Гажжак — меъморликда равоқлар кўндаланг кесишиши натижасида пайдо бўлган қалқонсимон шакл. Хона деворлари устига, равоқлар қатори орасига ишланади. Гажжак ёрдамида хона деворларига ўрнатилган равоклар доира ҳолига келтирилади. Гажжак ғўлаларининг йўғонлиги равоқпар орасининг кенглигига боғлиқ бўлиб, кичик биноларда гажжак кесмасининг ҳар томони 8—12 см га баробар бўлади. Гажжакнинг учлари бир-бирига ва негизлари равокдарга тиралиб туради. Баъзан равоқ ораларига гажжак ўрнатилмай, ҳошия ғиштлари гумбаз негизига мослаб терилади. Гажжакнинг устма-уст ишланган мураккаб тури ҳам кенг қўлланган. Гумбаз остидаги ҳалқа девор равоқ билан гажжакнинг тепасидан ўтади, шу сабабли гажжак поялари равоқ ёйининг тахминан ярим баландлигига тиралиб, учлари эса равоқ учлари билан бир хил баландликда бўлиши лозим.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил