„Гентлемен Префер Блондес“, тўлиқ номи „Гентлемен Префер Блондес: Тҳе Интимате Диарй оф а Профессионал Ладй“[изоҳ 1] (таржимаси „Жентлменлар сариқ сочли аёлларни афзал кўради: Профессионал ледининг шахсий кундалиги“) – америкалик ёзувчи Анита Лоос қаламига мансуб ҳажвий роман. Асар Лорелеи Леэ исмли енгилтак аёл ва флеппернинг хотира дафтари шаклида ёзилган. Ф. Сcотт Фитзгералднинг „Тҳе Греат Гацбй“ ҳамда Cарл Ван Вечтеннинг „Фиреcраcкерс“ романлари билан бир йилда чоп этилган роман Жазз давридаги гедонизмга бағишланган таниқли асарларнинг биридир[1]. Лоос 1927-йил „Бут Гентлемен Маррй Брунеттес“ номи билан „Гентлемен Префер Блондес“ романининг давомини ёзган[2].


1926-йилги нашр муқоваси
Асл номи Гентлемен Префер Блондес
Муаллиф(лар) Анита Лоос
Безовчи(лар) Ралпҳ Бартон
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 1925-йил
Нашриёт „Бони & Ливеригҳт“
Кейингиси „Бут Гентлемен Маррй Брунеттес“

Роман дастлаб 1925-йилнинг ёзида „Ҳарпер'с Базаар“ журналида сериалаштирилган. Ўша йилнинг ноябрида „Бони & Ливеригҳт“ нашриёти асарни роман шаклида чоп этган. Адабий танқидчилар романни ўта саёз ўлароқ танқид қилган бўлса-да[3], кўпчилик ёзувчи уни юқори баҳолаган. Хусусан, Сcотт Фитзгералд, Жамес Жойcе, Wиллиам Фаулкнер ва Ҳ. Г. Wеллс романни олқишлаган[4]. Эдитҳ Wҳартон эса Лорелеи Леэ образида Wаррен Г. Ҳардинг ва Cалвин Cоолидге президент бўлган даврдаги очкўзлик ва айш-ишрат яхши мужассамланганини айтиб, асарни „Америка адабиётининг буюк романи“ дея мақтаган[2].

„Гентлемен Префер Блондес“ 1926-йилда АҚСҲдаги бозори энг чаққон иккинчи китобга айланган, халқаро миқёсда бесцеллер бўлган. Камида 13 тилга, жумладан, хитой ва рус тилларига ўгирилган[5]. Лоос 1981-йилда 93 ёшида вафот этгунига қадар 85 дан ошиқ нашрда босилиб чиққан. Шунингдек, роман асосида 1926-йил стрип ҳозирланган ва песа саҳналаштирилган, 1928-йил эса овозсиз кино суратга олинган. 1949-йил мюзикл саҳналаштирилган, ўз навбатида, мюзикл асосида 1953-йил филм суратга олинган.

Изоҳлар

  1. ↑ Илк нашр жилдида „Гентлемен Префер Блондес: Тҳе Интимате Диарй оф а Профессионал Ладй“ номи қўлланган, аммо китобнинг муқовасида, ёнида ва ичида асар „Гентлемен Префер Блондес: Тҳе Иллуминатинг Диарй оф а Профессионал Ладй“ деб номланган.

Манбалар

Сноскалар

Адабиётлар