Fobiyalar
Фобиялар — бемор миясига ўрнашиб қолган қўрқув, ваҳима; киши руҳиятининг бузилиш ҳолати. Кўпчилик руҳий касалликлар (масалан, шизофрения) да бошланғич белги, неврозлар ҳамда психастениянмнт асосий белгиси ҳисобланади. Қўрқув ва ваҳима ҳисси бемор сезги ҳамда хаттиҳаракатларида кўринади. Фобиялар мазмуни жиҳатидан турлича бўлади. Агарофобияда киши якка ўзи кўча ва майдонларни кесиб ўтишдан чўчийди. Айхмофобия — пичоқ, қайчи, тўғноғич ва бошқа ўткир асбоблардан (худди танасига қадаладиганидек) қўрқиш; нозофобия — айрим тузалмайдиган касалликка чалиниш ёки уни юқтиришдан қўрқиш (сифолофобия — захмдан, кансерофобия — ракдан); танатофобия — ўлимдан ваҳималаниш; клаустобия — одам гавжум жойлар ва транспортда юришдан қўрқиш; монофобия — ёлгизликдан, якка қолишдан ваҳимага тушиш; эрейтофобия — қизариб кетиш, уялиш ва ҳоказо. Фобияда бемор доим кўнгли ғаш, паришонхотир бўлиб, тушкунликка тушади, кўпинча қўрқув таъсирида ўзини ҳимоя қилаётгандек бемаъни хатти-ҳаракатлар (масалан, касаллик юқмаслиги учун ўзини ҳаддан зиёд озода тутиш, вақтбевақт қўл ювавериш ва бошқалар)га одатланади. Қаттиқ чарчаш, қўрқиш, руҳий изтироб ва бошқа натижасида соғлом кишиларда ҳам баъзан вақтинчалик фобия кузатилади, лекин бу ҳолат салбий омиллар йўқолганидан кейин ўтиб кетади. Фобия
Қороғуликда кўзингизга бирон бир буюм қўрқинчли бўлиб кўринадими? Биласизми, нафақат кичик ёшдаги болаларда, балки катталарда ҳам шу каби ҳолатлардан ҳадиксираш кузатилади. Инсондаги мана шу қўрқув психологияда "фобия" дейилади.
"Фобия" сўзи грекча "фобус" сўзидан олинган бўлиб, ваҳима, қўрқув деган маъноларни билдирқди. Ҳар ким нимадандир ёки бирор вазиятдан қўрқиши мумкин. Бу кишидаги табиий ҳолат саналади. Лекин унинг даражаси ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Агар инсонда ваҳимага ҳаддан ташқари берилиш кучайса, бу ҳолат касаллик ҳисобланади. Бундай кишилар ўзидаги қўрқув ҳиссини ҳеч бошқара олмайди.
Инсонда фобиянинг ривожланиши оқибатида бир хил ҳолатлардан, объэктлардан ўзини олиб қочиш кузатилади. Келинг, фобиянинг турлари ҳақида гайлашайлик.
- Айхмофобия — учли ва тиғли буюмлардан қўрқиш. Бу турга кирувчи кишилар тиғли буюмлардан, айниқса пичоқлардан нарироқ юрадилар.
- Аквафобия — сувдан, яъни сузишдан қўрқиш.
- Клаустрофобия — бу турга кирувчилар ёпиқ жойлардан, масалан лифтга чиқишдан қўрқадилар. Бу тоифадаги кишилар 100-қаватга ҳам тинчгина зинадан кўтарилишни маъқул кўрадилар.
- Агорафобия — жамоат жойларида ёлғиз юришдан қўрқиш. Бу тоифага кирувчи шахслар ҳамроҳларсиз ҳеч қаерга бормайдилар.
- Социёфобия — кўпчиликнинг олдида сўзга чиқишдан, бирон бир тадбирда чиқиш қилишдан ҳадиксираш.
- Арахнофобия — ўргимчак, илон кабилардан қўрқиш.
- Танитрофобия — момақалдироқдан қўрқиш.
- Трипофобия — тешиклар нақшли тешиклар ёки текстуралардан қўрқиш
Яна бир маълумотни айтиб ўтиш керакки, болаликдаги қўрқув ҳолатлари вақт ўтиши билан аста-секин йўқолиши мумкин. Лекин катта ёшли кишиларда пайдо бўлган қўрқув ривожланиб кетса, фақатгина шифокорнинг маслаҳатига қулоқ тутиш керак.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |