Hisorak KGES
- Қуввати 45 МВт бўлган Ҳисорак ГЕС билан адаштириб юборилмасин.
| Ҳисорак КГЕС | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мироқи шаҳарчаси |
| Дарё | Оқсув |
| Эгаси | Ўзбекгидроэнерго |
| Бошқарувчиси | „Ҳисарак ГЕС“ УК |
| Мақоми | Амалда |
| Агрегатлар ишга тушган йиллар | 2025 |
| Асосий тавсифи | |
| Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши | 17,5 |
| Электростансия тури | тўғонли |
| Электр қуввати, МВт | 3,5 |
| Асосий иншоот | |
| Тўғон тури | тупроқли тош билан тўлдирилган |
| Тўғон баландлиги, м | 140 |
| Тўғон узунлиги, м | 528 |
| Шлюз | мавжуд эмас |
| Харита | |
39°1′32″Н 67°9′4″Э / 39.02556°Н 67.15111°Э
Ҳисорак КГЕС – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мироқи шаҳарчасида Оқсув дарёсида жойлашган гидроэлектр стансия. Расмий очилиш маросими 2025-йил 30-январ куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов, Ўзбекгидроэнерго Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов ва бошқа мас’уллар ичтирокида ўтказилган[1].
Умумий тавсифи
Ҳисорак кичик ГЕС 2025-йилда фойдаланишга топширилган. Стансия 1988-йилда суғориш учун сув тўплаш мақсадида яратилган Ҳисорак гидроузели тўғонига туташтирилган. Сув омборидан суғориш учун чиқариладиган сув ажратмалари асосида ишлайди.
Кичик ГЕС қуввати – 3,5 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 17,5 млн кВт*соат[1].
Лойиҳа қиймати 1,5 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳисорак КГЕС фаолияти туфайли йилига ўртача 5 млн м³ табиий газ тежалади. Стансияда генерация қилинган электр 7 300 та хонадонга етади[2]
Кичик ГЕС қурилиши тўлиқ маҳаллийлаштириш доирасида амалга оширилган. Лойиҳалаш ишларини Ўзбекгидроэнерго таркибидаги Гидропроект, қурилиш-монтаж ишларини „Гидроқурилиш буюртмачи хизмати“ МCҲЖ бажарган[1].
ГЕС тўғони Ҳисорак сув омборини ҳосил қилади. Сув омбори умумий ҳажми 170 млн м³ бўлиб, фойдаланиладиган қисми 162 млн м³ ташкил этади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Қашқадарёда маҳаллийлаштириш доирасида янги гидроэнергетик қувват ишга туширилди“. узгидро.уз. Ўзбекгидроэнерго (2025-йил 30-январ). Қаралди: 20-июн 2025-йил.
- ↑ „Ҳисоракда яна бир кичик ГЕС қурилди“. пресидент.уз. Президент матбуот хизмати (2025-йил 19-июн). Қаралди: 20-июн 2025-йил.