So'fiylar Islomning birinchi g'alabasi, har yili muqaddas Ramazon oyining 17-kunida nishonlanadigan Badr kunini madh etuvchi qo'shiqlar.
Со'фийлар Исломнинг биринчи г'алабаси, ҳар йили муқаддас Рамазон ойининг 17-кунида нишонланадиган Бадр кунини мадҳ этувчи қо'шиқлар.
Erbil yaqinidagi Bahirka, bolalar konfet olish uchun uyma-uy yurishmoqda
Эрбил яқинидаги Баҳирка, болалар конфет олиш учун уйма-уй юришмоқда
Agra masjidi katta musulmon bayrami paytida
Агра масжиди катта мусулмон байрами пайтида


Исломий байрамлар ислом динидаги байрамлар (хурсандчилик кунлари) бўлиб, иккита асосий байрамдан иборат – Ийд ал-Фитр ва Ийд ал-Адҳа. Байрамларнинг нишонланиши халқлар ва маданиятларга қараб, шунингдек, Ислом секталари (Суннийлар Шиалар)га кўра турлича бўлиши мумкин. Мусулмон байрамлари қамарий тақвимга асосланган бўлиб, шамсий тақвимга нисбатан ҳар йили сурилиб боради. Ислом тақвимида 12 ой ва 354-355 кун бор. Сунний ва Шиа тақвимлари ҳар доим ҳам бир-бирига мувофиқ келмайди. Баъзан айни байрам шиаларда нишонланаётган бўлса, суннийларда у бошқа куни, одатда кетма-кет нишонланиши ҳам мумкин.

Ҳайит

Ийд ал-Фитр

Ийд (عيد) арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида "байрам", "ҳайит" дегани ва Фитр сўзи эса рўза тутиш деганидир. Ийд ал-Фитр (عيد الفطر) ёки рўза ҳайити Рамазон ойининг тугаши билан нишонланадиган байрамдир. Рамазон ойида мусулмонлар тонг отгандан кун ботгунига қадар рўза тутадилар, яъни ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийиладилар. Рўза ҳайити Рамазон ойининг охирги куни кун ботгандан сўнг бошланади. Ушбу байрам Ўзбекистонда ҳам мусулмонлар томонидан кенг нишонланиб, умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилинган[1].

Ийд ал-Адҳа

Ийд ал-Адҳа (عيد الأضحى), ёки Қурбон ҳайити, Ийд ал-Фитрдан тахминан 70 кун кейин нишонланади. Ушбу байрам Иброҳим пайғамбарни шарафига нишонланади. Исломга кўра Иброҳим пайғамбар Аллоҳга содиқлигини кўрсатиш учун ўз ўғлини қурбон қилишга ҳам тайёр бўлган. Ушбу байрам анъанасига кўра қўй ёки мол сўйилиб, унинг гўшти оила, дўстлар ва муҳтожларга улашилади. Ҳайит, шунингдек, Маккага ҳажж маросимини тугашига тўғри келади. Қурбон ҳайити ҳам рамазон ҳайити сингари Ўзбекистонда умумхалқ байрами деб тан олинган ва ушбу кун дам олиш кунидир[2].

Эсда қоларли кунлар ва тунлар

Мусулмонларда икки ҳайит байрамидан ташқари кенг нишонланмайдиган саналар (кунлар ва тунлар) бор, аммо баъзи мусулмон мамлакатларида улар ҳали ҳам нишонланади.

  • Муҳаррам ойининг 7-куни – Хайбарга юриш.
  • Сафар ойининг 27-куни – Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган кечаси (ҳижрат).
  • Рамазон ойининг 1-куни – Рамазон ойида рўза тутишнинг бошланиши.
  • Рамазон ойининг 17-куни – Бадр жанги.
  • Рамазон ойининг 21-куни – Макканинг таслим бўлиши.
  • Шаввол ойининг 9-куни – Уҳуд жанги.
  • Шаввол ойининг 9-куни – Ҳунайн жанги.
  • Шаввол – Хандақ жанги.
  • Зулқада ойининг 6-куни – Ҳудайбия шартномаси.

Ҳижрий янги йил

Ҳижрий ҳисобга кўра янги йилнинг бошланиши. Муборак Муҳаррам ойининг биринчи куни. Аксарият мусулмон мамлакатларида Янги йил байрам сифатида нишонланмайди. Шу куни масжидларда Муҳаммад пайғамбарнинг 622-йилда Маккадан Мадинага кўчиши (ҳижрати)га бағишланган хутба ўқилади[3].

Пайғамбар (Муҳаммад с.а.в.) нинг таваллуди

Пайғамбаримиз Муҳаммад (Мавлид ан-Набий) таваллуд куни раби ул-аввал ойининг 12-кунида нишонланади. Муҳаммад (с.а.в.)нинг таваллуди ислом келганидан 300 йил ўтгач нишонлана бошланган. Муҳаммаднинг аниқ туғилган санаси номаълум бўлганлиги сабабли, бу унутилмас кун унинг вафот этган кунига тўғри келди. Исломда туғилган кунлар камтарона, баъзан эса умуман нишонланмайди. Аксинча, абадий ҳаётга туғилиш деб тушунилган о'лим кунлари эса янада тантанали равишда нишонланади[4].

Лайлатул Қадр (Қадр кечаси)

Муборак Рамазон ойида барча мусулмонлар учун Лайлат ул-қадр (Қадр кечаси) энг муҳим кечадир. Қур’они Каримнинг илк суралари Муҳаммад пайғамбарга айнан шу кечада нозил қилинган. Бу кечанинг аниқ санаси номаълум, Рамазон ойининг охирги кунлари, айниқса, улар орасида тоқ кунлар муҳим ҳисобланади. Копроқ мусулмонлар Рамазон ойининг йигирма эттинчи куни кечасига эътибор беришади[5]

Манбалар

  1. ↑ ЎзА:"Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида", 4-октабр 2008-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 27-декабр 2008-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ ЎзА:"Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида", 11-август 2010-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 27-декабр 2008-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. ↑ „Новый год по Хиджре“. 2011-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-декабр.
  4. ↑ „Маулид ан-Наби (Рождество Пророка Мухаммеда)“. 2011-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-декабр.
  5. ↑ „Ляйлят уль-кадр (Ночь Могущества, Предопределения)“. 2011-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 3-декабр.

Ҳаволалар