Ibn Xon
Ҳорун ибн Молик ат-Турк ёки Ибн Хон (1070-йилда вафот этган) – Сурия ҳудудига кирган тарихдаги илк эркин туркман қўшинлари саркардаси. Сурия ҳудудларида илгари мавжуд бўлган туркий гуруҳларнинг аксарияти қул аскарлар, сарой хизматчилар ва уларнинг авлодларидан иборат эди. Ибн Хон 1064-йилда Сурияга таклиф этилган. Ҳалабнинг мирдасий амири Атийя ибн Солиҳни унинг жияни ва амирликка даъвогар рақиби Маҳмуд ибн Насрга қарши қўллаб-қувватлаши керак эди.
Биографияси
Келиб чиқиши
Ўрта аср манбаларида „Ибн Хоннинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар ҳам ноаниқ, ҳам етарли эмас“, дейди тарихчи Суҳайл Заккар[1]. ХИИИ аср ҳалаблик солномачиси Ибн ал-Адим Ибн Хоннинг асл исми „Ҳорун“ бўлгани ва „Малик ат-турк“ (турклар подшоси) исмли шахснинг ўғли эканини таъкидлаган. Бироқ Малик ат-Турк ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот бермаган[1]. Ибн Хонни „турк подшосининг ўғли“ дея таржима қилган[1]. Ибн ал-Адимнинг солномасида ёзилишича, Ибн Хон отасидан низо туфайли ажралиб, Жазира (Юқори Месопотамия) ҳудудидаги Марвонийларга қарашли Диёр Бакр ерларига кириб борган[1][2].
Мирдосийлар қўл остидаги ҳарбий хизмати
Ибн Хон 1064-йилда Ҳалабнинг мирдосий амири Атийя ибн Солиҳнинг илтимосига кўра, Сурия шимолига кириб борган[1]. Атийя ўз жияни Маҳмуд ибн Насрга қарши кураш учун кучларини мустаҳкамлаётган эди. Маҳмуд ибн Наср амирликка даъво қилган ҳамда уни Мирдосийларнинг қудратли араб қабиласи Бану Килаб қўллаб-қувватлаган эди[2]. Ибн Хон 1000 нафар туркман камончиларига бошчилик қилиб, Сурия ҳудудларига кириши эркин туркман қўшинларининг ҳудудга илк бор кириши бўлди[1][2]. Атийя Ибн Хонга ойига 11 минг динор тўлаб, қўшинларни Ҳалаб чеккасидаги ал-Ҳазир деб аталадиган ҳудудга жойлаштирди[3]. Маҳмуд ва Килаб 1064-йил май ойида Ҳамо, Маарат ан-Нумон ҳамда Кафартаб шаҳарларини қўлга киритиб, Ҳалаб шаҳрини қамал қилишга киришдилар[4]. Ибн Хон ва унинг одамлари Атийяни ҳокимиятдан ағдариб, Ҳалаб шаҳрига кирдилар ҳамда амирлик ишларига сезиларли таъсир кўрсата бошладилар[5]. Бу иш аҳдас (шаҳар милицияси) ва Атийянинг қўли билан амалга оширилди[6]. Атийя, аҳдас ва Ибн Хоннинг аскарлари Византияга қарши босқин уюштиргач, Ибн Хон Атийя билан бирга Ҳалабга қайтиб келди[6]. Ибн Хоннинг шаҳарда эканидан норози бўлган Атийя 1065-йил январида шаҳар ташқарисидаги қўшин қароргоҳида бўлган вақтида Ибн Хонга ҳужум қилишга қарор қилди[6]. Кечаси аҳдас гуруҳига Ибн Хоннинг қароргоҳини талон-тарож қилишни буюрди[6].
Атийя ҳужуми натижасида Ибн Хон одамларининг аксарияти ўлдирилди[1]. Ибн Хон тирик қолганлар билан бирга Юқори Месопотамияга йўл олди. Бироқ, минтақадаги бадавий гуруҳлар унинг йўлини тўсиб қўйишди[6]. Шу сабабли у ғарбга, Сарминга йўл олиб, у ерда Маҳмуд билан учрашди ҳамда унинг қўшинларига қўшилди[6]. Ибн Хон ва Маҳмуд кам сонли қўшин билан Триполига йўл олдилар. У ерда, эҳтимол, Ибн Хон қўшинлари сафини тўлдирган бўлиши мумкин[7]. Ибн Хоннинг асосан туркманлардан иборат қўшини умумий ном билан „ан-Навакия“ деб аталган бўлиши мумкин[7]. Араб солномачилари қўшинларнинг қолган қисми асосан туркманлар, шунингдек, Салжуқийлар ҳокимиятига бўйсунмаган ҳамда жануби-ғарбий Сурия, Фаластин, Византия назоратидаги Онадўлига кўчиб ўтган бошқа араб бўлмаган кўчманчи гуруҳлар эканини таъкидлаган. Бу гуруҳларнинг аксарият қисми туркманлар бўлса-да, улар орасида бошқа миллатга мансуб кўчманчилар ҳам бор эди[7]. Заккарнинг таъкидлашича, Навақия қабиласи Триполи минтақасида Ибн Хоннинг Сурияга киришидан аввалги даврларданоқ яшай бошлаган бўлиши мумкин. Ёки Ибн Хоннинг ўзи Навақия қабиласига мавжуд бўлиб, мазкур қабиланинг олий сардори бўлган бўлиши мумкин[7].
Ибн Хон қўшинлари Маҳмуднинг Ҳалабни қамал қилишида энг кучли қўшинлар бўлган эди. Қамал 1065-йил август ойида Атийянинг мағлубияти билан якунланган[8]. Шундан сўнг, Ибн Хон кўпроқ қўшин тўплаш учун Ироққа жўнаб кетиб, 1066-йилда 1000 нафарга яқин туркман, курд ва дайламий қўшинлар билан Ҳалабга қайтиб келди[8]. Аҳдас билан зиддиятга киришишни истамаган Ибн Хон шаҳарга киришдан ўзини тийгач, унга Мааррат ан-Нуъмон водийси иқто қилинди. 1066-йил 10-сентябр куни ўз қўшинлари билан мазкур мулкка кириб борди[9]. 1067-йилда Ибн Хон ва Маҳмуд Ҳама текислигидаги бадавийларни бўйсундирдилар. Улар ўша вақтларда яқин атрофдаги Ҳомс шаҳрида бўлган Атийя ёрдам бераётган эдилар[10]. Ибн Хон бадавийларга қарши курашда қатъият кўрсатганига қарамай, Маҳмуд билан муносабатлар мураккаб эди. Бу ҳол Фотимий халифа ал-Мустансирнинг Ибн Хонни хизматдан четлатиш тўғрисидаги илтимосига нисбатан Маҳмуднинг жавобида ўз аксини топди. Маҳмуд халифага Ибн Хонни лавозимидан четлатишга қодир эмаслигини маълум қилди. Ибн Хонни ўз ҳокимиятидан мустақил бўлган тақдирда келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолардан қочиш мақсадидагина хизматда сақлаб турганини маълум қилди[10]. Шунингдек, халифага Ибн Хонга қарши юбориладиган Фотимийлар қўшинига ёрдам беришини маълум қилди[10].
Тйредаги хизмати ва ўлими
1070-йилда Ибн Хон Ҳалабни тарк этиб, Тйре шаҳрига йўл олади ва у ерда шаҳар ҳокими Ибн Оқил хизматига киради[7]. Ибн Хон Ҳалабни ўша йили қамал қилган Салжуқийлар сардори Алп Арслондан қўрққани туфайли тарк этган бўлса керак[8]. Алп Арслон Ибн Хоннинг укасини Маҳмудни Салжуқийлар ҳукмронлигига расман ҳурмат бажо келтирмасликда айблади. Айни сабаб қамални келтириб чиқарган эди[8]. Худди шу йили Ибн Ақил уюштирган фитнада Ибн Хон ўз одамлари томонидан ўлдирилган[7].
Ибн Хоннинг жияни Қурлу 1071-йилги маълумотларда Навақия туркманлари сардори сифатида тилга олинган. Ўша пайтда бу гуруҳ 12 000 нафар отлиқдан иборат эди[8]. Қурлу Маҳмудга Алп Арслон билан бўлган тўқнашувда қисқа муддат ёрдам берган. Бироқ, кейинчалик Суриянинг жануби-ғарбига чекинган. Маҳмуд эса Аҳмадшоҳ бошлиқ 1 000 нафар туркман аскари билан қолган[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Заккар 1971, п. 206.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Бианқуис 1993, п. 120.
- ↑ Пеаcоcк, п. 155.
- ↑ Заккар 1971, п. 174.
- ↑ Заккар 1971, пп. 174–175.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 Заккар 1971, п. 175.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 Заккар 1971, п. 207.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 8,5 Заккар 1971, п. 208.
- ↑ Заккар 1971, п. 176.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Заккар 1971, п. 177.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй (1993). "Мирдāс, Банū ор Мирдāсидс". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 115–123 б. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5220. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=Мирд%C4%81с%2C+Бан%C5%АБ+ор+Мирд%C4%81сидс&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Пеаcоcк, Андреw C. С.. Эарлй Селжūқ Ҳисторй: А Неw Интерпретатион. Роутледге, 2010. ИСБН 978-0-415-54853-3.