Furniturа
Фурнитуралар кийимга безак сифатида ҳамда кийимнинг тақилмаларида ишлатилади. Уларга тугмалар, илгаклар, ҳалқалар, пистонлар, турли молния тасмалар 160 киради. Тугмалар фақат тақиш учунгина эмас, балки кийимни безаш учун ҳам ишлатилади. Тугмалар тайёрланадиган хомашёлар турли-туман бўлади. Булар пластмассалар, ёғоч, шиша, металл, суяк ва ҳоказолар.
Тугмаларга қўйиладиган асосий талаблар: пишиқлик, сув та‘сирига чидамлилик, совунли эритмада қайнатилганда айнимаслик. Тугмалар 1,5 м баландликдан ташлаб юборилганда шикастланмаслиги лозим. Тугмалар совунли эритмада қайнатилганда ташқи кўриниши, шакли, ранги ўзгармаслиги, дарз кетмаслиги керак. Ранги ёруғлик ва об-ҳаво та‘сирига чидамли бўлиши керак. Тугмалар ишлатилишига кўра қуйидагича тавсифланади Ишлатилишига кўра: тугмалар палто, костум, кўйлак, шим, ич кийим, форма ва болалар кийимлари учун мўлжалланган хилларга бўлинади. Материалга қараб: тугмаларнинг металл, шиша, шох ёки суяк, садаф, ёғоч, пресс кукундан қилинган ва бошқа хиллари бўлади. Ташқи кўринишига: я‘ни шаклига кўра думалоқ, шарсимон, овал, яримшарсимон тугмалар; сиртининг ҳаракатига кўра силлиқ ва релефли; рангига кўра қора, оқ, гулдор, ёқут, каҳрабо ва бошқа рангли тугмалар бўлади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |