Гарян жанги Ливиядаги фуқаролар урушида Қаддафийга қарши исёнчи кучлар ва Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ўртасида Нафуса тоғларининг шарқий чеккасида жойлашган Триполитаниянинг Гарян шаҳрини назорати учун бўлган жанг.

Гарян жанги
Саналар 13 — 18-август 2011-йил
Уруш ери Ливия
Натижа Анти-Қаддафий ғалабаси
Рақиблар
Ливия Анти-Қаддафий кучлари Ливия Араб Жумҳурияти кучлари
Қўмондонлар
Нома'лум Нома'лум
Йўқотишлар
35 нома'лум

Фон

Мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишларидан сўнг, тез орада Ливияда уюшган мухолифатчилар Нафуса тоғларининг кўп қисмини назоратга олди. Гарян ҳам тез орада исёнчилар томонидан қўлга олинди[1], аммо Қаддафий Ливияни исёнчилардан қайтариб олиш учун ва тезда назоратни тиклаш учун бўлинмаларни жўнатди. 1-мартдан 2-мартга ўтар кечаси Қаддафийнин содиқ қўшинлари шаҳарга қоронғу пайтда кириб келишди. 2-март куни эрталаб исёнчилар шаҳар ҳукумат қўшинлари томонидан босиб олинганини тушунишди. Аскарлар мухолифат аъзоларининг рўйхатини топишганди. Гаряндаги барча исёнчиларни тўплашни бошладилар. Гарян ҳукумат томонидан қайтариб олинди[2].

Яфран ва Киклада Қаддафий кучлари мағлубиятга учрагач, исёнчи кучлар Гарянга қайта ҳужум қилишга тайёргарлик кўра бошладилар. 6-июлда қўзғолончилар Ал-Қавалишни эгаллаб, Асабага юришди. Бироқ Қаддафий қўшинларининг қарши ҳужуми уларни бироз ушлаб турди ва Ал-Қавалишни вақтинча Қаддафийнинг қўлида қолди.

Жанг

13-августда исёнчилар Гарянга яна ҳужум қилишди. Аниқланишича, исёнчилар дастлаб Қаддафий кучларини чекинишга мажбур қилишга эришган, бироқ кейинчалик Қаддафий тарафдорлари қайта тўпланиб, қарши ҳужумга ўтган[3]. 14-август куни исёнчилар шаҳарнинг 70 фоизини назорат қилаётганларини маълум қилишди[4]. Ал-Қавалишдаги Қаддафийнинг содиқ қўшинлари Гаряндан чекинаётганини эшитишган[5]. 15-август куни исёнчилар шаҳарни тўлиқ назорат қилаётганликларини эълон қилишди[6][7]. Нафуса тоғларидаги исёнчилар ҳарбий кенгаши вакилининг таъкидлашича, Гарян ўша пайтда тўлиқ инқилобчилар қўлига ўтган. Улар Ғарбий тоғларда Қаддафийнинг асосий қўмондонлик маркази бўлган Саҳбон бригадасини тор-мор қилдилар. Ва Бригаданинг оғир ва енгил қуролларини олиб кетишди[8]. .

16- август куни ҳукумат матбуот котиби Мусса Иброҳим ҳукумат қўшинлари Гарянни тез орада қайтариб олишини маълум қилди ва Гарян қўлга олингани ҳақидаги исёнчиларнинг маълумотларини билвосита қўллаб-қувватлади[9][10]. Реутерс Гарян исёнчилар қўлида эканлигини тасдиқлади, исёнчи кучлар Т-34 танки билан шаҳар марказида жойлашиб олишган эди[11].

17-август куни шаҳарда жанглар давом этаётгани хабар қилинди[12].

18-август куни содиқлар шаҳарни бутунлай тарк этишди, буни Реутерс мухбири тасдиқлади. Улар шимолга, Азизияга чекинишди. [13] [14]

Оқибат

15-август куни исёнчилар жангдан сўнг Гаряндан жанубга кўчиб ўтишди ва Мизда ҳарбий базани эгаллаб, у ерда сақланадиган Ливия армиясининг кучли ҳарбий таъминотига эга бўлишди[15]. Мизда Гарян, Бани Валид ва Сабҳа йўллари ўртасидаги стратегик чорраҳа яқинида жойлашган ҳарбий база эди.

Манбалар

  1. ↑ „Протесц cонтинуэ ин Либератед Гҳарян |“. 2012-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-март.
  2. ↑ Юбоcо. „Про анд Анти-Гаддафи гроупс баттле фор стратегиc тоwнс ин Либя“. Дигитал Жоурнал (2011-йил 2-март). Қаралди: 2011-йил 25-март.
  3. ↑ „Гаддафи дефиант ас ребелс cлаим гаинс ин wест“. Ал Жазеэра (2011-йил 14-август). Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  4. ↑ Ал Жазеэра Либя Ливе Блог.
  5. ↑ Лоwе, Чристиан. „УПДАТЕ 1-Либян ребелс сай тҳей аттаcк тоwн соутҳ оф Триполи“. Реутерс Африcа. Реутерс (2011-йил 14-август). 2012-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  6. ↑ „Қаддафи Дефиант Ас Либян Ребелс Энтер Кей Тоwнс Неар Триполи“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2011-йил 15-август). Қаралди: 2011-йил 15-август.
  7. ↑ „Фигҳтинг рагес ин Либя амид парлей репорц“. Радио Нетҳерландс (2011-йил 15-август). 2012-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-август.
  8. ↑ Георгй, Мичаэл. „Ребелс сай Триполи энcирcлед; Гаддафи дефиант“. Реутерс (2011-йил 15-август). 2011-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-август.
  9. ↑ „Ребелс сай тҳей аре жуст 50км фром Триполи“. Тҳе Натионал. Агенcе Франcе-Прессе (2011-йил 16-август). 2012-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  10. ↑ Беаттй, Андреw; Бар, Ҳерве. „Виcторй нигҳ фор ребелс?“. иАфриcа.cом. Агенcе Франcе-Прессе (2011-йил 16-август). 2012-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  11. ↑ Лаэссинг, Улф. „Либя ребелс таке Гарян, соутҳ оф Триполи-wитнесс“. Реутерс Африcа. Реутерс (2011-йил 18-август). 2012-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  12. ↑ Фаҳим, Кареэм. „Либян Ребелс Гаин Cонтрол оф Оил Рефинерй ас Қаддафи Форcес Флеэ“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 18-август). Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  13. ↑ Лаэссинг, Улф; Белл, Йвонне. „WРАПУП 6-Либян ребелс сеизе рефинерй, эе Триполи“. Реутерс УК. Реутерс (2011-йил 18-август). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  14. ↑ Валдманис, Ричард. „Ребел пайс приcе ин фигҳт фор Либян тоwн“. Реутерс Африcа. Реутерс (2011-йил 18-август). 2012-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-ноябр.
  15. ↑ 16:56 15 Аугуст энтрй ат