Hurra binti Badr
| Ҳурра бинти Бадр | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Аббосий халифанинг хотини | |||||
| эгалик | 908-йил 13-август – 932-йил 31-октябр | ||||
| Турмуш ўртоғи |
ал-Муқтадир (932-йилда вафотига қадар) | ||||
| |||||
| Отаси | Абу ал-Нажм Бадр ал-Муътазидий | ||||
| Дини | суннийлик | ||||
Ҳурра бинти Бадр (арабча: حرة بنت بدر) – ўн саккизинчи аббосий халифа ал-Муқтадирнинг бош рафиқаси (932-йилда вафотига қадар).
„Ҳурра“ сўзи сўзма-сўз таржима қилинганда „эркин аёл“ деган маънони англатади. У ва бўлажак халифа ал-Муқтадир турмуш қуришган вақтда жуда ёш бўлишган. Ҳурра 900-йилларда Жаъфар, яъни халифа ал-Муқтадирга турмушга чиққан ва Аббосийлар ҳарамига кирган.
Ҳурранинг отаси дастлаб халифа ал-Му’тазид хизматидаги ҳарбий қул (ғулом ёки мавло) бўлган. Садоқати ва лаёқати туфайли у халифанинг бош қўмондони даражасига кўтарилган ва Му’тазиднинг ҳукмронлиги давомида давлат бошқарувида катта таъсирга эга бўлган. 902-йил 14-август куни мансабпараст вазир ал-Қосим ибн Убайдуллоҳнинг фитналари оқибатида уни қатл этишган.
Ҳурранинг эри ал-Муқтадир мусулмонлар тарихидаги илк вояга етмаган халифа эди[1]. Ал-Муқтадир 908-йилда акасининг вафотидан кейин ҳокимият тепасига келган. Қўмондон[2][3] Бадр ал-Му’тазидийнинг қизи[4] Ҳурра эса ал-Муқтадирнинг ягона хотини бўлган.
Ал-Муқтадир унга нисбатан сахий муносабатда бўлган. Эрининг вафотидан сўнг Ҳурра ижтимоий жиҳатдан мавқеи пастроқ бўлган эркакка турмушга чиққан[4].
Манбалар
- ↑ Ости 2013.
- ↑ Массигнон, Л.. Тҳе Пассион оф Ал-Ҳаллаж: Мйстиc анд Мартйр оф Ислам, Боллинген Сериэс. Принcетон Университй Пресс, 1994 — 182-бет. ИСБН 978-0-691-01919-2.
- ↑ Массигнон, Л.. Тҳе Пассион оф Ал-Ҳаллаж, Мйстиc анд Мартйр оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Лифе оф Ал-Ҳаллаж, Онлине аccесс wитҳ ЖИСC субсcриптион агреэмент: АCЛС Ҳуманитиэс Э-Боокс. Принcетон Университй Пресс, 2019 — 394-бет.
- ↑ 4,0 4,1 Брубакер & Тоугҳер 2016.
Адабиётлар
- Ости, Летизиа „Тҳе Cалипҳ“, . Cрисис анд Cонтинуитй ат тҳе Аббасид Cоурт: Формал анд Информал Политиcс ин тҳе Cалипҳате оф ал-Муқтадир (295–320/908–32). Леиден: Брилл, 2013 — 49–61-бет. ИСБН 978-90-04-25271-4.
- Брубакер, Л.; Тоугҳер, С.. Аппроачес то тҳе Бйзантине Фамилй, Бирмингҳам Бйзантине анд Оттоман Студиэс. Тайлор & Франcис, 2016. ИСБН 978-1-317-18001-2.
- Массигнон, Лоуис. Тҳе Пассион оф Ал-Ҳаллаж: Мйстиc анд Мартйр оф Ислам. Принcетон Университй Пресс, 1994. ИСБН 978-0-691019192.