Harorat

Ушбу саҳифани Температура билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Ҳарорат (температура) (лотинча температура – керакли аралашма, ўртача ҳолат) – модданинг ҳолатини иссиқ-совуқлигини тавсифлайдиган физик катталик.
Ҳарорат – бу жисмни ташкил қилувчи элементар зарралар (атом ва молекулалар)нинг ҳаракати кинетик энергиясининг ўрта статистик интенсивлигини ифодаловчи физик катталик. Харорат бирлиги сифатида Келвин градуси қабул қилинган. СИ бирликлар тизимида 1К сувнинг учланма нуқтаси термодинамик хароратининг 1/273.16 қисмига тенг деб қабул қилинган. Шунингдек Келвин градусини мутлоқ нол харорат ҳам деб юритилади. Чунки 0 К да ҳар қандай моддада молекуляр ҳаракат тўхтайди. Техникада эса келвин шкаласидан ташқари Целсий шкаласи ҳам кенг қўлланади. Целсий шкаласи сувнинг қайнаш ва музлаш хароратларига асосланган ва келвин билан қуйидаги боғлиқликка эга: 1К =273,15 С. Фаренгейт шкаласига кўра эса 0С = 32Ф ва 100С = 212Ф. Фаренгейт шкаласи ночизиқли шкала бўлиб, тС = 5/9 (тФ-32) ва аксинча тФ=9/5 (тС +32) тарзида нисбатда бўлади. Реомюр шкаласига кўра эса сувнинг музлаш харорати 0Р ва қайнаш харорати 80Р этиб белгиланган. 1Р=1.25 С
Ҳарорат умумий қилиб айтганда, предмет ва атроф муҳитнинг шунақа хусусиятики, қайсики инсон сезги органларига совуқ, иссиқ ва хок. сифатида таъсир этади. Ҳарорат, модда зарраларининг кинетик энергияси билан ўзаро боғлиқдир.
Ҳарорат СИ да келвинларда (К) ўлчанади. Ёрдамчи ўлчов бирлиги сифатида эса Целсий даражасидан (°C) кенг фойдаланилади.
Ҳароратни ўлчашда термометр, термал томошабин, термопара, оптик пирометр ва хок. ишлатилади.[1]
Тарихи
Қадимда „ҳарорат“, танаси иссиқроқ одамларда бошқа одамларга нисбатан, кўпроқ ўзига хос хусусиятга – теплородга эга деб тушунилган. Шунинг учун ҳарорат деганда кучли тананинг ўзига хос хусусияти ва теплород тушунилган. Шундан келиб чиқиб спиртли ичимликларнинг қуввати ва ҳарорат, бир хил – градусларда ўлчанади.
Ҳарорат шкалалари

| шкалалар | Келвин | Целсий | Фаренгейт |
|---|---|---|---|
| Келвин (К) | = К | = С + 273,15 | = (Ф + 459,67) / 1,8 |
| Целсий (° C) | = К − 273,15 | = C | = (Ф − 32) / 1,8 |
| Фаренгейт (°Ф) | = К · 1,8 − 459,67 | = C · 1,8 + 32 | = Ф |
Ҳарорат шкалаларини солиштириш
| Тавсиф | Келвин | Целсий | Фаренгейт | Ранкин | Делил | Нютон | Реомюр | Рёмер |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Абсолут нол | 0 | −273.15 | −459.67 | 0 | 559.725 | −90.14 | −218.52 | −135.90 |
| Фаренгейт қоришмасининг эриш ҳарорати (туз ва муз тенг миқдорда) | 255.37 | −17.78 | 0 | 459.67 | 176.67 | −5.87 | −14.22 | −1.83 |
| Сувнинг музлаш ҳарорати (қулай шароитда) | 273.15 | 0 | 32 | 491.67 | 150 | 0 | 0 | 7.5 |
| Инсон танасининг ўртача ҳарорати ¹ | 310.0 | 36.6 | 98.2 | 557.9 | 94.5 | 12.21 | 29.6 | 26.925 |
| Сувнинг қайнаш ҳарорати (қулай шароит) | 373.15 | 100 | 212 | 671.67 | 0 | 33 | 80 | 60 |
| ЭришТитан | 1941 | 1668 | 3034 | 3494 | −2352 | 550 | 1334 | 883 |
| Қуёш сирти | 5800 | 5526 | 9980 | 10440 | −8140 | 1823 | 4421 | 2909 |
¹ Инсон танасининг ўртача ҳарорати – 36.6 ° C ±0.7 ° C, ёки 98.2 °Ф ±1.3 °Ф. Жадвалдаги баъзи қийматлар яхлитланилган!
Ҳаволалар
- Температуре оф а Ҳеалтҳй Ҳуман (Бодй Температуре) (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-09-26 санасида архивланган) (инглизча)
- Шкалаларни биридан бошқасига ўзгартириш (онлине) (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-01-03 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ „Инсон танасининг ҳароратини о'лчаш учун термал томошабин“. 2022-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-ноябр.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |