Galshka Gulyevichevna
Елизавета Василевна Гулевич, Галшка Гулевичевна номи билан танилган (тахминан 1575 ёки 1577-йил — 1642-йил, Луцк, Волин) — қадимий украин зодагонлари Гулевичлар сулоласи вакили, ктитор, Киев биродарлик монастири ва Киев биродарлик мактаби асосчиси бўлиб, айнан шу мактабдан Киев-Могилян академияси тарихи бошланган. Шунингдек, Луцк биродарлигига ҳам маблағ васият қилган. Маънавият ва маърифат ривожига алоҳида эътибор қаратган. 2021-йилда Украина православ черкови томонидан маҳаллий авлиё сифатида канонизация қилинган, 2022-йилда эса бутун Православ черкови миқёсида тан олинган.
| Галшка Гулевичевна | |
|---|---|
| Галшка Гулевичівна | |
|
Украина почта маркасида | |
| Таваллуди |
Єлизавета Василівна Гулевич |
Биографияси
1615-йилгача
ХВ асрдан буён маълум бўлган, Волин ва Полша-Литва Ҳамдўстлигининг бошқа ҳудудларида турли лавозимларда фаолият юритган, черковнинг юқори лавбозимларига эришган ҳамда аҳоли пунктларига эгалик қилган нуфузли Гулевичлар сулоласидан чиққан. Ушбу сулола Галициядан келиб чиққан бўлиши мумкин[1].
Галшка Гулевичевнанинг бобоси Фёдор (Феодосий) Гулевич Волин ер эгаси бўлиб, кейинчалик православ Луцк ва Острог епископи этиб тайинланган[1], унинг беш ўғли бўлган. Галшканинг отаси Василий Гулевич-Затурецкий Владимир подстаростаси ва Волин войскойи бўлган. Унинг уч нафар хотинидан, Галшкадан ташқари, Андрей, Михаил, Василий ва Бенедикт исмли ўғиллари, Мария ва Анна исмли қизлари бўлган. Галшка, эҳтимол, ХВИ асрнинг 70-йилларида Волиндаги Затурци қишлоғида туғилган[2][3][4].
1594-йилда Галшка Берестей ер суди судяси (1580—1588) ва каштелеани (1588—1593), Владимир ва Берестей православ эпископи (1593-йилдан), Брест иттифоқининг асосий ташаббускорларидан бири, кейинчалик бўлган Киев ва Галиция бирлиги митрополити Ипатей Потейнинг ўғли — Криштоф Потейга турмушга чиққан. Турмуш ўртоғи эрта вафот этгач, Галшка Гулевичевна қизи Екатеринани тарбиялаган ва 1615-йилда уни Орша хорунжийси Николай Млечкога турмушга берган[2].
1601/1602-йилларда иккинчи бор Мозир маршалкаси Стефан Лозкога турмушга чиққан. Ўша пайтда Галшка тахминан 30 ёшда, Стефан эса 60 ёшда бўлган. Уларнинг Михаил исмли ўғли бўлган, улар Киевнинг Подол ҳудуди, шаҳар ратушаси яқинидаги оилавий мулкда яшаганлар[2].
Эҳсон хати (дархат)
ХВИ аср охири — ХВИИ аср бошларида украин ерларида босмахоналар ва мактаблар пайдо бўла бошлайди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия ишлари кенг ёйилади ва тахмин қилинишича, Галшка ҳам бу ҳаракатга қўшилган[5][6].
1615-йил 14-октабрда эҳсон хатини (фундуш) тузиб, имзолади, 15-октябрда ҳужжат Киев шаҳар (грод) китобларига киритилақди. Шу тариқа хат юридик кучга эга бўлган. Ушбу ҳужжатда у Киевдаги ўз уйини ер майдонлари билан бирга янги монастир, госпитал ва барча табақа болалари учун мактаб ташкил этиш мақсадида ҳадя қилган.
Одатдагидек, эҳсон хатида ҳадя этилган мулкнинг чегаралари ҳам кўрсатилган бўлиб, у Контракт майдони яқинида жойлашган эди.
Галшка Гулевичевнанинг эҳсони туфайли Киев биродарлик монастири ташаббускорлари Қуйи Киевда, яъни Подолда монастир ва мактаб барпо этиш учун ерли ҳовлига эга бўлганлар. Монастирни ривожлантириш билан Печерск роҳиби, украин ерларида бир қатор монастирлар асосчиси Исаия Копинский шуғулланган, унинг номи Галшка томонидан эҳсон хатида тилга олинган. Мактаб Галшка Гулевичевна ва Стефан Лозко уйида жойлашган бўлиши мумкин эди, бироқ эҳсон хатининг ўзида „ҳовли ва майдон“даги бино ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Ўз мулкини ҳадя қилиш орқали Галшка Гулевичевна Киев биродарлик мактабининг очилишига имкон яратган. Бу мактаб кейинчалик Пётр Могила ислоҳотларидан сўнг украин таълими ва маданияти тарихида муҳим ўрин эгаллаган[2].

Эҳсон ҳужжатининг асл нусхаси тарихчиларга маълум эмас, шунингдек ХВИИ асрга оид нусхалари ҳам топилмаган. Энг қадимги манба — ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмига оид Киев биродарлик монастири кўчирма дафтаридан олинган қўлёзма нусха бўлиб, нусха Марказий давлат тарихий архивида сақланади. 1774-йилда Киев митрополити Гаврил ушбу ҳужжатни бошқа материаллар билан бирга Муқаддас Синодга топширган. Кейинчалик Киев митрополити Евгений ушбу нусхалар асосида тўплам тузган, у ХХ аср бошларигача Киев диний академияси кутубхонасида сақланган. Эҳсон хати рўйхати илк бор 1846-йилда чоп этилган, кейинчалик эса кўп маротаба қайта нашр қилиниб, тарихчилар (масалан, Виктор Аскоченкий[7], Степан Голубев[8], Николай Мухин[9], Фёдор Титов[10]) томонидан таҳлил қилинган.
Тадқиқотчи Максим Яременко таъкидлашича, ХВИИИ аср ўрталарига келиб академия асосланиши Галшка билан эмас, балки митрополит Петро Могила ва гетман Петро Сагайдачни номлари билан боғланган. Галшка ҳақида илк бор ХВИИИ асрнинг 1760-йиллари ўрталарида эсга олинган, ўшанда академия профессорлари муаммо — казаклар элитасининг уни тубдан ислоҳ қилиб, университетга айлантириш истаги билан тўқнаш келган эди. Казаклар бу аралашувни муассасани Сагайдачний асослагани билан изоҳлашган. Бу эса академия вакилларини ўз тарихини чуқурроқ ўрганишга ундаган ва натижада Галшка мактаб асосчиси сифатида тарихга киритилган. Эҳсон хати ҳақидаги ривоят академиянинг гетман томонидан эмас, балки зодагон аёл томонидан асосланганини кўрсатишга хизмат қилган бўлиши мумкин. Яременко, шунингдек, асл ҳужжатнинг академия ва биродарлик монастири ишларида ишлатилганини тасдиқловчи аниқ далиллар йўқлигини ҳам қайд этади[11].
Луцкка қайтиши
Иккинчи турмуш ўртоғи вафотидан сўнг, 1618-йилда Галшка Гулевичевна ўғлининг васийига айланган. Михаил 1628-йилдан кейин ота меросига эгалик қилган[12]. Барча мулкини ўғлига топширган Галшка Гулевичевна Луцкка қайтиб, умрининг сўнгги йилларини шу ерда ўтказган. Унинг суд ва ер масалаларига оид ҳужжатлари, мулклари ҳақидаги маълумотлар ҳамда ўғли Михаилнинг католик динига ўтганини тасдиқловчи манбалар сақланиб қолган. Луцкда Крестовоздвиженск биродарлиги фаолиятида фаол иштирок этган, 1641-йилда — вафотидан сал олдин — васиятнома тузиб, деярли барча маблағларини ва қарздорларидан олинадиган пулларни Луцк биродарлик монастири ҳамда унинг черкови эҳтиёжларига бағишлаган[13].
Галшка Гулевичевна 1642-йилда вафот этган. Луцкдаги Крестовоздвиженский биродарлик черкови криптасига дафн этилган[2].
Адабиётлар
- Аскоченскій В. И.. Кіевъ с древнѣйшимї его училищемъ Академіею. Кіевъ: Въ Университетской типографіи, 1856.
- Голубевъ С. Т. К биографии Елизаветы Васильевны Гулевичивны (ру-петр1708) // Труды Киевской духовной академии. — 1886. — С. 233–254.
- Ільченко О. Біля витоків благодійності: діяльність Галшки Острозької і Галшки Гулевичівни в розбудові освітньої галузі України (ук) // Педагогічні науки. — 2010. — № 2. — С. 130—138. — ИССН 2312-5993.
- Літвін, Генрик. З народу Руського. Шляхта Київщини, Волині та Брацлавщини (1569—1648). Київ: Дух і Літера, 2016. ИСБН 978-966-378-430-4.
- Лозко Г. С.. Галшка. Лозки та Гулевичі в ХВ – ХВИИ ст. : Історичний нарис. Тернопіль: Мандрівець, 2015.
- Лосицкий Ю. Г., Толочко Л. Памятник каменного зодчества // Строительство и архитектура. — 1982. — № 1. — С. 25.
- Лосицкий Ю. Г., Толочко Л. Поварня Братського монастиря : питання атрибуції (ук) // Пам'ятки України: історія та культура. — 2014. — № 197. — С. 50—57. — ИССН 0131-2685.
- Метліцька, Людмила. Постаті: Галшка Гулевичівна (ук) // Гетьман. — 2008. — № 1 (18).
- Мухинъ Н. Ф.. Кієво-братскій училищный монастырь: историческій очеркь (писано на Евгеніе-Румянцевскую премію). Кіевъ: Типографія Г.Т. Корчакь-Новицкаго, 1893.
- Осока С. А.[ук]. Галшка Гулевичівна: до меценатства – через боротьбу (ук) // Повага. — 2016. Архивировано 12 апрел 2020 года.
- Попельницька О. О.[ук]. Історична топографія київського Подолу ХВИИ – початку ХИХ ст.. Київ: Стилос, 2003. ИСБН 966-8518-03-9.
- Тесленко І. А.[ук] „Гулевичі“, . Енциклопедія історії України. Київ: Наукова думка, 2004 — 249—250-бет. ИСБН 966-00-0425-7.
- Тітов Ф. І.. Стара вища освіта в Київській Україні 16-поч.19 в. Київ: Друкарня Української академії наук, 1924.
- Щербак В. О.[ук] „Гулевичівна Єлизавета (Галшка) Василівна“, . Енциклопедія історії України. Київ: Наукова думка, 2004 — 250-бет. ИСБН 966-00-0425-7.
- Яременко, Максим. Пам’ять про Галшку Гулевичівну в Києво-Могилянській академії у ХВИИИ столітті: пригадування чи вигадування? (ук) // Київська Академія. — 2009. — № 7. — С. 18–44. — ИССН 1995-025Х.
- „Гулевичівна Галшка (Єлизавета) Василівна“, Києво-Могилянська академія в іменах. ХВИИ—ХВИИИ ст.. Київ: Видавничій дім «КМ Академія», 2001. ИСБН 966-518-132-7.