Тожуннисо Ҳадича Ҳалима Султон хотун (усмонли туркча: خديجة حليمة خاتون‎‎ – „ҳурматли хоним“ ва „мулойим/сабрли зот“; тах. 1410-йилда туғилган – 1440-йилда вафот этган) Алиме хотун ёки Султон хотун номлари билан ҳам танилган, Cандароğулларı беклиги маликаси, Cандароğулларı беклиги ҳукмдори Исфандиёр бейнинг қизи. Усмонийлар империяси султони Мурод ИИ нинг хотини[1][2].

Ҳадича Ҳалима хотун
Малика, Мурод ИИ нинг хотини
Туғилиши тах. 1410
Кастамону, Жандар бейлиги
Вафоти 1440-йил
Бурса, Усмонийлар империяси
Турмуш ўртоғи Мурод ИИ
Фарзандлари Шаҳзода Исфандиёр
Тўлиқ номи
туркча: Таcüнниса Ҳатиcе Ҳалиме Султан Ҳатун
Усмонли туркчаси: تاج النساء خديجة حليمة سلطان خاتون
Уй Cандароğулларı (туғилганидан)
Усмонийлар (турмуш орқали)
Отаси Исфандиёр Бей
Дини Ислом суннийлик

Ҳадича Ҳалима хотун 1440-йилда вафот этганидан сўнг, унинг ўрнини жияни, акаси Тожиддин Иброҳим ИИ бейнинг қизи Ҳадича хотун эгаллаган.

Ҳаёти

Тожуннисо Ҳадича Ҳалима Султон хотун Cандароğулларı беклигининг саккизинчи бейи Исфандиёр бейнинг қизи бўлган.

Усмонийлар империяси султони Мурод ИИ Исфандиёр бейга қарши чиқиб, унинг исёнчи ўғли Қивамуддин Козим бейнинг томонини олди ва унга ўз опа-сингилларидан бири Фотма Султон хотунни унаштирди. Шундан сўнг Исфандиёр бей Мурод ИИ га тинчлик сулҳи тузишни ва келишувни икки томонлама никоҳ орқали мустаҳкамлашни таклиф қилди. Мурод ҳам бунга рози бўлди ва 1425-йилда Адирнада Исфандиёрнинг қизи Ҳалима хотун билан турмуш қурди. Муроднинг бошқа бир синглиси Селçук хотун эса Исфандиёрнинг ўғли ва вориси Тожиддин Иброҳим ИИ бейга турмушга чиқди. Ўша йили Ҳалима хотун султон Муродга ўғил туғиб берди ва унга Исфандиёр деб исм қўйилди. Бироқ шаҳзода чақалоқлигидаёқ вафот этди[3][4][5][6][7].

Ушбу икки сулола ўртасидаги сулолавий иттифоқ билан Мурод ИИ Онадўлидаги энг даҳшатли душмани, унинг шарқий ҳудудларга қадар кенгайишига тўсқинлик қилиб турган Караманоğулларı беклигига қарши қудратли қабила билан иттифоқ тузди. Икки томон ўртасидаги илиқ муносабатлар кейинги султон Меҳмед ИИ ҳукмронлиги даврида ҳам сақланиб қолди. У Cандароğулларı беклиги аъзоларига Пловдив ва Дидймотеичо ҳудудида мулклар ажратди, кейинчалик улар вақфларга айлантирилди[8].

1435-йилда султон Мурод Мара Бранковиćга уйлангунига қадар Ҳадича Ҳалима хотун султоннинг севимли хотини эди. Иккала хотин ўртасидаги рашк аввалига Ҳалиманинг зарарига ҳал бўлди. У саройдан ҳайдалиб, Бурсага юборилди, бироқ 1436-йил кузидан 1437-йил баҳоригача бўлган даврда содир бўлган воқеа сабабли Мурод бу сафар Маранинг ўзини Бурсага жўнатиб, Ҳалимани яна саройга қайтарди[9].

Вафоти

Ҳадича Ҳалима хотун 1440-йилда Бурсада вафот этди[5].

Вафотидан кейин

Ҳалиманинг ўлимидан бир неча йил ўтгач, Мурод ИИ унинг жияни, Ҳалиманинг акаси Тожиддин Иброҳим ИИ бейнинг қизи Ҳадича хотунгага уйланган. 1450-йил май ойида Ҳадича Муроднинг кенжа фарзанди, ўғли шаҳзода Аҳмадни дунёга келтирди. Уни катта ўгай акаси билан адаштирмаслик учун Кичик Аҳмад тахаллуси берилди, катта акаси эса Катта Аҳмад деб аталган[5].

Султон Мурод 1451-йил февралда вафот этди ва унинг Ҳума хотундан туғилган ўғли Меҳмед ИИ тахтга ўтирди. Ўша пайтда Муроднинг Меҳмед ИИ дан бошқа ягона тирик қолган ўғли 9 ойлик чақалоқ Аҳмад эди. Меросхўрлик аниқ қонун билан тартибга солинмаган бўлиб, бу нарса аввал ҳам Усмонийлар сулоласи ичида низоларга, ҳатто фуқаролар урушларига сабаб бўлган эди. Шунинг учун Меҳмед ҳар қандай хавфни бартараф этиш мақсадида янги туғилган ўгай укасини қатл этишга қарор қилди. Тахтга ўтирганидан сўнг, 18-феврал куни у Ҳадичани ҳузурига чақирди. Отаси Муроднинг хотинлари ва жориялари уни тахтга ўтиргани билан табриклаб, отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдираётган пайтда, Меҳмед Ҳадичанинг ҳужрасига болани бўғиб ёки чўктириб ўлдириш буйруғи билан Али Бей Эвреносоğлу, яъни Эвреноснинг ўғлини юборди. Кейинчалик Меҳмед бу ишини „Қотиллик тўғрисидаги қонун“ни чиқариш орқали қонунийлаштирди. Ушбу қонунга кўра, ХВИИ аср охиригача султонга тахт ворислари бўлган исталган эркак қариндошини ўз ихтиёрига кўра қатл этиш ҳуқуқи берилган эди[10][11][12][13].

Кейинчалик Меҳмед ИИ Ҳадичани отасининг амалдорларидан бири ва янги Онадўли бейларбейи Исъҳоқ пошога турмушга чиқишга мажбур қилди. Уларнинг 8 фарзанди, жумладан Ҳалил бей, Шодий бей, Мустафо Челебий, Пири Челебий ва Иброҳим бей исмли беш ўғли, Ҳафса хотун, Фаҳруннисо хотун ва Шоҳзода хотун исмли уч қизи бўлган[3][4].

Фарзандлари

Султон Мурод ИИ ва Ҳадича Ҳалима хотуннинг 1 ўғли бўлган:

  • Шаҳзода Исфандиёр (1425–1425).

Манбалар

  1. ↑ „Ишак Паşа Тüрбеси“. бcг.орг.тр. 2014-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-июн.
  2. ↑ „İСҲАК ПАŞА (ö. 892/1487): Османлı везîриâзамı“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2019-йил 9-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 Аçıкоз, Ҳаcı Мустафа. İНЕГÖЛ İСҲАК ПАСҲА CОМПЛЕХ АС А МОДЕЛ ОФ СПАCЕ ҲУМАНИСМ: Пҳилосопҳиcал Тҳоугҳц овер тҳе Феэлингс оф Белонгинг, Сервинг анд Тогетҳернесс Сеэн он Спаcе Cаллед ас Лост Бранд İнегöл İшак Паша Кüллие — 403-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Реинди, Ҳедда. Исламкундличе Унтерсучунген, Волумес 75-77. Счwарз, 1983 — 238–39-бет. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Сакаоğлу 2007, с. 40.
  6. ↑ Улуçай 2011, с. 31.
  7. ↑ Народна 2003, с. 228.
  8. ↑ Народна 2003.
  9. ↑ Жефферсон 2012, с. 105.
  10. ↑ Намелй тҳе принcес анд тҳеир мале десcенданц. Ҳоwевер, мале мемберс оф тҳе дйнастй десcендед фром а принcесс wере эхcлудед, беcаусе десcент ин тҳе фемале лине wас эхcлудед фром тҳе лине оф суccессион.
  11. ↑ Бабингер 1992, с. 65.
  12. ↑ Cроwлей 2009.
  13. ↑ Тҳатчер 2011, с. 23.

Адабиётлар

  • Бабингер, Франз. Меҳмед тҳе Cонқуэрор анд Ҳис Тиме. Принcетон Университй Пресс, 1992. ИСБН 978-0-691-01078-6. 
  • Бей, Меҳмет Сüрейя. Османлı девлетинде ким кимди, Волуме 1, 1969. 
  • Cроwлей, Рогер. Cонстантинопле: Тҳе Ласт Греат Сиэге, 1453. Фабер & Фабер, Аугуст 6, 2009. ИСБН 978-0-571-25079-0. 
  • Фреэлй, Жоҳн. Тҳе Гранд Турк: Султан Меҳмет ИИ - Cонқуэрор оф Cонстантинопле, Мастер оф ан Эмпире анд Лорд оф Тwо Сеас. И.Б.Таурис, Фебруарй 28, 2009. ИСБН 978-0-857-73022-0. 
  • Жефферсон, Жоҳн. Тҳе Ҳолй Wарс оф Кинг Wладислас анд Султан Мурад: Тҳе Оттоман-Чристиан Cонфлиcт фром 1438-1444. БРИЛЛ, Аугуст 17, 2012. ИСБН 978-9-004-21904-5. 
  • Народна библиотека "Св. св. Кирил и Методиĭ. Ориэнталски отдел, Интернатионал Cентре фор Миноритй Студиэс анд Интерcултурал Релатионс, Ресеарч Cентре фор Исламиc Ҳисторй, Арт, анд Cултуре. Инвенторй оф Оттоман Туркиш доcуменц абоут Wақф пресервед ин тҳе Ориэнтал Департмент ат тҳе Ст. Ст. Cйрил анд Метҳодиус Натионал Либрарй: Регистерс. Народна библиотека "Св. св. Кирил и Методиĭ, 2003. 
  • Рунcиман, Стевен. Тҳе Фалл оф Cонстантинопле 1453. Cамбридге Университй Пресс, Марч 26, 2012. ИСБН 978-1-107-60469-8. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Фамоус Оттоман wомен. Авеа, 2007. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Тҳатчер, Бруcе Д.. Адамант Аггрессорс: Ҳоw то Реcогнизе анд Деал wитҳ Тҳем. Хлибрис Cорпоратион, Жуне 25, 2011. ИСБН 978-1-462-89195-5. 
  • Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.