Indira Xoldarova
| Холдарова Индира Абдукаримовна | |
|---|---|
| Файл:Индира Холдарова.жпг | |
|
Мансаб даври 2025-йил 18-сентабр – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Вазир | Эъзозхон Каримова |
|
Мансаб даври 2020 – 2022 | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1985-йил Тошкент шаҳри |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Таълим | Тошкент давлат педагогика университети |
| Касби | педагог |
| Илмий унвони | педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) |
| Маълумоти | олий |
Холдарова Индира Абдукаримовна — ўзбек педагоги, сиёсатчиси. 2025-йилнинг 18-сентабридан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика „Келажак маркази“ директори[1]. Турли йилларда ёшлар ташкилотларида фаолият юритган. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (2023)[2].
Ҳаёти
Индира Холдарова 1985-йилнинг 22-январ куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида таваллуд топган. Ўрта таълимни олгач, 2013-йил Тошкент давлат педагогика университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий педагогика университети)га ўқишга қабул қилинади. 2017-йилда бакалаврни, 2019-йилда эса магистратура босқичини муваффақиятли якунлаган.
Фаолияти
Индира Холдарова иш фаолиятини Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 31-сонли мактабда рус тили фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. Мактабда „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилот етакчиси сифатида ҳам ўз фаолиятини олиб борган. 2017-2022-йилларда Ёшлар иттифоқининг турли лавозимларида фаолият юритган. 2020-йилдан 2022-йилгача Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари — ‘‘Камалак’’ болалар ташкилоти раиси сифатида фаолият олиб борган. 2022-йилдан 2023-йилгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2023-йилдан 2025-йилгача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида иш фаолиятини олиб борган[3]. 2025-йилнинг 18-сентабр куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Республика „Келажак маркази“ директори лавозимига тайинланган[4]. Иш фаолияти давомида йирик масштабдаги лойиҳалар, жумладан, „Турон“ мактаб театри танлови, „Иқтидор“ мактаб ансамбли лойиҳаларини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшган. 2023-йилнинг 21-октабр куни Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг хулосасига мувофиқ, педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича „Буллингнинг олдини олишда лидерлар салоҳиятидан фойдаланиш“ мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражаси тақдим этилган[5].
Манбалар
- ↑ „Индира Холдарова Республика “Келажак” маркази директори этиб тайинланди“. Газета.уз. Қаралди: 2026-йил 5-май.
- ↑ „Холдарова Индира Абдукаримовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертация иши ҳимояси тўғрисида“. УзА. Қаралди: 2026-йил 5-май.
- ↑ „Янги ташкил этилган Республика “Келажак маркази”га директор тайинланди“. халқталиминфо.уз. Қаралди: 2026-йил 5-май.
- ↑ „Индира Холдарова “Келажак маркази”га раҳбар этиб тайинланди“. Анҳор.уз. Қаралди: 2026-йил 5-май.
- ↑ „Буллингнинг олдини олишда лидерлар салоҳиятидан фойдаланиш“. ЗиёНет. Қаралди: 2026-йил 5-май.

