Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Исфандиёр (форсча: بهاءالدین محمد بن حسن بن اسفندیار‎‎)- ХИИИ асрда яшаган эронлик[1] тарихчи, асли Табаристондан чиққан. Асосан, Ибн Исфандиёр (ابن اسفندیار) номи билан машҳур. Ўз ватани тарихига бағишланган машҳур „Тарихи Табаристон“ („Табаристон тарихи“) асарининг муаллифи. Ҳаёти ҳақида жуда кам маълумот сақланиб қолган бўлиб, мавжуд маълумотларнинг деярли барчаси айнан шу асарнинг муқаддимасидан маълумдир[2].

Ибн Исфандиёр
Таваллуди ХИИИ аср
Вафоти тах. 1220
Касби Тарихчи
Академик маълумот
Академик фаолият
Давр Бавандийлар даври
Асосий соҳаси Тарих, Генеология
Машҳур иш(лар)и „Тарихи Табаристон“

Таржимаи ҳоли

Ибн Исфандиёр Табаристон пойтахти Амолдаги нуфузли амалдорлар оиласидан чиққан. Отаси Ҳасан Табаристонда ҳукмронлик қилган Бавандийлар сулоласининг юқори мартабали сарой амалдорларидан бири бўлган[3]. Фаолиятининг дастлабки даврида Ибн Исфандиёр ҳам Бавандийлар саройида хизмат қилган ва ҳукмдор Ардашир И (1206-йилда вафот этган) унга ҳомийлик қилган. 1206-йилда ўз тарихий асари учун материаллар тўплашни бошлаган. Ўша пайтда асосий манбаси бугунги кунгача етиб келмаган, эҳтимол форс тилида ёзилган „Баванднома“ асари бўлиб, Ибн Исфандиёр уни Бавандийлар ҳақидаги афсонавий-романтик ривоят сифатида баҳолаган[4]. 1209-йилда қисқа муддатга Бағдодга сафар қилган. Қайтишда эса икки ой Рай шаҳрида тўхтаб, Рустам ибн Шаҳриёр кутубхонасида Абулҳасан Муҳаммад ал-Яздадийнинг кейинчалик йўқолиб кетган араб тилидаги „Уқиду сиҳр ва-қалаъиду дурар“ номли Табаристон тарихига бағишланган асарини топган[5]. Ибн Исфандиёр ушбу китобни форс тилига таржима қилиб, унга Бавандийлар ҳақидаги генеалогик ҳамда тарихий маълумотларни қўшиб, ўзининг машҳур „Тарихи Табаристон“ асарининг асосини яратган. Кейинги йилларда, айниқса, Хоразмда 5 йил яшаган даврида асарини янги маълумотлар билан бойитишда давом этган. Шундан кейинги тақдири қандай кечгани номаълум. Эҳтимол, ватани Табаристонга қайтиб, шу ерда вафот этган бўлиши мумкин. Ёки 1220-йилда мўғуллар томонидан Хоразмнинг вайрон қилиниши чоғида ҳалок бўлган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас[6].

1216—1217-йилларда Ибн Исфандиёр „Čаҳāр мақāла“ асаридаги Маҳмуд Ғазнавий ва Фирдавсий ҳақидаги бутун ривоятни ўзининг „Тарихи Табаристон“ китобига киритган[7]. Тарихий асари 1210-йилда Бавандийлар сулоласининг биринчи ҳукмронлик даври якун топиши билан тугайди. Кейинчалик номаълум муаллиф бу тарихни, асосан, Авлиюллоҳ Амулийнинг „Тарихи Руян“ асарига таянган ҳолда давом эттириб, Бавандийлар сулоласининг иккинчи даври тугаган 1349-йилгача бўлган воқеаларни баён қилган. Ибн Исфандиёрнинг асари кўплаб ноёб тарихий, биографик ва географик маълумотларни ўз ичига олади. Жумладан, унда табарий тилидаги шеърлар ҳамда муҳим паҳлавий адабий ёдгорликлардан бири бўлган „Тансар мактуби“нинг форсча таржимаси ҳам сақланиб қолган. Бу мактубни Сосонийлар давлати ҳукмдори Ардаширнинг бош руҳонийси Тансар Табаристон шаҳзодаси Гушнаспга йўллаган бўлиб, қадимги Эрон сиёсий ва диний тафаккурини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади[2][6].

Манбалар

  1. ↑ Ван Донзел 1994, с. 151.
  2. ↑ 2,0 2,1 Яршатер 1971, с. 810.
  3. ↑ Гҳерегҳлоу 2021.
  4. ↑ Эдwард Г. Броwне. Ан Абридгед Транслатион оф тҳе Ҳисторй оф Табаристан. Леиден: Брилл, 1905.  3.
  5. ↑ Броwне, 3. Ибн Исфандиёр бу китобни „муаллифи ўзининг араб тилидаги маҳоратини намойиш этишга маълумот беришдан кўра кўпроқ аҳамият берган асар“ дея танқид қилади.
  6. ↑ 6,0 6,1 Мелвилле 1997, сс. 20–23.
  7. ↑ Йūсофī 2015.

Адабиётлар