Helena Paparizou
Ҳелена Папаризоу | |
|---|---|
|
Папаризоу 2022-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1982-йил 31-январ Борåс Швеция |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 1999- ҳозиргача |
| Лейбллар |
|
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
Андреас Капсалис (турм. 2015–2025) |
Ҳелена Папаризоу (Έλενα Παπαρίζου (юнон тили); 1982-йил 31-январда туғилган) — швед-грециялик хонанда ва телебошловчи. Швецияда грециялик муҳожирлар оиласида туғилиб ўсган. Папаризоу ўзининг мусиқий фаолиятини 1999-йилда болаликдаги дўсти Никос Панагиотидис билан биргаликда Антиқуэ дуэти аъзоси сифатида бошлаган. Мазкур гуруҳ 1999-йилдан 2003-йилга қадар бешта студиявий албом чиқарган ҳамда 2001-йилги Эуровисион қўшиқ танловида Греция шарафини ҳимоя қилган.
Антиқуэ дуэти 2003-йилда тарқалиб кетгач, Папаризоу Сонй Мусиc овоз ёзиш студияси билан яккахон шартнома имзолаган. Хонанданинг дебют сингли бўлмиш „Анапандитес Клисеис“ қўшиғи Протереотита (2004) албомидан олдин тақдим этилган. Папаризоунинг мусиқий услубида кўпроқ лаïко, поп ва денс-поп мусиқаси оҳангларига урғу берилган. Папаризоу 2005-йилда Греция номидан Эуровисион қўшиқ танловида „Мй Нумбер Оне“ таронаси билан иштирок этиб, мамлакат тарихида илк бор ушбу танловда ғалаба қозонган. Папаризоу Греция ташқарисида ҳам инглиз тилидаги материаллар билан фаолиятини кенгайтиришга ҳаракат қилган ҳамда хорижий мамлакатлар ҳит-парадларига киришга муваффақ бўлган. Унинг кейинчалик чиқарилган учта албоми — Ипарҳи Логос (2006), Тҳе Гаме оф Лове (2006) ва Вриско То Лого На Зо (2008) Греция ҳит-парадларида 1-ўринга кўтарилган ҳамда платина сертификатини қўлга киритган. Унинг бешинчи студиявий албоми бўлмиш Гиро Апо Т' Онеиро (2010) ҳам платина сертификатига лойиқ кўрилган. Папаризоу Сонй Мусиc студиясини тарк этишидан олдинги сўнгги тўплами бўлган Греатест Ҳиц & Море албомини 2011-йилда тақдим этган. У 2013-йилдан буён Минос ЭМИ ва Универсал Мусиc лейбллари таркибида фаолият юритиб келмоқда. 2017-йилда Папаризоу ўзининг бугунги кунгача бўлган энг катта ҳити ҳисобланган, Анастасиос Раммос билан биргаликда ижро этилган ва Оуранио Тохо албоми таркибидаги „Ан Ме Дис На Клео“ таронасини тақдим этган. Ушбу қўшиқ ЁуТубе платформасида 35 миллиондан ортиқ кўрилган.
Папаризоу умумий ҳисобда 10 та студиявий албом чиқарган. Қўшиқчиликдан ташқари, у 2010-йилларда телевидениега қадам қўйиб, „Данcинг он Иcе“ (2011) кўрсатувида ҳакам ҳамда „Лет'с Данcе“ (2012) лойиҳасида иштирокчи сифатида қатнашган. 2016-йилдан буён Папаризоу „Тҳе Воиcе оф Греэcе“ (Греция овози) шоусида ҳакамлик қилиб келмоқда. У 1999-йилдан бошлаб ўзининг қайлиғи ва менежери Тони Мавридис билан бирга яшаган, бироқ улар 2011-йилда ажрашишган. 2015-йилдан 2025-йилга қадар у қурилиш муҳандиси Андреас Капсалис билан бирга ҳаёт кечирган.
Папаризоу уч марта „Арион Мусиc Аwардс“, бир марта „Эуропеан Бордер Бреакерс Аwард“, 35 марта „МАД Видео Мусиc Аwардс“ ва битта „МТВ Эуропе Мусиc Аwард“ мукофотлари билан тақдирланган. 2010-йил 14-мартда Алпҳа ТВ телеканали уни 1960-йилдан буён Грециядаги энг кўп сертификатланган ички аёл ижрочилар орасида 14-ўринга лойиқ кўрган. Папаризоу етти марта платина ва тўрт марта олтин диск сертификатларини қўлга киритган. Папаризоу 2000-йилларнинг энг муваффақиятли дебют қилган аёл хонандаси бўлган ҳамда мазкур ўн йилликнинг иккинчи ярми учун энг нуфузли ижрочилардан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаган. 2010-йилда „Форбес“ журнали Папаризоуни Грециядаги энг кучли ва нуфузли машҳурлар орасида 21-ўринга жойлаштирган.
Ёшлиги
Папаризоу 1982-йил 31-январда Швециянинг Борåс шаҳрида туғилган ва Готҳенбург шаҳрининг Öргрйте ҳудудида ўсиб-улғайган. У грециялик муҳожирлар Георгиос Папаризос (1948–2008) ва Эфросйнë „Фросо“ Папаризоу оиласининг кенжа фарзандидир[1]. Папаризоунинг ота-онаси Грециянинг ғарбий Фессалия ўлкасидаги Кардица ҳудудидан бўлишган. Унинг Аретë (Рита) исмли опаси ва Константинос (Динос) исмли акаси бор[2][3]. Унинг ота-онаси онасининг туғилиб ўсган шаҳрида танишиб турмуш қуришган ва 1970-йилда Борåс шаҳрига кўчиб ўтишган[2]. 1985-йилда оила Грециянинг Волос шаҳрига қариндошларинингникига вақтинча кўчиб ўтишга мажбур бўлган, чунки Папаризоу бронхиал астма касаллигига чалинган бўлиб, унинг ўпкалари Скандинавиянинг совуқ иқлимига дош бера олмаган[3]. Икки йилдан сўнг, унинг саломатлиги яхшилангач, оила яна Швециянинг Готҳенбург шаҳрига қайтган[3]. Грецияга бўлган ушбу сафар туфайли Папаризоу юнон тилини ўзининг она тили сифатида билган ва швед болалари билан кўп дўстлашмаган[4]. Боиси у юнон тилидаги мактабда таҳсил олган эди[3]. Папаризоу ҳали ҳам нафас олиш муаммоларидан азият чекади ва кўпинча саҳнага ўзи билан бирга ингалятор олиб чиқади[4].
Папаризоу илк бор ўн бир ёшида юнон томошабинлари қаршисида чиқиш қилиб, Чристос Дантиснинг „Моро Моу“ қўшиғини куйлаган[5]. Икки йилдан сўнг, Папаризоу хонанда бўлишга қатъий қарор қилган ва юнон мусиқасини мукаммал ўрганишни бошлаган[4]. Ўн тўрт ёшида у учта испанзабон ўсмир билан биргаликда ўзининг илк „Соул Функоматиc“ гуруҳини тузган. Улар қўшиқ ёзиш учун маблағ йиғиш мақсадида ҳип-ҳоп йўналишида чиқишлар қилишган; гуруҳ икки йилдан сўнг тарқалиб кетган[4]. 1998-йил 29-октябрда Готҳенбургдаги тунги клубда содир бўлган йирик ёнғинда Папаризоуниг 13 нафар яқин дўсти ҳалок бўлган. Ушбу фожиада жами 63 киши ҳаётдан кўз юмиб, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. У онасидан ўша кечага боришга рухсат сўраган бўлса-да, онаси рухсат бермаган эди[6]. Дўстларини йўқотгач, Папаризоу қўшиқчилик фаолиятини бутунлай ташламоқчи бўлган. У Саҳна санъати мактабига ўқишга кириб, у ерда театр, актёрлик маҳорати, телевидение ва режиссёрлик йўналишларида таҳсил олган[6].
Фаолияти
1999–2003: Антиқуэ даври
1999-йилда Папаризоуниг акасининг ДЖ бўлган дўстлари ундан Нотис Сфакианакиснинг машҳур „Опа Опа“ ҳити учун демо версия ёзиб беришни сўрашган[6] .Бироқ, қўшиқ матни эркак киши тилидан ёзилгани сабабли, Папаризоу уни болаликдаги дўсти Никос Панагиотидис билан биргаликда куйлашни афзал кўрган[3][6][7]. Анъанавий юнон қўшиқларига каверлар куйлайдиган йигит ва қиздан иборат дуэт билан шартнома имзолашга қизиққан баъзи овоз ёзиш продюсерлари Папаризоу билан боғланишган, у эса ўз навбатида Панагиотидис номзодини таклиф қилган[3]. Жуфтлик Антиқуэ гуруҳини ташкил этган ва мустақил Бонниэр Мусиc лейбли билан шартнома имзолаган[8]. Улар ўз гуруҳларини „Антиқуэ“ деб номлашган, чунки бу ном ўзида „классик“ ва „боқийлик“ туйғусини ифодалар эди[3]. Шунингдек, бу ном Папаризоуниг юнон мусиқасига бўлган муносабати — унинг узоқ, қадимий ва ўзига хос дид билан тингланадиган санъат эканлиги ҳақидаги тасаввурлари билан боғлиқ бўлган[4]. Уларнинг дебют сингли бўлмиш „Опа Опа“ Швеция ва Норвегияда катта ҳитга айланиб, якунда ҳар икки мамлакатда ҳам энг кучли ўнталикка кирган[9]. Бу натижа билан „Антиқуэ“ гуруҳи юнон тилида куйланган қўшиқ билан Швеция ҳит-парадларида кучли бешликка кира олган илк ижрочига айланган[8]. Гуруҳнинг кейинчалик чиқарилган „Дината Дината“, „Фоллоw Ме“ ва „Моро Моу“ сингллари ҳам Швеция ҳит-парадларидан жой олган[8].
Манбалар
- ↑ „эл:Ο ξαφνικός θάνατος του πατέρα της Έλενας Παπαρίζου“ (эл). Мадата (2008-йил 29-декабр). 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 Элена Папаризоу Нумбер Оне ДВД
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Маравегиас, Илиас „Κάνοντας μόδα τη Эуровисион“ (эл). Эспрессо Неwс (2008-йил 17-феврал). 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 14-июл.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Έλενα Παπαρίζου“. 2016-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-декабр.(Греэк) Элена Папаризоу’с Биограпҳй он Алпҳа ТВ'с „Кафес Ме Тин Элене Менегаки“. Алпҳа ТВ, 17 Април 2008. Ретриэвед он 23 Април 2008.
- ↑ Мусиc Беэ АНТ1. Аирдате: 7 Оcтобер 2006
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Казони, Сониа.. Έλενα Παπαρίζου: Бабй Тигер (эл). Нитро Магазине (2008-йил 1-май), с. 248.
- ↑ „ΒΙΟΓΡΑΦΙΚΟ Ελενα Παπαρίζου“. 2008-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. МАД ТВ. Ретриэвед он 2 Фебруарй 2008 (Греэк)
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Анкенй, Жасон „Элена Папаризоу Биограпҳй“. АллМусиc. 2024-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-октябр.
- ↑ „Антиқуэ "Опа Опа" (сонг) Чарц“. СwедишЧарц. Ҳунг Медиэн (2000-йил 24-сентябр). 2012-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 28-октябр.