Isoxon Shirinxoʻjayev
Исохон Ширинхўжаев (тўлиқ исми Саййид Муҳаммад Исохонхўжа Саййид Ширинхўжа ўғли; 1840-йил ёки 1846-йил, Самарқанд шаҳри, Бухоро амирлиги — 1932-йил ёки 1934-йил, Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон ССР) — ўзбек қозикалони, саййид, садр ус-судур, фақиҳ, мударрис, давлат ва жамоат арбоби, Туркистон озодлиги ва мустақиллиги курашининг ғоявий етакчиларидан бири[1]. Жадидчилик миллий маърифатпарварлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[2].
| Исохон Ширинхўжаев | |
|---|---|
| Саййид Муҳаммад Исохонхўжа Саййид Ширинхўжа ўғли | |
|
| |
| Таваллуди |
1840-йил ёки 1846-йил |
| Вафоти |
1932-йил ёки 1934-йил Самарқанд, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Қонунчилик, сиёсат, маориф, хайрия |
| Партияси | Шўрои Исломия |
| Турмуш ўртоғи | Саломатбиби, Ҳақиқатпошша |
| Болалари |
ўғли Раҳматуллахон, қизлари Давронхон, Ҳокимхом, Қамархон, Сабоҳатхон пошша, Садоратхон пошша |
| Отаси | Саййид Ширинхўжа Саййид Носихўжа ўғли |
Таржимайи ҳоли
Исохон Ширинхўжаев 1840-йил ёки 1846-йилда Самарқанд шаҳридаги Қози Калон маҳалласида таваллуд топган. Отаси Саййид Ширинхўжа Саййид Носихўжа ўғли қози ва фақиҳ ҳамда Мир Араб мадрасасида бош мударрис бўлган[1]. Саййид Ширинхўжанинг 4 нафар ўғли (Саййид Мусохонхўжа, Саййид Ходихўжа, Саййид Абдулхайхўжа) бўлган бўлиб, Ширинхўжаев энг кичиги эди. Отасидан эрта ёш қолган Ширинхўжаев бошланғич таълимни уй шароитида акаси Саййид Мусохонхўжадан олган, сўнгра мадрасада таълим олади. Уч тилни туркий, араб ва форс тилларини мукаммал билган[1]. Ширинхўжаев дастлаб Мир Араб мадрасасида фиқҳ мударриси, кейинчалик Шердор мадрасасида бош мударрис бўлиб фаолият юритган. Шердор мадрасасида бош мударрисликдан ташқари, бир вақтнинг ўзида Самарқанд вилояти қозикалони бўлиб ҳам ишлаган. Шу туфайли халқ орасида „қози мударрис“ номи билан танилган[1]. 1896-йилда Ширинхўжаев Бухоро амири Абдулаҳадхон ва вориси Олимхон билан биргаликда император Николай ИИ га тож кийидириш маросимида иштирок этади ва Москвада император томонидан бир қанча медаллар билан тақдирланади. 1910—1917-йилларда Ширинхўжаев Самарқанд вилоятини ҳокимлигини бошқаришдан ташқари, олий диний идора „Девон ал-Садорат“ нинг раиси — садр ус-судур лавозимида ҳам фаолият юритади ҳамда девонбеги томонидан назорат қилинган фуқаролик судларида иштирок этади. Садр ус-судур лавозими орқали Ширинхўжаев бутун вилоятларда шайх ул-ислом, қози, мударрис, мутаваллиларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган. 1917-йил баҳоридан Ширинхўжаев „Шўрои Исломия“ ташкилотининг Самарқанд шўбасини бошқара бошлаган[3][4][5]. Шунингдек, Самарқандда жадид мактабига ҳам асос солади[3]. Ширинхўжаев Октябр тўнтариши ва фуқаролар уруши йилларида куч-ғайратини Самарқанддаги муаммо ва баҳсли масалаларни тинч йўл билан ҳал этишга, қон тўкилишини олдини олишга бор эътиборини қаратади. Ўша даврда кўзга кўринган сиёсий ва диний арбоблар мураккаб, жиддий масалаларни ҳал қилишда, қоида тариқасида, Ширинхўжаевга мурожаат қилишиб, қози билан маслаҳатлашардилар. Ширинхўжаев нафақат Самарқандда, балки бутун Туркистонда уламолар ва одамларга катта таъсир кўрсатган. Ширинхўжаев Россиядаги тўнтаришни эҳтиёткорлик билан қабул қилган, лекин жадидчилик тарафдори бўлган ҳолда, уламоларнинг одамларни шариатдан ташқари ишлардан тийилишга, янги шароитларга мослашишга даъват этувчи фикрларини қўллаб-қувватлаган.

1908-йилда Ширинхўжаев жияни мулла Авлиё Мусохўжа ўғли билан биргаликда мотуридия таълимотининг буюк намоёндаси Абу Шакур ас-Солимий ал-Кеший қаламига мансуб „ат-Тамҳид фи баён ат-тавҳид“ асарини (Ширинхўжаевнинг изоҳ в тавсифлари билан) Самарқанд шаҳридаги „Демурф“ босмахонасида нашр эттиришади[7][8]. Ширинхўжаев умрининг охирги йилларини қийинчиликлар билан ўтказган бўлиб, 1934-йилда (бошқа манбада 1932-йилда) Самарқандда вафот этади ва Шоҳизинда мажмуасидаги юқори йўлакнинг ўнг тарафидаги мозорот қисмида, яъни Шоҳизинда қабрларининг жануб томонида дафн этилади[1].
Оиласи
Исохон Ширинхўжаевнинг биринчи рафиқасининг исми Саломатбиби бўлиб, ундан ўғли Раҳматуллахон, қизлари Давронхон, Ҳокимхон, Қамархонлар туғилишган. Иккинчи рафиқаси Ҳақиқатпошша Махдуми Аъзам авлодидан бўлган машҳур қори Саййид Акромхонхўжа Авлиёхўжа ўғли Даҳбедийнинг қизи бўлган. Ҳақиқатпошшадан қизлари Сабоҳатхон ва Садоратхон Исаевалар туғилишган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Мир Асқар ҳожи Обидов. „Ўрта осиёдаги мираконий саййидлар сулоласининг машҳур вакиллари“. 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ ҳттпс://www.шажара.нет.уз/артиcлес/:14 Аштархоний ҳукмдор Динмуҳаммадхон даврида Эроннинг Машҳад шаҳридан Самарқандга кўчиб келган Мираконий Раззавий Мусавий саййидлар сулоласининг машҳур вакиллари
- ↑ 3,0 3,1 Б. Тожибоев. „Деятелност национално-политических организаций в Самарканде (1917—1918 годи)“ (рус тилида). 2016-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ „Самаркандскиэ реформатори начала ХХ века: Исаходжа Ширинходжаэв“ (рус тилида). ХХХ международний конгресс по источниковедению и историографии стран Азии и Африки: к 150-летию академика В.В.Бартолда (1869-1930). Материали конгресса. т.1. 473—475-саҳифалар. Студия „НП-Принт“ (2019). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ Нормурод Авазов. „„…Барча кучни илм олишга қаратмасак, забун боълурмиз…““ (2021-йил 22-феврал). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ „Золото и сабля эмира Бухари“ (рус тилида). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ „Абу Шакур ас-Солимий ал-Кеший – мотуридия таълимотининг буюк намояндаси“ (2018-йил 29-сентябр). 2022-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
- ↑ С. Примов. „Абу Шакур ас-Салими ал-Кеши — великий представител представител учения матуридия“ (рус тилида). Социосфера № 3 19-саҳифа (2014). 2022-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.