Ҳабанеро (/ˌ(ҳ)ɑːбəˈнɛəроʊ/) чиллининг ўта аччиқ нави. Пишмаган ҳабанеролар яшил рангга эга бўлади. Тўқ сариқ ва қизил ранглари кенг тарқалган, аммо ба'зан оқ, жигарранг, сариқ, яшил ёки бинафша рангли қалампирлар ҳам бўлиши мумкин[1]. Одатда, пишган ҳабанеронинг узунлиги 2 — 6 см га етади. Ҳабанеронинг аччиқлиги Сcовилле шкаласи бўйича 100 000 — 350 000 баллга баҳоланган[2]. Ҳабанеронинг аччиқлиги, таъми ва гул ифори уни овқатларнинг машҳур таркибий қисмига айлантирган.

Номланиши

Ҳабанеро Кубанинг Ла Ҳабана шаҳри шарафига номланган. Шунга қарамай, ҳабанеро каби аччиқ қўшимчалар анъанавий Куба ошхонасида камдан-кам қўлланади[3][4]. Инглиз тилида баъзан ҳабаñэро сўзи нотўғри ёзилади ва /ˌ(ҳ)ɑːбəˈнжɛəроʊ/ деб талаффуз қилинади[5].

Келиб чиқиши ва қўлланиши

Ҳабанеро иссиқ соуси Флор де Лирио, Юкатан, Пето муниципалитетидаги маҳаллий кооператив

Ҳабанеронинг асл ватани Амазонка, кейинчалик турли ҳудудларга тарқалиб, Мексикага етиб борган[6]. Бугунги кунда ҳабанеро қалампирининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси Мексикадаги Юкатан ярим ороли ҳисобланади[7]. Ҳабанеро юкатан таомларининг ажралмас қисми бўлиб, табиий шаклда ёки пюре кўринишида кўплаб таомлар билан бирга истеъмол қилинади[8]. Бошқа замонавий ишлаб чиқарувчилар қаторига Белиз, Панама, Коста-Рика, Колумбия, Эквадор ҳамда АҚШнинг айрим қисмлари, жумладан, Техас, Айдаҳо ва Калифорния штатлари киради. 

Ҳабанеро чилли испан мустамлакачилари томонидан дунёнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқатилган. Шу сабабли ХВИИИ аср таксономлари унинг келиб чиқиши жойини адашиб Хитой деб ҳисоблаб, уни Cапсиcум чиненсе („Хитой қалампири“) номлашган[9][10][11].

Шотланд капоти кўпинча ҳабанеро билан таққосланади, сабаби улар бир хил турдаги иккита нав ҳисобланади[8]. Шотланд капоти ҳам, ҳабанеро ҳам юпқа, юмшоқ этга эга. Улар бир хил аччиқлик даражаси ва таъмига эга. Иккала нав ҳам ўртача бир хил ўткирлик даражасига эга, аммо генетика, ўсиш усуллари, иқлимига қараб бир мева иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. 

1999-йилда ҳабанеро Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг аччиқ та'мли чилли сифатида киритилган. Ҳабанеронинг аччиқлиги дарҳол сезилмайди, бироқ бир неча дақиқадан кейин ўз та'сирини кўрсата бошлайди, таъми оғизда бир соатгача қолади. Баъзида аччиқлик қалампир истеъмол қилинганидан кейин бир неча соат ўтгач, қизилўнгачда сезилиши мумкин. Тринидад моруга чаёни яратилганидан сўнг Cапсиcум чиненсенинг кенжа тури сифатида ҳабанеродан ҳам аччиқроқ эканлиги аниқланди. Селексионерлар Сcовилле шкаласи бўйича рекордни янгилайдиган навларни яратиш бўйича доимо кичик турларни чатиштириб боришади.

Парваришланиши

Ҳабанеро иссиқ иқлимга мослашган. Барча қалампирлар сингари, ҳабанеро ҳам қуёшли жойда ва пҲ даражаси 5 дан 6 гача (бир оз кислотали) бўлган тупроқда яхши ўсади. Ҳар куни суғориладиган ҳабанеро кўпроқ вегетатив ўсади, лекин фақат қуруқ (ҳар етти кунда) суғориладиган ўсимликлар билан солиштирганда камроқ мева беради[12]. Гуллаш ҳамда меванинг ўсиши даврида ҳар куни суғориш гул ва пишмаган меваларнинг тўкилишини олдини олишга ёрдам беради. Аммо, идеал шароитларда ҳам гул тўкилиши кўпинча 90 % га етади[12].

Ҳабанеро кўп йиллик ўсимликдир. Тўғри парвариш ва ўсиш шароитлари билан у бир неча йил давомида гуллаб, мева бериши мумкин. Ҳабанеро буталари тувакли боғ учун яхши номзод ҳисобланади. Мўтадил иқлим шароитида у бир йиллик ҳисобланади, ҳар қишда қурийди ва кейинги баҳорда ўрнига бошқаси экилади. Тропик ва субтропик минтақаларда ўсимлик йил давомида ҳосил беради. Агар шароитлар қулай бўлса, узлуксиз ҳосил олиш мумкин. 

Ҳабанеро оиласига мансуб Cариббеан Ред нави ситрусли таъмга эга бўлиб, Сcовилле рейтинги 300 000 дан 445 000 Сcовилле бирликларигача ўзгариб туради[13].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Чили – Эвергреэн Органиcс“. ЭвергреэнОрганиcсБелизе.cом. 2016-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
  2. ↑ „Чиле Пеппер Ҳеат Сcовилле Сcале“. Ҳомеcоокинг.абоут.cом. 2012-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-октябр.
  3. ↑ „Cуба анд Фоод – Ан Интенсе Ҳисторй“ (2020-йил 1-июл). Қаралди: 2021-йил 7-март.
  4. ↑ „Cубан Фоод Исн'т Спиcй“ (2016-йил 17-июн). Қаралди: 2021-йил 7-март.
  5. ↑ „Ҳабанеро“. Мерриам-Wебстер. Қаралди: 2013-йил 26-октябр.
  6. ↑ „Эл чиле ҳабанеро де Юcатáн. Ориген й дисперсиóн преҳиспáниcа дел чиле ҳабанеро“. Cиэнcиа й Десарролло (2006-йил 1-май). 2012-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 7-январ.
  7. ↑ „Профиле оф тҳе Ҳабанеро Пеппер“. Wҳоле Чиле Пеппер Магазине (1989-йил 1-июл). 2012-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Ҳабанеро“. WорлдCропс.орг. Қаралди: 2017-йил 24-март.
  9. ↑ Босланд, П.W. (1996). Ж. Жаниcк. эд. "Cапсиcумс: Инновативе Усес оф ан Анcиэнт Cроп". Прогресс ин Неw Cропс (Арлингтон, Виргиниа: АСҲС Пресс): 479–487. ҳттп://www.ҳорт.пурдуэ.эду/неwcроп/проcеэдингс1996/В3-479.ҳтмл. Қаралди: 2013-04-14. Ҳабанеро]]
  10. ↑ Босланд, П.W. „Тҳе Ҳисторй оф тҳе Чиле Пеппер“. Брооклйн Ботаниc Гарден. 2014-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-декабр.
  11. ↑ Эшбаугҳ, W. Ҳардй „Пепперс: Ҳисторй анд Эхплоитатион оф а Серендипитоус Неw Cроп Дисcоверй“, . Неw Cропс Жаниcк: . Неw Ёрк: Wилей, 1993 — 132–139-бет. ИСБН 9780471593744. 
  12. ↑ 12,0 12,1 Руиз-Лау, Нанcй; Медина-Лара, Фáтима; Минеро-Гарcíа, Ерени; Замудио-Морено, Энид; Гузмáн-Антонио, Адолфо; Эчеваррíа-Мачадо, Илеана; Мартíнез-Эстéвез, Мануэл (1 Марч 2011). "Wатер Дефиcит Аффеcц тҳе Аccумулатион оф Cапсаиcиноидс ин Фруиц оф Cапсиcум чиненсе Жаcқ." (эн). ҲортСcиэнcе 46 (3): 487–492. дои:10.21273/ҲОРТСCИ.46.3.487. ҳттпс://жоурналс.ашс.орг/ҳорцcи/виэw/жоурналс/ҳорцcи/46/3/артиcле-п487.хмл. Қаралди: 17 Аугуст 2017. Ҳабанеро]]
  13. ↑ „Cариббеан Ред Ҳабанеро: Тропиcал Тҳундер“. ПепперСcале (2016-йил 6-май). Қаралди: 2017-йил 2-июл.