„Институтионс, Институтионал Чанге анд Эcономиc Перформанcе“ (таржимаси „Институтлар, институционал ўзгаришлар ва иқтисодий самарадорлик“) – америкалик иқтисодчи Доугласс Нортҳ ёзган асар. Илк бор 1990-йил Кембриж университети нашриётида чоп этилган. Китобда нима сабадан айрим иқтисодлар ривожланиб, бошқалари таназзулга юз тутиши ҳақида сўз боради[1]. Нортҳ асарда институтлар иқтисодий ривожланишда муҳим ўрин тутади деган аргументни илгари суради[2].

Институтионс, Институтионал Чанге анд Эcономиc Перформанcе
Муаллиф(лар) Доугласс Нортҳ
Тил инглизча
Нашр этилган санаси 1990
Нашриёт Кембриж университети нашриёти
Саҳифалар сони 152
ИСБН ИСБН 0-521-39416-3

Тақризи

Шимолий Каролина университети ходими Мичаэл C. Мун асарга ёзган тақризида уни „ҳаяжонли, ғашга тегувчи, қизиқарли ва чала“ дея тавсифлади[1]. Шунингдек, асарнинг аргументлари бошқача фикрлайдиганлар фикрини ўзгартириш учун етарли эмаслигини таъкидлади. Шундай бўлса-да, Нортҳ хоҳлаганидек китоб институтлар ҳақидаги тасаввурини яхшилаганини тан олди. Чикаго университети ходими Давид W. Галенсон китобга ёзган тақризида Нортҳ институтлар ҳақидаги изланишларнинг яхши резюмесини ёзганини олқишлади, аммо айрим мисоллари масалани соддалаштиришини айтиб, танқид қилди[2].

Таржималари

Китоб бир неча тилга, жумладан, олмон, испан, рус, хитой, тилларига таржима қилинган. 2024-йил Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги йўлга қўйган „1000 китоб“ лойиҳаси доирасида ўзбек тилига ўгирилган бўлиб, 2025-йил босилиб чиқиши режалаштирилган. Асарни ўзбек тилига Мирзоҳид Қаршиев таржима қилган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Мунгер, Мичаэл C. (1991). „Ревиэw оф Институтионс, Институтионал Чанге анд Эcономиc Перформанcе“. Соутҳерн Эcономиc Жоурнал (инглизча). 58-жилд, № 1. 296–297-бет. дои:10.2307/1060065.
  2. ↑ 2,0 2,1 Галенсон, Давид W. (1993). „Ревиэw оф Институтионс, Институтионал Чанге анд Эcономиc Перформанcе, бй Д. C. Нортҳ“. Эcономиc Девелопмент анд Cултурал Чанге, (инглизча). 41-жилд, № 2. 419–422-бет.{{cите магазине}}: CС1 маинт: эхтра пунcтуатион ()
  3. ↑ „1000 китоб лойиҳаси учун менежерлар ишга олиниши э’лон қилинди“ (15 январ 2025). Қаралди: 2025-йил 2-феврал.

Ҳаволалар