Furm-de-Monbrizon

Фурм-де-Монбризон (франсузча: Фоурме де Монтбрисон) — сигир сутидан бўлган кўк моғорли франсуз пишлоғидир.
Тарихи
1972-йил 9-майда Фурм-де-Монбризон ва Фурм-д’Амберт пишлоқлари АОC сертификатини қўлга киритди. 2002-йил 22-февралда пишлоқларга алоҳида маҳаллий назорат остидаги номлар берилди ва уларни ишлаб чиқаришдаги фарқлар тан олинди[1]. Пишлоқ Луара департаментининг департаментининг 28 та ва Пюи-де-Дом[2] департаментининг бешта коммуналарида ишлаб чиқарилади. 2005-йилда 497 тонна Фурм-де-Монбризон ишлаб чиқарилган[1].
Тайёрланиши
Творог массаси тузланади, қолипларга солинади ва етилиши учун арчали токчаларга жойлаштирилади. Пишлоқ 4-8 ҳафта ичида етилади. Ҳар 12 соатда пишлоқ 90° га айлантирилади. Ичига Пениcиллиум роқуэфорти споралари жўнатилади, сўнгра моғор ривожланиши учун пишлоқ қалин узун игналар билан тешилади. Бир бош пишлоқ ишлаб чиқариш учун тахминан 20-25 литр сут керак бўлади.
Тавсифи
Кулранг ёки қизғиш рангли юпқа қуруқ қобиқ билан қопланган пишлоқ боши силиндрсимон шаклга эга, диаметри 13-19 см ва оғирлиги 1,5-2 кг. Пишлоқнинг зич қуруқ эти кўк моғор жойлашган қаймоқли сариқ рангда. Ёғ миқдори — 50%. Фурм-де-Монбризон сут ва ёнғоқларнинг хушбўй ҳидлари билан нордон, шўр таъмга эга.
Фурм-де-Монбризон нон ва узум бўлаклари билан тортилади. Пишлоқ энг яхши Саутернес ёки Ривесалтес шароблари билан уйғунлашади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ла Фоурме де Монтбрисон“ (фр). 2012-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-август.
- ↑ „Дécрет ду 22 фéвриэр 2002 релатиф à л'аппеллатион д'оригине cонтрôлéэ « Фоурме де Монтбрисон »“ (фр). 2012-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-август.
Адабиётлар
- Масуи, Казуко; Томоко Ямада.. Френч Чеэсес. Дорлинг Киндерслей, 1996 — 134-бет. ИСБН 0-7513-0896-Х.
Ҳаволалар
- „Фурм-де-Монбризон на сайте Гастроном.ру“ (ру). 2012-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-август.
- „Фурм-де-Монбризон“ (ру) (деадлинк). 2010-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-август.
- „Фоурме де Монтбрисон“ (фр). 2012-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-август.