GN-z11
ГН-з11 – Катта Айиқ юлдуз туркумида жойлашган юқори қизил силжишли галактика. Қизил силжиши з=10,6034 га тенг[3]. У ҳозиргача топилган Ердан энг узоқда жойлашган галактикалардан биридир[4][5]. Ердан узоқлиги 32 млрд ёруғлик йилига ёки 9,8 млрд парсекга тенг[6]. Ёруғлик-саёҳат масофаси 13,4 млрд ёруғлик йили ёки 4,1 млрд парсек[7][8]. 2022—йилда Жеймс Уэбб космик телескопи томонидан ЖАДЕС-ГС-з13-0 кашф этилгунга қадар ГН-з11 кузатилиши мумкин бўлган коинотда аниқланган энг қадимги ва энг узоқ галактика ҳисобланган[9]. Гн-з11 галактикаси катталиги бўйича Сомон Йўли галактикасидан 25 баравар ва Юлдузлар массасидан 100 баравар кичикдир. Юлдуз ҳосил бўлишининг кузатилган тезлиги Сомон Йўлидаги ҳозирги кўрсаткичдан 20 баравар юқори эканлиги тахмин қилинмоқда. Об’эктнинг номи унинг ГООДС-Нортҳ галактикалар майдонидаги жойлашуви ва юқори космологик қизил силжиш рақами (ГН + з11) туфайли олинган[10]. Галактиканинг қизил силжиши шунчалик юқорики, унинг бурчак диаметри масофаси қизил силжиши пастроқ бўлган баъзи галактикаларникидан камроқ. Бу унинг бурчак ўлчамининг ёруғлик йилидаги ўлчамига нисбати каттароқ эканлигини англатади.
| ГН-з11 | |
|---|---|
|
ГН-з11 галактикасининг ГООДС-Нортҳ тадқиқотидан олинган расми. | |
| Маълумот | |
| Юлдуз туркуми | Катта Айиқ[1] |
| Обект тури | Тартибсиз |
| Жойлашуви | |
| Даври | Ж2000.0[1] |
| Ўнг очилиши | 12ҳ 36м 25.46с[1] |
| Кўриниши | |
| Юлдуз катталиги | 25.8Ҳ |
| Бурчак диаметри | 0,6 й.д.сон. |
| Физик хоссалари | |
| Масофа | тахминан 32 млрд (9,8 млрд п.) миллион ёруғлик йили |
| Қизил сурилиши | 10.6034±0.0013[2] |
| Бурчак тезлиги | 295,050 ± 119,917 км/с (183,336 ± 74,513 ми/с) км/сон |
| Массаси | ~1×109 |
ҲД1 галактикаси кашф этилишидан олдин ГН-з11 Коинотдаги энг узоқ обект бўлган[11], гарчи УДФ-39546284 галактикаси мавжуд бўлса-да, унинг қизил силжиши 11,9 га тенг[12]. Бундан олдинроқ, 2015—йилнинг ёзида Гавайидаги Кек расадхонасида топилган Эгсй8п7 (масофа – 13,1 миллиард ёруғлик йили, қизил силжиш з = 8,68) Ердан энг узоқ галактика деб ҳисобланган.
Кашфиёт
Галактика Ҳуббл космик телескопининг "Cосмиc Ассемблй Неар-инфраред Деэп Эхтрагалаcтиc Легаcй Сурвей" (CАНДЕЛС) (ўз. ''Яқин инфрақизил чуқур экстрагалактик мерос тадқиқоти Космик Ассамблеяси'') ва Спитзер космик телескопининг "Греат Обсерваториэс Оригинс Деэп Сурвей-Нортҳ" (ГООДС-Нортҳ) (ўз. ''Буюк расадхоналарнинг келиб чиқишини чуқур ўрганиш'') маълумотларини ўрганувчи гуруҳ томонидан аниқланган[13][14]. Тадқиқот гуруҳи ГН-з11 гача бўлган масофани спектроскопик тарзда ўлчаш, коинотнинг кенгайиши натижасида пайдо бўлган қизил силжишни ўлчаш учун Ҳуббл космик телескопининг Кенг майдон камераси 3 (инг. Wиде Фиэлд Cамера 3 (WФC3)) дан фойдаланган[15]. 2016-йил март ойида эълон қилинган топилмалар галактиканинг Ҳуббл телескопи кузатиши мумкин бўлган масофа чегарасида, дастлаб ўйланганидан анча узоқда эканлигини кўрсатди. „Жеймс Уэбб“ телескопи ҳозиргача кузатилган энг узоқ галактикалардан тўрттасини топди, улардан бири коинотни ҳосил қилган Катта портлашдан атиги 320 миллион йил ўтгач пайдо бўлган, деб ҳисобланмоқда. ЖАДЕС-ГС-з13-0 галактикасининг қизил силжиши з = 13,2 ни ташкил этади, бу эса Катта ортлашдан кейин 320 млн йил ўтиб кашф этилган энг узоқдаги галлактика саналади. ЖАДЕС-ГС-з10-0, ЖАДЕС-ГС-з11-0 ва ЖАДЕС-ГС-з12-0 галактикаларининг қизил силжиши мос равишда з = 10,38, 11,58 ва 12,63 га тенг[16].
ГН-з11 аввалги рекордчи ЭГСЙ8п7 галактикасидан тахминан 150 миллион йил катта ва „коинотнинг қоронғу асрлари деб аталадиган даврнинг охирига жуда яқин“, „реионизация даврининг“ бошига яқин кузатилган[10][13][15].

Сомон йўли галактикаси билан таққослаганда, ГН-з11 ўлчамининг 1/25 қисмини ташкил этади, массасининг 1% ни ташкил қилади ва янги юлдузларни тахминан йигирма баравар тезроқ ҳосил қилади[15]. Юлдузлар ёши 40 миллион йил деб баҳоланган бўлса, галактика ўз юлдузларини нисбатан тез шакллантирган кўринади[17]. Бунчалик массив галактиканинг биринчи юлдузлар пайдо бўлишидан сўнг тез орада мавжуд бўлгани, галактикалар шаклланишининг баъзи ҳозирги назарий моделларига қийинчилик туғдиради[13][15].Файл:ГНз11-ФартҳестГалахйОбсерведБйТҳеҲСТ-20160303.wебм
Санъатда
Россиялик реп мусиқачи Андрей Вячеславович Лисиков (Делфин) нинг „Алвидо, қурол“ номли албомида ГН-з11 номли таронаси мавжуд[18].
Қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ҳуббле Теам Бреакс Cосмиc Дистанcе Реcорд - Фаст Фаcц“. ҲубблеСите (2016-йил 3-март). 2016-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-март.
- ↑ Бункер, Андреw Ж. эт ал. (2023). "ЖАДЕС НИРСпеc Спеcтросcопй оф ГН-з11: Лйман- α эмиссион анд поссибле энҳанcед нитроген абунданcе ин а з = 10.60 луминоус галахй". Астрономй & Астропҳйсиcс 677: А88. дои:10.1051/0004-6361/202346159.
- ↑ „ЖАДЕС НИРСпеc Спеcтросcопй оф ГН-з11: Лйман-α эмиссион анд поссибле энҳанcед нитроген абунданcе ин а з=10.60 луминоус галахй“ (эн). архив.орг (2023-йил 14-феврал). 2023-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-январ.
- ↑ Гоҳд, Челсеа. „Сcиэнтисц тҳинк тҳей'ве споттед тҳе фартҳест галахй ин тҳе универсе“. Спаcе.cом (2020-йил 21-декабр). Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
- ↑ О'Неилл, Мариcлаире; Wҳитеҳеад, Надиа „Сcиэнтисц Ҳаве Споттед тҳе Фартҳест Галахй Эвер“. Cентер фор Астропҳйсиcс (2022-йил 7-апрел). Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
- ↑ Жианг, Линҳуа (Жануарй 2021). "Эвиденcе фор ГН-з11 ас а луминоус галахй ат редшифт 11". Натуре Астрономй 5: 256–261. дои:10.1038/с41550-020-01275-й.
- ↑ Боренстеин, Сетҳ. „Астрономерс Спот Реcорд Дистант Галахй Фром Эарлй Cосмос“. Ассоcиатед Пресс (2016-йил 3-март). 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-май.
- ↑ „ГН-з11: Астрономерс пуш Ҳуббле Спаcе Телесcопе то лимиц то обсерве мост ремоте галахй эвер сеэн“. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион (2016-йил 3-март). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ Клотз, Ирене. „Ҳуббле Спиэс Мост Дистант, Олдест Галахй Эвер“. Сеэкер. Дисcоверй, Инc. (2016-йил 3-март). Қаралди: 2020-йил 5-феврал.
- ↑ 10,0 10,1 „Ҳуббле Теам Бреакс Cосмиc Дистанcе Реcорд“. НАСА (2016-йил 3-март). Қаралди: 2016-йил 10-март.
- ↑ Амос, Жонатҳан. „Ҳуббле сец неw cосмиc дистанcе реcорд“. ББC Неwс (2016-йил 3-март). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-март.
- ↑ „Р. Ж. Боуwенс, эт алл — Cонфирматион оф тҳе з~10 Cандидате УДФж-39546284 усинг деэпер WФC3/ИР+АCС+ИРАC Обсерватионс овер тҳе ҲУДФ09/ХДФ (2012)“. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 „Ҳуббле бреакс cосмиc дистанcе реcорд“. СпаcеТелесcопе.орг (2016-йил 3-март). Қаралди: 2016-йил 3-март.
- ↑ „Ҳуббле Теам Бреакс Cосмиc Дистанcе Реcорд“. ҲубблеСите.орг (2016-йил 3-март). Қаралди: 2016-йил 3-март.
- ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 Шелтон, Жим „Шаттеринг тҳе cосмиc дистанcе реcорд, онcе агаин“. Яле Университй (2016-йил 3-март). Қаралди: 2016-йил 4-март.
- ↑ „«Джеймс Уэбб» обнаружил старейшие из известных галактик“. 2023-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-апрел.
- ↑ Оэсч, П. А.; Браммер, Г.; ван Доккум, П. (Марч 2016). "А Ремаркаблй Луминоус Галахй ат з=11.1 Меасуред wитҳ Ҳуббле Спаcе Телесcопе Грисм Спеcтросcопй". Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал 819 (2): 129. дои:10.3847/0004-637Х/819/2/129.
- ↑ „Дельфин поделился синглом «ГН-з11», названным в честь самой далекой Галактики“. Наше радио. 2023-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-март.