Giroskop

Гироскоп (гиро... ва ...скоп) — айланиш ўқи фазода ўз йўналишини ўзгартира оладиган тез айланувчи қаттиқ жисм. Айланиш ўқи фазода эркин айлана олиши учун гироскопни карданли осмага маҳкамлаб қўйиш керак (қаранг Карданли механизм). Осма марказига нисбатан гироскоп исталган йўналишда бурилиши, унинг айланиш ўқи доиравий конуссимон сирт ясаб ҳаракатланиши (қаранг Пресессия) мумкин. Кейинги хусусияти навигация асбоблари — гирокомпас, гировертикал ва б.га асбоб қилиб олинган. Гироскопнинг ҳар қандай ҳолда ҳам фазода ўз ўқи йўналишини ўзгаришсиз сақлай олиши хоссасидан самолёт, ракета, денгиз кемалари, торпедолар ва б. ҳаракатини автоматик тарзда сақлаш учун фойдаланилади (мас, автопилот). Кемаларда матросларнинг осма тўркроватлари гироскоп хоссасига асосланган (кема қанчалик чайқалмасин матрослар бемалол ухлаб кетишаверади). Самолётнинг курсдан оғганлигини аниқлайдиган асбоб йўналиш гироскопи, яъни гирополукомпас деб аталади. У автопилотларда қўлланади[1].
Гироскоп (қадимги юнонча: γῦρος — „ҳалқа“, қадимги юнонча: σκοπός — „кузатаман“), деб импулс моменти принсипларига асосан мўлжал олиш учун хизмат қилувчи қурилмага айтилади[2]. Механик жиҳатдан, гироскоп ўқи эркин ҳаракатланувчи айланувчи ғилдирак ёки дискдан иборат. Ушбу мўлжал ўзгармас бўлмаса-да, у катта айланиш тезлиги ва инерсия моменти туфайли ташқи куч моменти таъсиридан деярли ўзгармайди. Ташқи куч моментини янада камайтириш учун гироскоп мувозанат халқасига ўрнатилади, натижада унга ўзи жойлашган платформа ҳаракати таъсир қилмайди.
Бошқача принсипларга асосланган гироскоплар ҳам мавжуд, масалан, электрон гироскоп, лазерли гироскоп, оптик толали гироскоп ва ўта сезгир квант гироскопи.
Гироскоплар инерсияли навигацияда, айниқса компас ишламайдиган соҳаларда қўлланади. Буларга қитъалараро баллистик ракеталар, фазовий кемалар парвозлари, ерости туннел кавлаш ва бошқалар киради.[3]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ "Гйросcопе" бй Сáндор Кабаи, Wолфрам Демонстратионс Прожеcт.
- ↑ Дисcовер магазине 20 тҳингс ёу дидн'т кноw абоут туннелс (Нумбер 8).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |