Harbiy robotlar

Ҳарбий роботлар – транспорт ташишдан тортиб, қидирув-қутқарув ва ҳужум операцияларигача бўлган ҳарбий вазифалар учун мўлжалланган автоном ёки масофадан бошқариладиган мобил роботлар[1][2][3].
Ҳозирги вақтда бундай тизимларнинг айримлари амалиётда қўлланилмоқда, кўпчилиги эса ишлаб чиқилиш жараёнида. 2025-йил ҳолатига кўра, ҳарбий роботлар ва ҳарбий дронлар ўртасидаги фарқ ҳали аниқ эмас: баъзилар ўлимга олиб келувчи автоном қуролларни роботлар деб аташса, бошқалар уларни „тўлиқ автоном ҳарбий дронлар“ деб таърифлайди[4].
Тарихи


Кенг маънода тушунилса, ҳарбий роботларнинг тарихи Иккинчи жаҳон уруши ва Совуқ уруш даврига, яъни Германиянинг Голиатҳ (Голиаф) ўзиюрар миналари ва Совет Иттифоқининг телетанкларига бориб тақалади. МҚ-1 Предатор дронининг жорий этилиши эса „Марказий разведка бошқармаси (CИА) ходимлари ўзларининг ўн йиллик орзулари – разведка маълумотларини йиғишда ҳаво роботларидан фойдаланишнинг илк амалий натижаларини кўра бошлаган“ давр бўлди[5].
Урушларда роботлардан фойдаланиш, анъанавий равишда илмий фантастика мавзуси бўлиб келган бўлса-да, ҳозирда келажакдаги уруш олиб боришнинг мумкин бўлган воситаси сифатида тадқиқ қилинмоқда[6]. Турли армиялар аллақачон бир қанча ҳарбий роботларни ишлаб чиққан. Айримлар замонавий урушларнинг келажаги автоматлаштирилган қурол тизимлари орқали ҳал қилинишига ишонади. АҚШ ҳарбийлари ҳаво-ер тоифасидаги ракеталар билан қуролланиши мумкин бўлган ва разведка мақсадларида қўмондонлик марказидан масофадан бошқариладиган РҚ-1 Предатор лойиҳасига катта сармоя киритмоқда. ДАРПА (АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари агентлиги) 2004 ва 2005-йилларда Можаве чўлидаги мураккаб релефлардан ўта оладиган учувчисиз ер усти воситаларини ишлаб чиқиш учун махсус танловлар ўтказди. Ушбу мусобақаларга хусусий компаниялар ва университетларни жалб қилиш мақсадида 2 миллион долларлик мукофот жамғармаси ажратилди[7].
Артиллерия соҳасида ҳам истиқболли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Масалан, „Драгон Фире ИИ“ деб номланган экспериментал қурол тизими аниқ ўт очиш учун талаб қилинадиган юклаш ва баллистик ҳисоб-китобларни автоматлаштиради, бу эса ўт очишни қўллаб-қувватлаш сўровларига 12 сония ичида жавоб бериш имконини беради. Шунга қарамай, ҳарбий қуролларнинг тўлиқ автоном бўлишига йўл қўйилмайди. Женева конвенсиясининг уруш қонунларига мувофиқ, нишонлар тақиқланган ҳудудларда эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун муайян нуқталарда инсон аралашуви талаб этилади.
Автоном қирувчи самолётлар ва бомбардимончиларни яратиш йўналишида ҳам силжишлар мавжуд[8]. Душман нишонларини йўқ қилиш учун автоном самолётлардан фойдаланиш жуда истиқболли, чунки робот-учувчилар учун машғулотлар талаб этилмайди, автоном самолётлар инсон учувчилари (юқори даражадаги Г-кучи туфайли) бажара олмайдиган маневрларни амалга ошира олади, самолёт конструксияси ҳаётни таъминлаш тизимини талаб қилмайди ва самолётнинг йўқотилиши учувчининг йўқотилишини англатмайди. Бироқ, робототехниканинг энг катта камчилиги – уларнинг ностандарт вазиятларга мослаша олмаслигидир. Яқин келажакда сун’ий интеллект соҳасидаги ютуқлар буни тузатишга ёрдам бериши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ливия бўйича экспертлар гуруҳининг 2021-йил март ойида эълон қилинган ҳисоботига кўра, 2020-йилда Каргу-2 дрони Ливияда инсоний нишонни таъқиб қилган ва унга ҳужум қилган. Бу ўлимга олиб келувчи қурол билан қуролланган автоном қотил роботнинг инсонларга ҳужум қилган биринчи ҳолати бўлиши мумкин[9][10].
Афзалликлари
Автоном робототехника аскарларни жанг майдонидан узоқлаштириш орқали уларнинг ҳаётини сақлаб қолади ва асраб-авайлайди. АҚШ армиясининг Обектларни бошқариш қўмондонлиги генерал-лейтенанти Ричард Лйнч 2011-йилги конференсияда шундай деган эди:
Бугун жанг майдонида содир бўлаётган воқеалар ҳақида ўйлар эканман… ҳарбий хизматчиларимизнинг омон қолиш даражасини ошириш учун қила оладиган ишларимиз борлигини та’кидлайман. Барчангиз бунинг ҳақиқат эканини биласиз[11]
АҚШ армиясининг Тайёргарлик ва доктриналар бошқармаси маёри Кеннетҳ Росе робот технологияларининг урушдаги баъзи афзалликларини санаб ўтди:[12]
Машиналар чарчамайди. Улар кўзларини юмишмайди. Ёмғир ёғганда дарахтлар остига беркинишмайди ва дўстлари билан суҳбатлашишмайди... Қўриқчилик хизматида инсоннинг диққат-э’тибори дастлабки 30 дақиқадаёқ кескин пасайиб кетади... Машиналар қўрқув нималигини билмайди
Роботларни янада автоном қилишга, яъни уларга узоқ вақт давомида, эҳтимол душман ҳудудига ўтгач ҳам мустақил ҳаракат қилиш имконини беришга эътибор ортиб бормоқда. Бундай вазифалар учун ўсимлик моддаларини истеъмол қилиш (қидириб топиш) орқали ўз энергиясини мустақил таъминлашга мўлжалланган Энергетик автоном тактик робот каби тизимлар синовдан ўтказилмоқда. Ҳарбий роботларнинг аксарияти масофадан бошқарилади ва қурол билан жиҳозланмаган. Улар разведка, кузатув, снайперларни аниқлаш, портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш ва шунга ўхшаш ишлар учун қўлланилади. Қурол билан жиҳозланган ҳозирги роботлар ҳам масофадан бошқарилади, шунинг учун улар мустақил равишда ҳаётга қасд қилишга қодир эмас.
Роботик жангларда ҳис-туйғу ва эҳтироснинг йўқлиги уруш давридаги ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни сезиларли даражада камайтирадиган фойдали омил сифатида қаралмоқда. Автоном машиналар „ҳақиқий ахлоқли роботлар“ бўлиши учун эмас, балки уруш қонунлари ва жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилишлари учун яратилади. Шундай қилиб, инсон-аскарнинг шошқалоқ қарорлар қабул қилишига таъсир қилувчи чарчоқ, стресс, ҳиссиёт ва адреналин каби омиллар бартараф этилади; алоҳида шахслар томонидан қабул қилинган қарорларнинг жанг майдонига салбий таъсири бўлмайди.
Расмлар
-
УГВ ТАЛОН Ген. ИВ (АҚШ)
-
УГВ „ПИРАНЙА“ (Украина)
-
Тйпе-Х (Эстония)
-
ТҲеМИС (Эстония)
-
Уран-9 (Россия)
-
Берсерк (Беларусия)
-
Сеа Ҳунтер (АҚШ)
-
Милоš Л (УГВ), жанг майдонидан ярадорларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган ҳарбий робот
Манбалар
- ↑ Вотҳ, Д. (2004). "А неw генератион оф милитарй робоц". ИЭЭЭ Интеллигент Сйстемс 19 (4): 2–3. дои:10.1109/МИС.2004.30.
- ↑ Франке, Улрике Эстҳер „Милитарй Робоц Анд Дронес“, . Роутледге Ҳандбоок оф Дефенcе Студиэс. Лондон: Роутледге, 2018. ИСБН 9781315650463.
- ↑ Агарwала, Нитин (2023). "Робоц анд Артифиcиал Интеллигенcе ин тҳе Милитарй.". Обрана а Стратегиэ 23 (2): 083–100. дои:10.3849/1802-7199.23.2023.02.083-100.
- ↑ „Милитарй дроне сйстемс ин тҳе ЭУ анд глобал cонтехт: Тйпес, cапабилитиэс анд регулаторй фрамеwоркс“.
- ↑ Стеве Cолл, Гҳост Wарс (Пенгуин, 2005 эдн), пп.529 анд 658 ноте 6.
- ↑ Робоц анд Роботиcс ат тҳе Спаcе анд Навал Wарфаре Сйстемс Cентер Паcифиc (Wайбаcк Мачине сайтида 1999-02-20 санасида архивланган)
- ↑ „Wелcоме то Грандчалленге“. www.грандчалленге.орг. 2007-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Талбот, Давид „Тҳе Асcент оф тҳе Роботиc Аттаcк Жет“. МИТ Течнологй Ревиэw.
- ↑ Ҳамблинг, Давид „Дронес май ҳаве аттаcкед ҳуманс фуллй аутономоуслй фор тҳе фирст тиме“ (эн-УС). Неw Сcиэнтист. Қаралди: 2021-йил 30-май.
- ↑ „Киллер дроне 'ҳунтед доwн а ҳуман таргет' wитҳоут беинг толд то“ (эн-УС). Неw Ёрк Пост (2021-йил 29-май). Қаралди: 2021-йил 30-май.
- ↑ Черйл Пеллерин (Америcан Форcес Пресс Сервиcе) - ДоД Неwс:Артиcле публишед Ауг. 17, 2011 (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-02-21 санасида архивланган) публишед бй тҳе У. С. Департмент оф Дефенсе, WАСҲИНГТОН (ДоД) [Ретриэвед 2015-07-28]
- ↑ „Робот солдиэрс“. ББC Неwс (2002-йил 12-апрел). 2011-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-май.