Fulad ibn Manazar
Фулад ибн Маназар (форсча: فولاد بن ماناذیر) бувайҳийлар сулоласига хизмат қилган олий даражали ҳарбий зобит бўлган жустаний шаҳзодаси.
Биографияси

Фулад жустаний қирол Маназарнинг ўғли. Фуладнинг Хусравшоҳ исмли акаси отаси Маназар вафотида кейин Рудбарни бошқарган. Шунингдек, исми номаълум синглиси ҳам бўлиб, у бувайҳийлар ҳукмдори Адуд уд-Давлага турмушга чиққан ва ундан Абул Ҳусайн Аҳмад ва Абу Тоҳир Фирузшоҳ исмли икки ўғилни дунёга келтирган[1]. Бу даврда Фулад Зиёр ибн Шаҳравайҳ исмли гиляний зобит билан бирга Бағдоддаги бувайҳийлар саройида ҳукмрон мавқега эга бўлган. Адуд уд-Давла вафотидан кейин бувайҳийлар империясида унинг икки ўғли Самсам уд-Давла ва Шараф уд-Давла ўртасида ворислик учун фуқаролар уруши бошланган. Бу вақтда Самсам уд-Давла Ироқни, Шараф уд-Давла эса Форс ва Кермонни бошқараётган эди.
986-йилда Асфар ибн Курдавайҳ исмли дайламий зобит Самсам ад-Давлага қарши исён кўтариб, Шараф ад-Давлага бай’ат келтирган. Бироқ, Асфар тезда фикридан қайтиб, унинг бошқа укаси, қисқа вақт ичида „Баҳо уд-Давла“ унвонини олган Абу Наср Фируз Харшадга бай’ат э’лон қилган. Самсам уд-Давла Фуладнинг ёрдами билан исённи бостириб[2], Баҳо уд-Давлани қамоққа ташлаган. Самсам уд-Давла қисқа вақт ичида Шараф уд-Давла билан шартнома имзолагач, Баҳо уд-Давлани озод қилишга розилик билдирган. 987-йилда Самсам уд-Давлага хиёнат қилган Шараф уд-Давла Ироқни босиб олган ва Самсамни қалъага қамаб қўйган. Шундан сўнг Фуладни ҳам қамоққа ташлаган. Зиёрни эса қатл қилган[3].
988/989-йилда Фулад озод қилинган[4]. Озод қилинган Фулад яна Шерозда Самсам уд-Давлага хизмат қила бошлаган. У яна саройда таниқли шахсга айланган. Бироқ, Фуладнинг кейинчалик Шероз ноибини ағдаришга ҳаракат қилиши Самсам ғазабидан қочишга мажбур қилган. Фулад Райдаги Фахр уд-Давла саройига бориб[4], у ерда тахминан 994-йилда ўлимигача яшаган[5]. Унинг Ибн Фулад исмли ўғли бўлиб, у кейинчалик бувайҳийлар ҳокимиятига қарши чиққан ва Қазвинни ўз мулкининг бир қисми деб даъво қилган[5].
Манбалар
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 86–88.
- ↑ Краэмер 1992, с. 195.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 93.
- ↑ 4,0 4,1 Маделунг 1992, с. 58.
- ↑ 5,0 5,1 Маделунг 1975, с. 224.
Адабиётлар
- Доноҳуэ, Жоҳн Ж. (2003). "Тҳе Буwайҳид Дйнастй ин Ирақ 334ҳ., 945 то 403ҳ., 1012: Шапинг Институтионс фор тҳе Футуре". ИСБН 9789004128606. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=ареЛc_Р1орcC&қ=Тҳе+Буwайҳид+Дйнастй+ин+Ирақ+334Ҳ/945+то+403Ҳ/1012:+Шапинг+Институтионс+фор+тҳе+футуре.<!--->
- Маделунг, W. (1992). "Религиоус анд этҳниc мовеменц ин медиэвал Ислам". ИСБН 0860783103. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=эксМАҚААМААЖ&қ=Религиоус+анд+этҳниc+мовеменц+ин+медиэвал+Ислам.<!--->
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 978-0-521-20093-6.
- Краэмер, Жоэл Л. (1992). "Ҳуманисм ин тҳе Ренаиссанcе оф Ислам: Тҳе Cултурал Ревивал Дуринг тҳе Буйид Аге". Ҳуманисм ин тҳе Ренаиссанcе оф Ислам: Тҳе Cултурал Ревивал Дуринг тҳе Буйид Аге. БРИЛЛ. 1–329 б. ИСБН 9789004097360. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=РКУ58ЗcХАМ8C&қ=Асфар+б.+Курдаwайҳ.