Газпром ОАЖ – асосан давлатга тегишли бўлган Россиянинг йирик трансмиллий энергетика корпорацияси. Унинг штаб-квартираси Санкт-Петербургдаги Лахта марказида жойлашган[2]. Компания одатда “Газпром” номи билан машҳур бўлиб, русча “газовая промышленность” (газ саноати) сўзидан олинган[3] .

Газпром ОАЖ

Газпром бош офиси, Санкт-Петербург
Тури Очиқ аксиядорлик жамияти
Тармоғи Нефт ва газ
Эгаси Россия Ҳукумати (50,23%)
Жойлашуви Санкт-Петербург, Россия
Ҳудудий хизмати Газ қувурлари логистикаси
Маҳсулот(лар)и Нефт, табиий газ
Даромади 87,7 миллиард доллар(2020)[1]
Айланма даромади 8,53 миллиард доллар[1]
Бойлиги 324 миллиард доллар(2020)[1]
Капиталлаштириш 205 миллиард доллар(2020)[1]
Ишчилар сони 466 000(2018)
Шўба корхоналари Шўба корхоналари рўйхати
Вебсайти газпром.cом

Газпром глобал миқёсда катта ўринга эга. 2019-йилда у 120 миллиард долларли даромади бўйича дунёдаги энг йирик табиий газ компанияси ва Россиядаги энг йирик компания сифатида тан олинди[4]. Шунингдек, у Форбес Глобал 2000 рўйхатида дунёдаги энг йирик давлат компаниялари рўйхатида 32-ўринни эгаллади[5].

2022-йил январ ойида Сбербанкни ортда қолдириб, бозор капиталлашуви бўйича Россиядаги энг йирик компанийсига айланди. Ўша йили компания 8 триллион рубл миқдоридаги даромадни қайд этди[6].

2023-йилда Газпром халқаро бозорлар рўйхатидан чиқарилди, бироқ у ўзининг операцион натижаларини ошириш, жумладан, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун муҳим лойиҳаларини амалга оширишда давом этмоқда.

Газпром глобал энергия бозорида, хусусан, табиий газ соҳасида муҳим рол ўйнайди. У газ саноатининг кўплаб жабҳаларида, жумладан, газни аниқлаш, қазиб олиш, ташиш ва сотиш билан шуғулланади[7].

Газпром глобал табиий газ ишлаб чиқаришга муҳим ҳисса қўшмоқда. 2018-йилда компания дунё бўйлаб ишлаб чиқарилган табиий газнинг 12 фоизи Газпромга тўғри келади. Бу 497,6 миллиард куб метр табиий газ, 15,9 миллион тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ташкил этди[8].

Газпром нафақат Россия ичида, халқаро бозорларга ҳам газни ташиш учун қувурларга эгалик қилади. Европа ва бошқа минтақаларга газ экспортини осонлаштирадиган "Шимолий оқим 1" ва "Турк оқими" каби йўналишлар Газпромга тегишли[9].

„Газпром нефт“ шўба корхонаси орқали Газпром йилига 41 миллион тонна нефт қазиб олади, захиралари эса 2 миллиард тоннага яқин[8].

Газпромнинг газ ва нефт соҳаларидан ташқари турли саноат тармоқларида, жумладан, молия, оммавий ахборот воситалари ва авиацияда филиаллари мавжуд. У бошқа компанияларнинг асосий улушларига эга бўлиб, бизнес портфелини янада диверсификация қилишда давом этмоқда.

Тарихи

Келиб чиқиши

1943-йил, Иккинчи жаҳон уруши даврида Совет Иттифоқи маҳаллий газ саноатини ривожлантиришга киришди. Йиллар давомида газни аниқлаш, қайта ва тақсимлаш тармоқлари 1965-йилда газ саноати вазирлиги таркибига бирлаштирилди. 1970-1980-йилларда Сибир, Урал ва Волга бо'йи каби минтақаларда муҳим табиий газ захиралари топилди[10]. Бу Совет Иттифоқини йирик газ ишлаб чиқарувчисига айланди. 1989-йил август ойида 1985-1989-йилларда газ саноати вазири бўлиб ишлаган Виктор Черномйрдин раҳбарлигида Газ саноати вазирлиги “Газпром давлат газ корхонаси” номини олди. Бу Совет Иттифоқидаги биринчи давлат корхонаси бўлди[11]. 1991-йил охирида Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, газ саноати активлари Нафтогаз ва Туркмангаз каби янги ташкил этилган миллий компанияларга ўтказилди. Бироқ, Газпром Россия ичидаги активлар устидан назоратни сақлаб қолди ва газ соҳасида монополлигини сақлаб қолди.

Хусусийлаштириш

1992-йил декабр ойида Россия президенти Борис Елцин Газпром раҳбарларидан бири Виктор Черномирдинни Россия Бош вазири этиб тайинлади. Бу тайинлаш Газпромнинг сиёсий та’сирини оширди[12].

1993-йилда Россия Президентининг фармони ва Россия ҳукумати қарори билан “Газпром” аксиядорлик жамиятига айлантирилди. У аксияларини ваучер орқали сотишни бошлади ва Россия фуқаролари, собиқ давлат компаниялари Газпром аксияларини сотиб ола бошлади[12].

1994-йилга келиб, Газпромнинг 33% га яқин аксияларини 747 000 жамоатчилик вакиллари ваучер алмашинуви орқали сотиб олди. Акцияларнинг 15 фоизи Газпром ходимларига ажратилди, давлат эса 40 фоиз акцияни сақлаб қолди, кейинчаик, бу ко'рсаткич 38 фоизгача пасайтирилди.

Дастлаб, Газпром акцияларига хорижий эгалик ҳуқуқини 9% дан кўп бўлмаслиги тўғрисида қатъий чекловлар қўйилди. Бироқ, 1996-йил октябр ойида Газпромнинг 1% капитали хорижликларга Глобал депозит квитансиялари шаклида тақдим этилди. 1997-йилда Газпром 2,5 миллиард долларлик облигациялар чиқарди[13].

Виктор Черномирдин бир вақтнинг ўзида Бош вазир ва Газпром директорлар кенгаши раиси лавозимларида ишлади ва компанияга нисбатан давлат аралашувини камайтиришга ҳаракат қилди. Бу Россия ҳукуматига солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва кам дивиденд тўлаш айбловларини келтириб чиқарди.

Бу даврда Газпромнинг турли раҳбарлари ва бошқарув а‘золари, жумладан Черномирдин ва бош директор Рем Виакҳирев, активларини яширишда айбланишди. Айтилишича, мол-мулк уларнинг қариндошлари ўртасида тақсимланган. Газпромнинг активлари эса газ савдоси билан шуғулланувчи Итера компаниясига ўтказилган.

1998-йил март ойида Виктор Черномирдин Газпромдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Бош вазир лавозимидан озод этилди. Бироқ, 1998-йил 30-июнда у Газпром директорлар кенгаши раиси этиб тайинланди[14].

Давлат назорати

Россиянинг асосий газ ҳавзалари, 2000-йил

2000-йил июн ойида Владимир Путин Россия президенти лавозимини эгаллагач, миллий чемпионлар дастури орқали мамлакат олигархлари устидан назоратни қўлга киритиш ва муҳим компаниялар устидан ҳукумат назоратини кучайтиришга қаратилган ҳаракатларни амалга ошира бошлади[15].

Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида Путин Виктор Черномирдинни Газпром раиси лавозимидан озод қилди. Россия ҳукумати Газпром улушига эга бўлгани сабабли, Путин ўз таъсирдан Рем Вякҳиревни бош директор лавозимидан четлатиш орқали фойдаланди. Черномирдин ва Вякҳирев ўрнини аввалроқ Путин билан Санкт-Петербургда ишлаган Дмитрий Медведев ва Алексей Миллер эгаллади.

Путиннинг бундай ҳаракатларини Ҳермитаге Cапитал Манагемент бош директори Уилям Браудер ва Россия собиқ молия вазири Борис Фёдоров бошчилигидаги аксиядорлар фаол қўллаб-қувватлади. Уларнинг бу саъй-ҳаракатлар орқали йўқотишларини қоплашни мақсад қилган эдилар. Итера газ савдо ширкати Газпром қувурларига кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва молиявий қийинчиликларга дуч келгач,ўғирланган активларни ҳақ эвазига Газпромга қайтаришга рози бо'лди.

Бу воқеалар Путиннинг компаниядаги назоратни мустаҳкамлаш ва Газпром таркибидаги активларни қисқартириш ниятларини кўрсатарди. Медведев ва Миллернинг тайинланиши Путиннинг ишончли шахсларни компанияда муҳим лавозимларга жалб қилиш ва ўзининг стратегик мақсадларига эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодалар эди[16].

2001-йил апрел ойида Газпром Владимир Гусинскийга тегишли „Медиа-Мост Ҳолдингс“ компаниясидан Россиядаги ягона миллий давлат мустақил телевидениеси бўлган НТВ телеканалини сотиб олиб, муҳим харид қилди. Ушбу сотиб олиш Газпромга мамлакатдаги муҳим оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш имконини берди[17][18][19] .

2002-йилда Газпромнинг шўба корхонаси "Газпром Медиа" Гусинскийнинг Медиа-Мостга тегишли компаниялардаги барча акцияларини сотиб олди ва бу Газпромнинг медиа саноатидаги иштирокини янада мустаҳкамлади[20].

2005-йил июн ойида Газпромнинг шўба корхоналари, жумладан Газпромбанк, Газпромивест Ҳолдинг, Газфонд ва Газпром Финанcе биргаликда ўз акцияларининг 10,7399% улушини Роснефтегаз давлат компаниясига 7 миллиард долларга сотдилар[21][22].

Ушбу битим натижасида Россия ҳукумати Газпром устидан назоратни қўлга киритиб, компанияда ўз та’сирини кучайтирди. Кейинчалик ҳукумат чет элликлар учун белгиланган йигирма фоизгача бо'лган эгалик ҳуқуқи чекловни бекор қилиб, Газпромни хорижий инвестициялар учун бутунлай очди. Ушбу қарор компания фаолияти ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун ташқи капитални жалб қилишга қаратилган эди[23][24] .

2005-йил сентябр ойида Газпром яна бир муҳим қадамни қўйди ва Сибинефт нефт компаниясининг 72,633% улушини 13,01 миллиард долларга сотиб олди. Сотиб олингандан сўнг Сибнефт “Газпром Нефт” деб ўзгартирилди. Бу харид “Газпром”ни ўша пайтда Россиядаги энг йирик компанияга айлантирди[25].

Сибнефт битими якунига кўра, Газпромнинг бозор қиймати 69,7 миллиард фунт стерлинг(тахминан 123,2 миллиард доллар)га баҳоланди.

Газпромнинг о'сиши ва Россиядаги йирик корпорацияга айланишида НТВ ва “Сибнефт” (Газпром Нефт)нинг сотиб олиниши муҳим рол ўйнади[26].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 ИФРС Cонсолидатед Финанcиал Статеменц wитҳ Индепендент Аудитор’с Репорт. Москва: ПЖСC ГАЗПРОМ, 1-декабр, 2020 — 86-бет. Қаралди: 29-сентябр, 2023 (2021-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ Грант, Петер. „Газпром'с Неw Ҳеадқуартерс Тоwерс Овер Алл Отҳерс ин Эуропе“ (эн-УС). Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (2017-йил 6-июн). 2020-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
  3. ↑ „Сбербанк сдал строчку лидера "Газпрому"“. эхперт.ру. Қаралди: 2022-йил 10-январ.
  4. ↑ „ПАО "Газпром"“ (ру). www.руспрофиле.ру. Қаралди: 2023-йил 8-сентябр.
  5. ↑ „Форбес Глобал 2000“. Форбес. 2020-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-октябр.
  6. ↑ „ПАО "Газпром"“ (ру). www.руспрофиле.ру. Қаралди: 2023-йил 8-сентябр.
  7. ↑ „Газпром“ (эн). Форбес. 2020-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Оператионс ат Газпром“ (эн). газпром.cом. 2020-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
  9. ↑ „Трансмиссион“ (эн). газпром.cом. 2020-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
  10. ↑ Купчинскй, Роман. „Газпром – А Троублед Гиант“ (2012-йил 2-феврал). 2012-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-сентябр.
  11. ↑ „Газпром Жоинт Стоcк Cомпанй“. Газпром. 2009-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-октябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 Cарпентер, Ж. Wиллиам „Тҳе Топ Натурал Гас Cомпаниэс ин тҳе Wорлд“ (эн). Инвестопедиа. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-феврал.
  13. ↑ Голдман, 61 бет
  14. ↑ Голдман, 101 бет
  15. ↑ Голдман, 104–105 бет
  16. ↑ Голдман, 141–142 бет
  17. ↑ „Руссиан ТВ статион лосес фреэдом“. ББC Неwс (2001-йил 3-апрел). 2012-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
  18. ↑ „Руссиан НТВ виэwерс он тҳе стреэц“. ББC Неwс (2001-йил 8-апрел). 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
  19. ↑ Тремлетт, Гилес. „Путин ис оут то гет ме, сайс медиа тйcоон Wорлд неwс, Тҳе Гуардиан“. Тҳе Гуардиан (2001-йил 24-апрел). 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
  20. ↑ „Руссиан НТВ ҳандед то Газпром“. ББC Неwс (2001-йил 4-май). 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
  21. ↑ „Кремлин агреэс приcе фор Газпром“. (Wайбаcк Мачине сайтида 5 Марч 2016 санасида архивланган) ББC Неwс 16 Жуне 2005.
  22. ↑ „ОАО "Газпром" О компании / История / 2005 год“. Газпром.ру. 2008-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
  23. ↑ Жасон Буш.. „Газпром | Опен фор Глобал Инвесторс“. www.бусинессwеэк.cом (2006-йил 13-январ). 2006-йил 15-январда асл нусхадан архивланган.
  24. ↑ „Бусинесс | Газпром опенс доорс то фореигнерс“. ББC Неwс (2005-йил 24-июн). 2015-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-август.
  25. ↑ Еникеефф, Шамил, "БП, Руссиан биллионаирес, анд тҳе Кремлин: а Поwер Триангле тҳат невер wас" (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Марч 2016 санасида архивланган), Охфорд Энергй Cоммент, 23 Новембер 2011. Ретриэвед 24 Новембер 2011.
  26. ↑ „Газпром грабс Сакҳалин гас стаке“. ББC (2006-йил 21-декабр). 2008-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 31-декабр.