Ibn Muoz al-Jayyoniy
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муоз ал-Жайёний[1] (арабча: أبو عبد الله محمد بن معاذ الجياني; 989, Кордова, Ал-Андалус — 1079, Хаэн, Ал-Андалус) араб математиги, уламо ва Ал-андалуслик қози (ҳозирги Испания ҳудудида)[2]. Ал-Жайёний Евклиднинг Негизлар асарига муҳим шарҳлар ва сферик тригонометрияга бағишланган биринчи маълум рисолани ёзган.
Ҳаёти
Унинг ҳаёти ҳақида жуда оз маълумот мавжуд. 1183-йилда вафот этган, Қуръоншунос олим, араб филологи ва мерос қонунлари бўйича мутахассис Ибн Башкувал тилга олган, шу номли ал-Жайёний шахси атрофида чалкашликлар мавжуд. Улар бир шахс эканлиги номаълум[3]. Баъзи далилларга кўра, у 1012/1013-йилдан 1016/1017-йилгача Қоҳирада яшаган[4].
Асарлари
Ал-Жайёний Сферанинг номаълум ёйлари китоби номли асар ёзган бўлиб, у „сферик тригонометрия бўйича биринчи рисола“ ҳисобланади[5], Аммо қадимги эллинистик шаклдаги сферик тригонометрия ундан аввалроқ Искандариялик Менелай сингари математиклар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг Сферикалар рисоласига Менелай теоремаси[6] киритилган эди. Бу теорема Ал-Жайёний даврида ҳам сферик геометрия масалаларини ечиш учун асосий восита бўлиб хизмат қилган. Бироқ, Э. С. Кеннедй таъкидлаганидек, исломгача бўлган математика даврида хордалар жадвали ва Менелай теоремасидан фойдаланиб, назарий жиҳатдан сферик фигуранинг катталикларини ҳисоблаш мумкин бўлган бўлса-да, амалда бу теоремани сферик масалаларга қўллаш жуда қийин эди[7]. Ал-Жайёнийнинг сферик тригонометрия бўйича ишида „тўғри бурчакли учбурчаклар учун формулалар, умумий синуслар қонуни ва сферик учбурчакни унинг қутбий учбурчаги ёрдамида ечиш усули“ баён қилинган. Бу рисола кейинчалик „Европа математикасига кучли таъсир кўрсатган“ ва унинг „нисбатларнинг сон сифатидаги таърифи“ ҳамда „барча томонлари номаълум бўлган сферик учбурчакни топиш усули“ Региомонтанга таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас[5].
Тонг қоронғулиги давомийлиги ва ундан фойдаланиб атмосферанинг қалинлигини ўлчашга бағишланган қўлёзма муаллифлигини унга нисбат бериш бўйича илмий доираларда кучли якдиллик мавжуд[8]. Тонг қоронғулиги ҳақида номли қисқа рисола бир неча асрлар давомида нотўғри равишда Ибн ал-Ҳайсамга нисбат бериб келинган. Бунга уни лотин тилига таржима қилган Cремоналик Герар томонидан қилинган ишора сабаб бўлган. Унинг таржимасининг (Аллаcен арабис уэтустиссими либер де cрепусcулис, Герардо Cремоненси интерпрете) биринчи босма нашри 1542-йилда, португалиялик математик ва космограф Педро Нунес томонидан амалга оширилган[9].
Манбалар
- ↑ Латин формс инcлуде Абенмоат, Абумадҳ, Абҳомадҳ, ор Абумаад, cорреспондинг то эитҳер Ибн Муʿāдҳ ор Абū … Муʿāдҳ.
- ↑ Cалво 2007.
- ↑ Долд-Самплониус & Ҳермелинк 1970.
- ↑ Смитҳ, А. Марк (1992). "Тҳе Латин Версион оф лбн Му c āдҳ'с Треатисе “Он Тwилигҳт анд тҳе Рисинг оф Cлоудс”". Арабиc Сcиэнcес анд Пҳилосопҳй 2 (1): 83. дои:10.1017/с0957423900001570.
- ↑ 5,0 5,1 О'Cоннор, Жоҳн Ж.; Роберцон, Эдмунд Ф., „Абу Абд Аллаҳ Муҳаммад ибн Муадҳ Ал-Жайяни“, МаcТутор Ҳисторй оф Матҳематиcс арчиве (инглиз)
{{cитатион}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге () - ↑ О'Cоннор, Жоҳн Ж.; Роберцон, Эдмунд Ф., „Менелаус оф Алехандриа“, МаcТутор Ҳисторй оф Матҳематиcс арчиве (инглиз)
{{cитатион}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге () „Боок 3 деалс wитҳ спҳериcал тригонометрй анд инcлудес Менелаус’с тҳеорем.“ - ↑ Кеннедй, Э. С. (1969), „Тҳе Ҳисторй оф Тригонометрй“, 31ст Еарбоок, Натионал Cоунcил оф Теачерс оф Матҳематиcс, Wашингтон, Д.C.: 337 (cф. Ҳақ, Сед Номанул, Тҳе Индиан анд Персиан баcкгроунд, 68-бет, ин Сейед Ҳоссеин Наср, Оливер Леаман (1996), Ҳисторй оф Исламиc Пҳилосопҳй, Роутледге, 52–70-бет, ИСБН 0-415-13159-6)
- ↑ Сабра, А.И. (1967). "Тҳе Аутҳоршип оф тҳе Либер де cрепусcулис, ан Элевентҳ-Cентурй Wорк он Атмоспҳериc Рефраcтион". Исис 58 (1): 77–85. дои:10.1086/350185.
- ↑ Нунес, Педро. Обрас. Лисбоа: Фундаçãо Cалоусте Гулбенкиан, 2003. ИСБН 972-31-1084-9.