийлар ҳукмдори Қобуснинг ишончини йўқотиб, қамоққа ташланган. Акаси Файрузаннинг кейинги тақдири эса номаълумлигича қолган. Насрнинг Ҳазарасп ибн Наср исмли ўғли бўлиб, у Бувайҳийлар хизматида ҳарбий амалдор сифатида фаолият юритган. Шундан кейин Файрузанийлар сулоласи тарихий манбаларда бошқа тилга олинмайди.
Адабиётлар
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 978-0-521-20093-6.
- Назим, М. (1987). "Мāкāн б. Кāкī". ин Ҳоуцма, Мартижн Тҳеодоор. Э.Ж. Брилл'с фирст энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913–1936, Волуме В: Л–Морисcос. Леиден: БРИЛЛ. 164–165 б. ИСБН 90-04-08265-4. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=иЖҚ3ААААИААЖ&пг=ПА164.
- Блаир, Шеила. Тҳе Монументал Инсcриптионс фром Эарлй Исламиc Иран анд Трансохиана. БРИЛЛ, 1992 — 1–307-бет. ИСБН 9789004093676.