Епископ Григорий (дунёвий исми Лев Иванович Петров-Полетаев; 1831-йил, Нижний Новгород вилояти, Сергач тумани, Ляпня қишлоғи – 1914-йил 29-март, Новоспасский монастири[1]) – биринчи рус православ черкови, Тошкент, Омск, Семипалатинск шаҳарлари епископи[2].

Григорий Полетаев
Григорий (Полетаев)
Таваллуди 1831-йил
Нижний Новгород вилояти, Сергач тумани, Ляпня қишлоғи
Вафоти 29-март 1914-йил
Новоспасский монастири
Касби Епископ
Фаолият йиллари 1891—1895

Григорий Полетаев епископ Венедиктнинг (Пляскин) она томонидаги катта амакиси ҳисобланади[3].

Ҳаёти

1831-йилда (бошқа маълумотларга кўра 1826-йилда) Нижний Новгород вилоятида хизматчи оиласида туғилган. Нижний Новгород диний семинариясини ва 1854-йилда Қозон диний академиясини тамомлаган. Академияни тугатгач, у ўша академиянинг Санкт-Петербург кафедрасида ўқитувчи бўлиб қолди. Муқаддас китоблар ва иброний тилидан дарс берган.

1854-йил 10-октябрда у роҳиб бўлди ва 21-ноябрда у иэромонк унвонига сазовор бўлди. 1855-йил 27-октябрда унга илоҳиёт магистри даражаси берилди ва академия бакалаври даражаси тасдиқланди. 1857-йил 5-июлдан академия инспектори ёрдамчиси бўлди. Академиядаги хизмати давомида у муқаддас черков оталарнинг кўплаб асарларини юнон тилидан таржима қилган.

1865-йил 23-январда у Қозон академиясининг фавқулодда профессори этиб тайинланди. 1867-йил 3-апрелда у Уфа диний семинарияси ректори этиб тайинланди ва архимандрит даражасига кўтарилди. 1869-йил 5-сентябрда у маънавий-маърифий хизматдан бўшатилди. 1872-йил 19-январдан Владимир диний семинарияси ўқитувчиси. 1877-йил 27-апрелдан Иркуцк диний семинарияси ректори бўлди. 1888-йил 26й-анвардан Санкт-Петербург сензура қўмитасининг аъзосига айланган. 1891-йил 3-февралда у Санкт-Петербургда Литва епархияси викариси Ковно епископи этиб тайинланди.

1892-йил 22-ноябрдан Туркистон ва Тошкент епископи бўлган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Туркистонга маҳаллий руҳонийларнинг янги аъзолари етиб келишди.

У Қирғизистонда мавжуд бутпарастлар ўртасида миссия ташкил этишга уриниб кўрди, бироқ бу ташаббус генерал-губернатор Вревскийнинг фармони билан тўхтатилди.

1895-йил 18-февралдан Омск ва Семипалатинск епископи бўлган. 1895-йил 27-майда (8-июн) Омскга келган[4].

1906-йилда Қозон диний академиясининг фахрий аъзоси этиб сайланди.

У 1914-йил 15-мартда вафот этди ва Москва Новоспасский монастирига дафн қилинди.

Адабиётлар

  • Жук А. В. История Омской церкви. Биографический справочник. — Омск, 2007.
  • Голубцов С. В. История Омской епархии: образование Омской епархии. Предстоятельство Преосвященного Григория на Омской кафедре (1895—1900 гг.) — Омск : Полиграф, 2008. — 166 с. — ИСБН 978-5-86747-035-7
  • Голубцов С. В. Омская епархия. Начало: научная монография. — Омск : Полиграф, 2016. — 302 с. — ИСБН 978-5-86747-068-5 — 500 экз.
  • Бабура Н. И. Путь учительства и ученичества епископа Григория (Полетаева) // Вестник Омской Православной Духовной Семинарии. — 2022. — № 1 (12). — С. 81-89.

Манбалар

  1. ↑ по другим данним 1826
  2. ↑ „ГРИГОРИЙ (ПОЛЕТАЕВ) - Древо“. www.древо-инфо.ру. 2024-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2023-йил.
  3. ↑ „ВЕНЕДИКТ“. 2012-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-март.
  4. ↑ „Архивированная копия“. 2012-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-март.