Grigriy Kraynov
Георгий Алексеевич Крайнов (1933-йил 21-ноябр, Андижон — 2022-йил 4-июн, Тошкент[1]) — совет ва ўзбек давлат ҳамда сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрдамчиси бўлган.
| Георгий Крайнов | |
|---|---|
| Георгий Алексеевич Крайнов | |
|
| |
| Таваллуди |
21-ноябр 1933-йил Андижон, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
4-июн 2022-йил (88 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Андижон давлат педагогика институти |
| Касби | Президент маслахатчиси |
| Фаолият йиллари | 1953—2022 |
Таржимайи ҳол
Андижон давлат педагогика институти битирувчиси. Меҳнат фаолиятини „Андижанская правда“ газетасида бошлаган. Мусаҳҳиҳ, муҳаррир, мас’ул котиб, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган[2].
1976-йилда Крайнов Ўзбекистон КП МК Тарғибот ва ташвиқот бўлимининг газета ва журналлар сектори мудири лавозимига тайинланади. Орадан бир йил ўтгач, у КП МК биринчи котибининг ёрдамчиси этиб тайинланади. У кўп йиллар давомида Шароф Рашидов билан бирга ишлаган.
Мустақил Ўзбекистонда Георгий Крайнов Президент ёрдамчиси, Президент қабулхонасининг бош маслаҳатчиси, Президент девони Ишлар бошқармаси умумий бўлимининг протокол сектори мудири каби бир қатор мас’улиятли лавозимларда ишлаган.
Биринчи Президент номидаги ёдгорлик мажмуасидаги фаолияти
2018-йилдан умрининг сўнгги кунларигача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаган[3].
Мукофотлари
Георгий Алексеевич „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“ фахрий унвони, „Дўстлик“ ва „Меҳнат шуҳрати“ орденлари ҳамда „Содиқ хизматлари учун“ медали каби давлат мукофотлари билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон биринчи президентининг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди“ (2022-йил 6-июн).
- ↑ „Ўзбекистон биринчи президентининг ёрдамчиси Георгий Крайнов вафот этди“ (2022-йил 6-июн).
- ↑ „Ислом Каримовнинг ёрдамчиси 89 ёшида вафот этди“ (06 июн 2022).