Hakan Fidan
| Файл:Мунич Сеcуритй Cонференcе (54326135247)(cроппед).жпг | |
|
Мансаб даври 2023-йил 3-июн | |
| Президент | Реcеп Таййип Эрдоğан |
| Аввалгиси | Мевлüт Çавуşоğлу |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1968-йил 17-июл Анқара, Туркия |
| Сиёсий партияси | Адолат ва Тараққиёт партияси |
| Турмуш ўртоғи | Нуран Фидан |
| Болалари | 3 |
| Таълим |
Марйланд университети Билкент университети |
| Дини | Файл:Стар анд Cресcент.свг ислом (суннийлик) |
| Мукофотлари | ИИИ даражали Хизматлари учун ордени |
| Имзоси | Файл:Ҳакан Фидан-имзасı.пнг |
| Ҳарбий хизмат даври | 1986—2001 |
| Мамлакат |
|
| Қўшин тури | Туркия қуруқликдаги қўшинлари |
| Ҳарбий уновони | Мастер сержант |
Ҳакан Фидан (1968-йил 17-июл, Анқара, Туркия) — турк дипломати, Туркия ташқи ишлар вазири, Туркия хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари.
Таржимайи ҳоли
Ҳакан Фидан 1968-йил 17-июлда Туркиянинг Анқара шаҳрида туғилган. Отаси Варто шаҳридан бўлган (Муş вилояти) этник курд, онаси эса денизлилик турк бўлган[1]. Фиданнинг отаси курдларнинг Ҳасаний қабиласига мансуб[2], аммо Ҳакан Фидан ўзини турк миллатига мансуб деб ҳисоблайди[3]. Фидан курд тилида эркин сўзлаша олади[4]. Марйланд штати университетида бошқарув ва сиёсацҳунослик бўйича магистратурани тугатгандан сўнг, Фидан Билкент университетида фан доктори даражасини олган. 1986—2001-йилларда Туркия армиясида унтер-офицер бўлиб хизмат қилган. 2003—2007-йилларда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигини (туркча: Тüрк İşбирлиğи ве Координасён Ажансı Баşканлığı) бошқарган. 2007-йил ноябр ойида Фидан Вазирлар маҳкамасида давлат котибининг ўринбосари этиб тайинланади[5]. 2010-йил 27-майдан 2015-йил 10-февралгача Туркия хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. Туркия парламенти сайловларида Адолат ва тараққиёт партиясидан ўз номзодини қўйиш учун лавозимини тарк этган. 2015-йил 9-мартда Фидан ўз номзодидан воз кечиб, аввалги лавозимига қайтади. 2009-йилда Ҳакан Фидан Ослода Курдистон ишчи партияси билан яширин тинчлик музокараларида иштирок этган ҳамда Абдуллаҳ Öcалан билан суҳбатлашган[6][7]. Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши пайтида Фидан Украина ва Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий асирларни алмашиш бўйича музокараларда иштирок этган. 2022-йил октябр ойида Украина президенти офиси раиси Андрей Ермак Фиданга „215 нафар ҳарбийни озод қилишга ёрдам бергани ва Туркиядаги Азовстал ҳимоячилари учун шароит яратгани учун“ миннатдорчилик билдиради[8]. 2023-йил 3-июнда Фидан Туркиянинг 67-Вазирлар маҳкамаси (ҳукумати) томонидан Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинланади[9]. Нуран Фидан билан турмуш қурган. Уч нафар фарзанди бор.
Мукофотлари
Ҳакан Фидан Украина ҳукумати томонидан „давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Украинанинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, Украина давлатини дунёга танитишга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун“ ИИИ даражали „Хизматлари учун“ ордени (2022-йил 4-ноябр, Украина)[10], „Озарбайжон дўсти“ олтин ордени (2024-йил, „Менинг Озарбайжоним“ журнали)[11], „Ёшлар ташкилотлари ишини фаоллаштиришни қўллаб-қувватлагани учун“ Ислом конференсияси ташкилоти ҳузуридаги Ёшлар ташкилотининг махсус сертификати (2007-йил)[12] билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ Руссиа; Кремлин, Туркиш интеллигенcе чиэф Ҳакан Фидананд Туркиш Дефенсе Министер Ҳулуси Акар wаит приор то а меэтинг wитҳ Руссиан Пресидент Владимир Путин ат тҳе; Ауг. 24; Имагес, 2018-Алехандер Землианиченко/АФП виа Геттй; Мосcоw. „Wҳо ис Ҳакан Фидан, Туркей’с неw фореигн министер wитҳ спй поwерс? - Ал-Монитор: Индепендент, трустед cовераге оф тҳе Миддле Эаст“ (инглизча). www.ал-монитор.cом (2023-йил 4-июн). 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „İлк кез дуяcаксıнıз! Ҳакан Фидан'ıн аşиретинин 2. Абдüлҳамид иле баğлантıсı ве Османлı паşасı акрабаларı“. м.ениакит.cом.тр. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Сурие'де критик зирве сонрасı öнемли аçıклама... Дışиşлери Баканı Ҳакан Фидан: ПКК терöр öргüтüне Сурие'де ер ёк“ (туркча). ТРҲабер (2024-йил 22-декабр). 2026-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Ҳакан Фидан Кüрт мü? Ҳакан Фидан'ıн бабасı нерели? Кüртçэ конуşмасı“ (туркча). Çанкıрı Ҳабер, Сон Дакика Çанкıрı Ҳаберлери, Ҳабер 18. 2025-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ Ҳакан Фидан кимдир? Öзгеçмиşинде нелер вар? İşте энгенç МİТ Баşканı'нıн öзгеçмиşи (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-19 санасида архивланган) , Ватан, 2012-йил 11-феврал
- ↑ Профиле: Туркей’с 'сеcрет-кеэпер' Ҳакан Фидан , Ал Жазеэра, 2013-йил 22-март
- ↑ Инвестигатион оф Туркиш Интеллигенcе ҳеад wонът проcеэд, сайс просеcутор, Ҳурриет, 2013-йил 22-март
- ↑ Бедрак, Вікторія „Сприяв обміну захисників Азовсталі. Новим главою МЗС Туреччини став Хакан Фідан“. ҳттпс://фактй.cом.уа/ (2023-йил 4-июн). 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Туркиш леадер Эрдоğан анноунcес пресидентиал cабинет оф неw терм“ (инглизча). анеwс. 2026-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Указ Президента Украины от 4 ноября 2022 года № 752/2022 «О награждении государственными наградами Украины»“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ „Министр иностранных дел Турецкой Республики Хакан Фидан награждён золотым орденом «Друг Азербайджана»“. 2026-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-апрел.
- ↑ МОЛОДЕЖЬ ИГРАЕТ АКТИВНУЮ РОЛЬ В ИНТЕГРАЦИИ НАРОДОВ ТЮРКОЯЗЫЧНЫХ СТРАН
