Искандар Челебий (1535-йил мартда вафот этган) – Султон Сулаймон И ҳукмронлиги даврида узоқ вақт хизмат қилган Усмонийлар империяси дефтердари (молия котиби).

1532-йил октябрида Искандарга Бош вазир Паргали Иброҳим пошо билан бирга юришга бориш буюрилган. Искандар дала қўшинлари бош қўмондони бўлган ва Истанбулдан Сафавийлар чегарасига томон йўл олган. Юриш бошланишига қадар Паргали Иброҳим пошо Искандар Челебийни қимматли билимлар бера оладиган ота ўрнида кўрган.

Искандар Челебий султоннинг марҳаматига сазовор бўлган ва шахсан Султоннинг ўзи Паргали Иброҳим пошога унга қарши чиқмасликни тайинлаган эди. Шу сабабдан Искандар Челебий юриш жараёнида ҳукмрон шахсга айланган. У ҳатто Ҳалабдан Бағдодга йўл олаётган Паргали Иброҳим пошога йўналишни ўзгартириб, Озарбайжонга боришини буюрган. Бу ҳаракат Паргали Иброҳим пошонинг истакларига зид бўлса-да, у Челебийга эътироз билдира олмаган. Бироқ бу нарса икки шахс ўртасидаги муносабатларнинг совишига сабаб бўлган. Паргали Иброҳим пошо ўзини юришнинг олий қўмондони (Султондан кейинги иккинчи шахс) бўлса-да, қарорлари инкор қилинаётганини ҳис қилган.

Искандар Челебийнинг тақдирини ҳал қилган иккинчи воқеа айнан Озарбайжонда содир бўлган. У Паргали Иброҳим пошонинг фикрини рад этиб: „Қўшин шу ерда қолади, бу Султоннинг иродаси“ деган, аммо Султон Сулаймон Табризга келганида қўшин душман ҳудудининг ўртасида турганини кўриб ҳайратга тушган ва қўшин ва ўзининг ҳаётини хавф остига қўядиган бундай ҳаракатни кечира олмаган. Искандар Челебийнинг жавоби Султонни қониқтирмаган ва натижада у султоннинг марҳаматидан маҳрум бўлиб, 1535-йил март ойида Бағдодда осиб ўлдирилган. Орадан кўп ўтмай, султоннинг Паргали Иброҳим пошодан ҳам кўнгли қолиб, кейинги йили уни қатл қилинган.

Искандар Челебийнинг 6000–7000 га яқин қули бўлган, бу сон ҳатто унинг рақиби бўлган Паргали Иброҳим пошоникидан (у анча қудратли Бош вазир лавозимида турган бўлса-да) ҳам анча кўп эди[1].

Маданият

„Муҳташам юз йил“ турк сериалида Искандар Челебий ролини турк актёри Ҳасан Кüçüкçэтин ижро этган.

Манбалар

  1. ↑ Эриc Дурстелер. Венетианс ин Cонстантинопле: Натион, Идентитй, анд Cоэхистенcе ин тҳе Эарлй Модерн Медитерранеан. ЖҲУ Пресс, 2006 — 72-бет. ИСБН 978-0-8018-8324-8. „Ундер Сüлейман И, фор эхампле, тҳе оффиcиал İскендер Çэлеби оwнед сих то севен тҳоусанд славес, манй море тҳан тҳе гранд визиэр'с аппрохимателй 1,700.“