Finik (meva)

Финик, ёки Араб хурмоси — баъзи хурмо турларининг ейиладиган мевасидир. Қадим замонлардан бери у инсон томонидан жуда қадрланадиган озиқ-овқат маҳсулотидир. Улар одатда қуритилган кўринишда сотувга чиқарилади. Хурмонинг энг машҳур навлари — „деглет нур“ ва „меджул“ — иссиқ иқлим бўлган мамлакатларда саноат миқёсида етиштирилади.
Номи
Оддий тилда, хурмо билан боғлиқ бўлмаган баъзи бошқа ўсимликлар ва уларнинг меваларини хурмо деб аташ мумкин. Мисол учун, чилонжийда „Хитой хурмоси“ деб ҳам номланиши мумкин.
Тарихи
Хурмо минг йиллар давомида Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада асосий озиқ-овқат бўлиб келган. Ҳиндистонда Хараппа маданияти даврида хурмо дарахти биринчи бўлиб хонакилаштирилгани айтилади. Кўпгина олимлар хурмонинг пайдо бўлган жойини топишга интилганлар. Финик дарахти Месопотамияда милоддан аввалги 4 мингинчи йилда етиштирила бошлангани тўғрисида далиллар топилган.
Хурмонинг юқори ҳосилдорлиги, бир дарахти камида 60 йил давомида ҳар йили ярим сентнер мева беришга қодирлиги сабабли, хурмо Қадимги Шарқ аҳолиси орасида энг оммабоп озиқ-овқат турларидан бири бўлган. Хурмо кўпинча Бобил ва Оссуриядаги ибодатхоналар деворларида тасвирланган. Қадимги Мисрда хурмо шароб ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида ишлатилган.
Хурмолар турли хил диний китобларнинг матнларида, масалан, Инжил ва Қур’онда қайта-қайта эслатиб ўтилган. Қуритилган хурмо узоқ саёҳатларда озиқ-овқат манбаи бўлиб хизмат қилган. Авлиё Онуфрий чўлда хурмо еб омон қолгани айтилади. Мусулмонларнинг Рамазон ойида ифторликка биринчи навбатда хурмо ейиши ёки сув ичиши одат тусига киради.
Хурмо сиркаси Яқин Шарқнинг анъанавий маҳсулоти бўлган[1][2].
2008-йилда исроиллик олимлар 1900 йиллик уруғлардан, 2020-йилда эса 2000 ёшдан ошган уруғлардан палма дарахти кўчатини етиштиришга муваффақ бўлди. Ўсимлик генотипини ўрганишлар шуни кўрсатдики, қадимги Яҳудияда улар хурмо навларини мақсадли чатиштириш ва селексия билан шуғулланишган[3].
Фойдали хусусиятлари
Хурмо, бошқа қуритилган мевалар каби юқори калориялидир[4]. Хурмонинг энергетик қиймати 100 грамм учун 200 килокалориядан ортиқ (турли манбаларга кўра — 220 дан 300 ккалгача).
Хурмо истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларида, шамоллашда фойдали, шунингдек, ошқозон-ичак трактининг нормаллашишига ёрдам беради.
Инсоннинг тўғри овқатланиши учун зарур бўлган барча моддалар мажмуаси хурмода мавжуд деган шаҳар афсонаси мавжуд. Бир қатор ҳикоя ва ривоятларда одамлар бир неча йиллардан буён фақат хурмо ва сув истеъмол қилганликлари айтилади.
Хурмода шакар миқдори жуда юқори. Шунинг учун диабетга чалинган одамлар ушбу маҳсулотдан истеъмол қилмагани маъқул.
Хурмо уруғлари чорва моллари озуқаси учун майдаланади. Уларнинг ёғи косметика ва дерматологияда фойдаланилади. Ёғ таркибида лаурин кислотаси (36%) ва олеин кислотаси (41%) мавжуд.
Ҳосилдорлиги
Тўртинчи йилда дарахтлар мева беради, лекин сотувга маҳсулотнинг биринчи чиқишига 5-6 йилдан сўнг эришилади. Ҳар бир дарахтдан 8-10 кг мева олинади. 13 ёшида ҳар бир дарахтдан 60-80 кг ҳосил олинади. Яхшиланган навлар ва экиш зичлиги юқори бўлган плантацияларда ялпи ҳосил 11-17 тонна / гектар бўлганда, ҳар бир дарахтдан 100-150 кг ҳосил олиш мумкин. Жаҳон бўйича ўртача ялпи ҳосили 1 гектар учун 5 тоннани ташкил этади. Хурмо 60-80 йил давомида юқори ҳосил беради.
Ишлаб чиқарувчилар
Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2017-йил учун хурмонинг энг йирик етиштирувчилари[5]:
| Мамлакат | Йиллик ишлаб чиқариш (тонна) |
|---|---|
| 1590000 | |
| 1185000 | |
| 1058000 | |
| 754000 | |
| 618000 | |
| 524000 | |
| 475000 | |
| 439000 | |
| 360000 | |
| 260000 |
Манбалар
- ↑ Дас, Бҳагwан; Сарин, Ж. Л. (1936). „Винегар фром Датес“. Индустриал & Энгинеэринг Чемистрй. 28-жилд, № 7. 814-бет. дои:10.1021/иэ50319а016.
- ↑ Форбес, Роберт Жамес (1971). „Студиэс ин Анcиэнт Течнологй“. 16-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 15-феврал 2022-йил.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Израильские ученые вырастили финиковые пальмы из семян — современников Христа“. 6-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-феврал 2020-йил.
- ↑ „Финики: польза и вред“. «Гордон» (22-июн 2018-йил). 2018-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-декабр 2018-йил.
- ↑ „ФАОстат“. 31-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июн 2019-йил.