Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Абу Лайло (арабча: محمد بن عبد الرحمن بن أبي ليلى‎‎; 693 — 765) (Ибн Абу Лайло номи билан ҳам танилган) – мусулмон фақиҳ. Милодий тах. 733-йилдан то вафотига қадар Куфа қозиси бўлиб хизмат қилган. Аҳл ар-Раъйнинг етук намояндаларидан бири ҳисобланиб, ҳанафий ҳуқуқ мазҳабининг асосчиси бўлган куфалик фақиҳ Абу Ҳанифанинг замондош эди.

Ибн Абу Лайло
بن أبي ليلى
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 693
Вафоти 765 (72 ёшда)
Дини Ислом
Устозлар Ата ибн Абу Рабо, Амир аш-Шаъбий

Биография

Ибн Абу Лайло 693-йилда олимлар оиласида туғилган. Отаси Абдураҳмон (Ибн Абу Лайлонинг ёшлигида вафот этган) машҳур Куфалик тобеин бўлган[1]. Бобоси Абу Лайло Муҳаммаднинг саҳобаларидан бири бўлган[2]. Ибн Абу Лайлонинг асосий фиқҳ устозлари аш-Шаъбий ва ал-Ҳакам ибн Утайба [ар] эди[3]. У бир муддат Ато ибн Абу Рабоҳнинг маърузаларини ҳам тинглаган[4]. Умавийлар томонидан Куфа қозиси этиб тайинланган, аммо қайси йилда эканлиги номаълум. Баъзи манбаларда 733-[5] ва 741-йиллар эҳтимолий сана ўлароқ келтирилади[1]. Шогирдлари орасида ал-Кисоий, Ваки ибн ал-Жарроҳ ва Суфён ибн Уяйна бор эди[5]. 765-йилда вафот этган. Ўрнига жияни Абдуллоҳ ибн Исо ибн Абдураҳмон тайинланган[1]. Унинг таълимотига эргашувчилар шофи’ий даврида ҳам мавжуд бўлган[1].

Ҳанафий манбаларга кўра, Абу Ҳанифа ва Ибн Абу Лайло очиқ мунозаралар ўтказишган, бунда Абу Ҳанифа ўз дарсларида Ибн Абу Лайлони танқид қилган. Ҳанафий фақиҳ Абу Юсуф дастлаб Ибн Абу Лайлонинг илм ҳалқаларида қатнашган, сўнгра Абу Ҳанифанинг даврасига ўтган[6]. Абу Юсуфга тегишли деб ҳисоблаш мумкин бўлган „Ихтилоф Аби Ҳанифа ва Ибн Аби Лайло“[7] номли ҳуқуқий рисолада Абу Ҳанифа ва Ибн Абу Лайло ўртасидаги 263 та ҳуқуқий масаладаги келишмовчиликлар батафсил келтирилган[8]. Ушбу рисолада Ибн Абу Лайло ўз нуқтаи назарини асослаш учун ҳадис ёки Муҳаммад саҳобаларининг фикрларини камдан-кам келтиради, аксинча, асосан ўзининг шахсий мулоҳазаларига таянади[9].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Пеллат, Ч; Счачт, Ж., „Ибн Абī Лайлā“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам Неw Эдитион Онлине (ЭИ-2 Энглиш) (инглизча), Брилл, қаралди: 2024-12-21
  2. ↑ Ҳаниф 2018, п. 180
  3. ↑ Ҳаниф 2018, пп. 185-186
  4. ↑ Мотзки 2002, п. 254
  5. ↑ 5,0 5,1 „İБН ЭБÛ ЛЕЙЛÂ, Муҳаммед б. Абдурраҳман“ (тр). İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2024-йил 21-декабр.
  6. ↑ „İБН ЭБÛ ЛЕЙЛÂ, Муҳаммед б. Абдурраҳман“ (тр). İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2024-йил 21-декабр.
  7. ↑ Ҳаниф 2021, п. 31
  8. ↑ Ҳаниф 2021, п. 5
  9. ↑ Янагиҳаши, Ҳироюки, „Абū Ḥанīфа“, Энcйcлопаэдиа оф Ислам Тҳреэ Онлине (инглизча), Брилл, қаралди: 2024-12-21