Hoji Garay
Ҳожи Гарай И (қрим татарча: I Hacı Geray, I Хаджы Герай, ? — 1466, Боқчасарой) — Қрим хонлиги ва Гарайлар сулоласи асосчиси. Дастлаб Олтин Ўрдага тобе бўлган Қрим хонлигини бошқарган (1428-йилдан). Ўзаро урушлар натижасида тахтдан айрилган. Сўнгра Қримга қайтиб (1432), генуяликларнинг қўшинини тор-мор қилган ва тахтни қайта эгаллаган (1434). Бироқ Қозон хонлиги асосчиси Улуғ Муҳаммад қўшини томонидан мағлубиятга учраб, Литвага қочган ва княз Сигизмунд Кейстутовичдан Лида шаҳрини мулк сифатида олган (1435). Кейинчалик Ҳожи Гарай Буюк Литва князи Казимир ИВ ёрдамида Қрим хони деб эълон қилинган (1443). У Усмонли турк султонлари билан ҳарбий иттифоқ тузиб (1454), генуяликларга қарши муваффақиятли уруш ҳаракатларини олиб борган. 1461-йилда Аҳмад билан биргаликда Саид Аҳмадга қарши курашган. 1465-йилда Олтин Ўрда қўшинига ҳужум қилиб, уларнинг Москвага қилмоқчи бўлган ҳарбий юришига халақит берган.
У хонлик пойтахтини Солхат (ҳозирги Эски Қрим) шаҳридан Қирқ Ерга (ҳозир Боқчасарой шаҳри таркибида) кўчирган.
Ҳожи Гарай вафотидан сўнг унинг тўнғич фарзандлари Нур Давлат ва Ҳайдар билан кичик ўғли Менгли Гарай ўртасида ҳокимият учун кураш бошланган ва бу курашда Менгли Гарай ғолиб чиққан.
Манбалар
Адабиёт
- ЛЛ.Тунманн , Кримское ханство (Перевод с немецкого), Симферопол, 1991
- Греков Б.Д., Якубовский А.Ю., Олтин Ўрда ва унинг қулаши, Т., 1964.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |