Hazorasp darvozasi
Ҳазорасп дарвозаси (яна бир номи Қўй дарвоза) – Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги меъморий ёдгорлик. Ҳозирда Хива шаҳридаги Қумясқа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Хоразм вилояти маданий мерос бошқармаси тасаруфида.
| Ҳазорасп дарвозаси | |
|---|---|
|
| |
| Муқобил ном(лар)и | Қўй дарвоза |
| Жойлашуви | |
| Ҳудуд | Хива Хоразм вилояти |
| Мамлакат |
|
| Координаталар | 41°22′37″Н 60°22′18″Э / 41.37704326096526°Н 60.37177162506992°Э |
| Умумий маълумотлар | |
| Қурдирган ҳукмдор | Оллоқулихон |
| Қурилиши бошланган | 1842-йил |
| Қуриб битказилган | 1842-йил |
| Таъмирлатган ҳукмдор | Муҳаммад Аминхон |
| Қалъа (шаҳар) | Дишан қалъа |
| Архитектураси | |
| Меъморий услуби | Хоразм меъморчилиги |
| Қурилиш материали | пишган ғишт |
Дарвоза Дишан қалъанинг 10 та дарвозасидан бири бўлиб, 1842-йилда Оллоқулихоннинг Дишан қалъанинг хавфсизлигини таминлаш учун қурилган. Дарвоза пишиқ ғиштдан қурилган[1]. Иншоотнинг ён томонида 2 та кузатув минораси бор. Дарвоза Хива—Ҳазорасп йўлида қурилганлиги учун унга Ҳазорасп дарвоза номини берганлар. 1930-йилда Худойберган Девонов дарвозанинг ички қисмини суратга олган[2].
Тарихи
Ҳазорасп дарвозаси 1842-йилда Хива хони Оллоқулихон томонидан шаҳарни ёвмутлар ҳужумидан мудофаа қилиш мақсадида қурдирилган[3]. Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг маълумот беришича, Оллоқулихон 3 йил давомида Дишан қалъа дарвозаларини қурдирган. Аҳоли бу қурилишда йилига 12 кун бепул мажбурий ишлаб бериши шарт бўлган. Қурилишда 200 мингга яқин киши иштирок этган[4].
Хивани Ҳазорасп билан боғловчи Дишъан қал’анинг шарқий дарвозаси бўлгани учун Ҳазорасп дарвоза номи берилган. Дарвоза атрофида қўй бозори бўлгани туфайли ушбу дарвоза аҳоли орасида Қўй дарвоза деб аталган.
Дастлаб мазкур дарвоза пахсадан қурилган, дарвоза эшиклари оддий тахталардан ишланган. Хива хони Муҳаммад Аминхон даврига келиб, Дишан қал’адаги барча дарвозалар қайтадан қурилган. Дарвозанинг деворлари пишиқ ғиштдан қурилган[3]. Ташқи деворларнинг узунлиги 5650 метр, баландлиги 6—8 метр, пойдевори қалинлиги 4—6 метрни ташкил қилган. Деворлар учун тупроқ Хивадан 2 километр узоқликда, шимолда жойлашган Говуккўл деган ҳудуддан олиб келинган[4]
Дарвозанинг Янгиариққа кетиш йўли кенг бўлган бўлиб, иккита катта кузатув минораларига эга бўлган. Дарвоза ички плани дарвоза орқали ўтувчи йўлак бўйлаб, икки қадамли тарзда қурилган бўлиб, йўлак атрофида ҳар икки тарафида айвончалар ва хоналар мавжуд бўлган. Дарвозанинг ташқари томонида гулдасталар ичкари томонидаги гулдасталардан каттароқ бўлган бўлиб, ташқи диаметри 4,90 метр, ички диаметри 2,85 метр икки қаватдан иборат бўлган. Мазкур ташқи гулдасталарнинг биринчи қаватида фақат битта доирасимон хонаси бўлган бўлиб, ушбу хоналарга ички айвончаларга чиқувчи эшиклар орқали кирилган. Иккинчи қаватига дарвоза томи орқали чиқилган[3]. Бугунги кунда дарвоза умумий кўриниши тўлиқ сақлаб қолган. бироқ деворларининг ерга яқин қисмидаги ғиштлари нураган. Бу ер ости сизот сувларининг оқибатида юзага келган. Дарвоза интерерининг деворлари ганч билан сувалган. Дарвоза Хивани Янгиариқ, Боғот, Хонқа ва Ҳазорасп билан боғлаган. Дарвозанинг ўлчами 23,5х6,5 метр, баландлиги 12,2 метр бўлган[4]. Ҳазорасп дарвозаси 500 метр узунликда Ичан қалъанинг Боғча дарвозаси ҳамда Гандимиён дарвозаси билан чегарадош бўлган[4].
1873-йилда генерал Константин фон Кауфман рус қўшини аскарларига Хива хонлигига ҳарбий юриши пайтида Дишан қал’а дарвозаларига талофат етказмалик ҳақида фармойиш берган. Генерал қал’а деворларини тўпга тутдириб, ушбу бузилган жойлардан қал’а ичига киришни буюрган. Бундан асосий мақсад шу эдики, рус қўшини ҳарбий қудратини намойиш қилган ҳолда хонлик қўшини аскарларини ва қал’а ичидаги аҳолини саросимага солиш эди[3].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://отпуск.уз/уз/узбекистан/сигҳц/кҳива
- ↑ „Хазарасп дарвозаси (1842)“.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Хазорасп дарвозаси (Қўй дарвоза)“. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Хива - Ворота Хазарасп Дарваза“.
