Gipnoz
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Файл:Пҳотограпҳиc Студиэс ин Ҳйпносис, Абнормал Псйчологй (1938).огв Гипноз — инсонга бир оҳангдаги таъсир кучлари, тиббий препаратлар ёки бошқа усулларни қўллаб, уни транс ҳолатига тушириш. Гипноз ҳолатида кўпинча ишонтириш амалга оширилади.
Тарих
Бизга ХИХ асрдан келган анъанавий, классик гипнозда гипнозчи одамни тушга чўмдиради ва унга тўғридан-тўғри ишонтиришлар-командалар беради. Аммо, бу командалар, одатдаги тасаввурларга кўра бажарилиши шарт эмас; аввал исбот этилганки, ҳеч қайси, ҳаттоки энг чуқур гипнозда ҳам ишонтириш билан инсонни унинг морал принсипларига ва унинг эътиқодларига зид келувчи ишларни қилишга мажбурлаш мумкин эмас.
Иккинчи тарафдан, ишонтиришнинг энг ўткир кўринишлари аввал бошқа ички эътиқодларга эга бўлган инсон ва инсон гуруҳларини берилган дастурни бажартириши мумкин (реклама ва пиар). Бундай усулларни инсон гуруҳларига нисбатан қўллаш муваффақиятли.
Кашпировский феномени
"Ўртача" одамни ишонтириш жуда осон – буни ўзи учун Анатолий Кашпировский кашф этган. У муваффақият билан оммавий ҳолатлар феноменини қатор сурункали касалликларни ва псиҳологик чекинишларни коррексиялашда, ҳаддан ташқари семизликни даволашда қўллайди.
Эриксон гипнози
Шунингдек, америкалик псиҳиатр ва псиҳотерапевт Милтон Эриcксоннинг исми билан аталган эриксон гипнози ҳам мавжуд. У томонидан яратилган гипноз усули классик гипноздан йўналишсиз эканлиги билан кардинал фарқ қилади: терапевт мижозга йўлланма ва буйруқлар бермайди, балки алоҳида ҳолат – трансга тушишга ёрдам беради, бунда одам тетик бўлади ва терапевт билан актив мулоқот қилиши мумкин. Оддий гипнозга одамларнинг фақат бир қисмини чалинтириш мумкин бўлса, трансга эса деярли ҳоҳлаган одамни тушириш мумкин. Бундай ҳолатда инсон ўзининг ички ҳиссиётларига консентрасия қилади ва маълум вақтга атрофдаги борлиқни сезмай қўяди. Ташқаридан одам гўёки „бу ерда эмасдек“ кўринади: қараш „ўзининг ичига“ йўналган, нафас олиш сусайган, тана бўшашган. Эриксон трансни инсон ички тажрибаларини ишлаб чиқиш учун табиий ҳолат деб билган.
Танқид
Христианликнинг нуқтаи назаридан, гипноз инсонни шайтон васвасасига тушириши мумкин.
Ҳаволалар
Викиомборда „Гипноз“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.