Fotima bintu Muhammad at-Taymiy
Фотима бинту Муҳаммад Таймий (арабча: فاطمة بنت محمد التيمي) Аббосийлар халифаси Мансурнинг учинчи ва нуфузли хотинларидан бири. Машҳур шаҳзода Сулаймоннинг онаси.
Тарихи
Фотима Қурайш қабиласининг Бану Тайм уруғига мансуб. „Фотима Талҳий“ деб ҳам танилган. Ҳалифа Мансур билан турмуш қуришдан олдин Мансурнинг рафиқаси Арво бўлган.
Мансурнинг биринчи рафиқаси Арво Умму Мусо (яъни „Мусонинг онаси“) номи билан танилган. Унинг насаби Ҳимяр[1][2] подшоҳларига бориб тақалади. Арвонинг икки ўғли бор: Муҳаммад (кейинчалик халифа Маҳдий) ва Жаъфар[1]. Уйланишдан аввалги келишувга кўра, Арво тирик экан, Мансур бошқа аёлга уйланишга ёки ҳарамга канизак олиши мумкин бўлмаган. Мансур бу шартномани бекор қилишга бир неча марта уриниб кўрган бўлсада, бироқ, Арво ҳар сафар қозиларни ишонтириб, халифанинг бу ишига йўл қўймаган. Арво 764-йилда вафот этган[1]. Унинг вафотидан сўнг, Мансур Ҳаммода ва Фотимага уйланган.
Фотима Мансурнинг учинчи рафиқаси. Отаси Муҳаммад бўлиб, у Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг машҳур саҳобаларидан бири Талҳа ибн Убайдуллоҳнинг авлоди. Фотиманинг уч ўғли бўлган: Сулаймон[3], Исо ва Яъқуб[4].
Фотима ҳаётининг аксарият қисмини халифа саройида ўтказди. Арводан кейин Мансурнинг энг нуфузли рафиқасига айланди. Ўғиллари тахт меросхўрлари сафида бўлмаган, чунки Мансур катта ўғилларини ворис сифатида белгилаган. Шунга қарамай, Фотиманинг ўғиллари халифаликда муҳим лавозимларни эгаллаган.
Оиласи
Фотима Аббосийлар халифалигининг ҳукмрон сулоласига мансуб бир неча аъзолари билан қариндош бўлган.
| Но. | Оила аъзоси | Алоқа |
|---|---|---|
| 1 | Мансур | Эри |
| 2 | Маҳдий | Ўгай ўғли |
| 3 | Сулаймон | Катта ўғли |
| 4 | Исо ибн Мансур | Ўғли |
| 5 | Яъқуб ибн Мансур | Кичик ўғли |
| 6 | Жаъфар ибн Мансур | Ўгай ўғли |
| 7 | Солиҳ ал-Мискин | Ўгай ўғли |
| 8 | Қосим ибн Мансур | Ўгай ўғли |
| 9 | Алия бинту Мансур | Ўгай қизи |
| 10 | Аббоса бинту Сулаймон | Набира қизи |
| 11 | Жаъфар ибн Абу Жаъфар | Ўгай ўғли |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Абботт, Набиа. Тwо Қуээнс оф Багҳдад: Мотҳер анд Wифе оф Ҳāрūн Ал Рашīд. Университй оф Чиcаго Пресс, 1946 — 15–16-бет. ИСБН 978-0-86356-031-6.
- ↑ Ал-Табари. Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 29: Ал-Мансур анд ал-Маҳди А.Д. 763-786/А.Ҳ. 146-169, СУНЙ сериэс ин Неар Эастерн Студиэс. Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1990 — 148–49-бет.
- ↑ Маделунг 2000.
- ↑ Ал-Табари. Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 29: Ал-Мансур анд ал-Маҳди А.Д. 763-786/А.Ҳ. 146-169, СУНЙ сериэс ин Неар Эастерн Студиэс. Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1990 — 148–49-бет.
Адабиётлар
- Абботт, Набиа (1946) Боғдоднинг иккита қироли: Ҳарун Ар-Рашиднинг онаси ва хотини. Чикаго университети нашриётлари. 15-16-моддалари
- Маделунг, Wилферд (2000). "Абūʾл ʿАмайṭар тҳе Суфйāнī". Жерусалем Студиэс ин Арабиc анд Ислам 24: 327–343. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=АИ5тААААМААЖ.
- Ал-Табари; Хуй Кеннеди (1990). Ал-Табари тарихи Вол. 29: Ал-Мансур ва ал-Маҳди милодий 763-786/А. Ҳ. 146-169. „СУНЙ“ журналининг яқин шарқий тадқиқотлар серияси. Ню-Ёрк давлат университети нашриётлари. 148-49 саҳифаларида.