Исроил имо-ишора тили (ибронийча: שפת הסימנים הישראלית‎), шунингдек, Шасси[1] ёки ИСЛ номи билан ҳам танилган — Исроилдаги карлар ҳамжамияти томонидан энг кенг қўлланиладиган имо-ишора тили. Исроилда бошқа бир қанча имо-ишора тилларидан ҳам фойдаланилади, улар орасида Ал-Саййид бадавий имо-ишора тили ҳам мавжуд.

Исроил имо-ишора тили
Мамлакатлар Исроил
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10 000
Тил оиласи Немис имо-ишора тиллари оиласи
Тил кодлари

Тарихи

Исроил имо-ишора тилининг тарихи 1873-йилга, германиялик яҳудий Марcус Реич томонидан Германияда яҳудий кар болалар учун махсус мактаб очилган даврга бориб тақалади. Ўша пайтда ушбу муассаса ўз йўналишида энг яхшиларидан бири ҳисобланган, бу эса унинг нафақат бутун дунёдаги яҳудий кар болалар, балки яҳудий бўлмаганлар орасида ҳам оммалашишига сабаб бўлган. 1932-йилда мазкур мактабнинг бир нечта ўқитувчилари Қуддус шаҳрида яҳудий кар болалар учун дастлабки мактабни очдилар. Қуддусдаги мактабда қўлланилган имо-ишора тили немис имо-ишора тили таъсирида шаклланган эди, бироқ муҳожирлар томонидан олиб келинган бошқа имо-ишора тиллари ёки тизимлари ҳам эндигина шаклланаётган ва дастлаб пижин вазифасини ўтаган ушбу тилга ўз ҳиссасини қўшди. Вақт ўтиши билан бу ерда маҳаллий креол тили шаклланди ва у кейинчалик Исроил имо-ишора тилига айланди[2].

Шасси ҳозирги кунда ҳам немис имо-ишора тили билан кўплаб умумий хусусиятлар ва луғат бирликларига эга, бироқ бугунги кунга келиб улар бир-биридан шу даражада узоқлашганки, Шассини немис имо-ишора тилининг шеваси деб ҳисоблаб бўлмайди.

1940-йилларда Шасси Қуддус ва Тел-Авивдаги яҳудий карларининг ҳамжамияти тилига айланди. Бугунги кунда Исроил имо-ишора тили Исроилда энг кўп қўлланиладиган ва ўқитиладиган имо-ишора тили бўлиб, у мамлакатдаги аксарият карлар, жумладан, яҳудийлар, мусулмон ва христиан араблар, дарзийлар ҳамда бадавийлар учун асосий мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Айрим араб, дарзий ва бадавий шаҳарлари ҳамда қишлоқлари ўзларининг шахсий имо-ишора тилларига ҳам эга.

Исроил имо-ишора тилидан ташқари, кар болаларга иврит тилини ўргатишда ҳамда карлар ва эшитувчи инсонлар ўртасидаги мулоқотда ёрдамчи восита сифатида қўлланиладиган „ивритлаштирилган имо-ишора нутқи“ ҳам мавжуд.

2020-йил 29-ноябрда Исроил ҳукумати Иврит тили академияси ҳузурида Исроил имо-ишора тилини сақлаш ва ривожлантириш устида иш олиб борадиган махсус бўлим ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди[3].

Карлар ҳамжамияти

Исроилда карлар ҳамжамияти шаклланишининг бошланиши 1944-йилги Пурим байрами муносабати билан Тел-Авивда ўтказилган параддан бошланган бўлиб, ўшанда Қуддус, Тел-Авив ва Хайфа шаҳарларидан келган карлар гуруҳлари илк бор бир жойда учрашган эдилар. Бу учрашув кейинчалик Исроил Карлар ассоциациясининг ташкил этилишига туртки бўлди[4]. Ассоциациянинг биринчи расмий бошқаруви 1944-йилда сайланди ва Моше Бамбергер унинг илк президенти бўлди. Ассоциация турли маърузалар, саёҳатлар ҳамда байрам тадбирларини ташкил қилди. Иккинчи жаҳон урушидан қочган қочқинлар Исроилга кўчиб келиши билан ҳамжамият янада кенгайди. Ассоциация янги келган муҳожирларга Исроил имо-ишора тилини ўргатиш ҳамда иш топишда кўмаклашиш орқали уларнинг Исроил жамиятига интеграциялашувига яқиндан ёрдам берди. Ассоциация 1958-йилда Тел-Авивдаги ўзининг бош қароргоҳи — „Ҳелен Келлер уйи“ биносининг қурилишини якунлади.

Таълими

Карлар учун дастлабки мактаб 1932-йилда Қуддусда орализм методикаси асосида таълим берувчи қатъий тартибли интернат-мактаб шаклида ташкил этилди. Кейинчалик, 1941-йил Тел-Авивда ҳамда 1949-йил Хайфада худди шу йўналишдаги яна иккита мактаб очилди. 1970-йилларга келиб, Итзҳак Счлесингер Исроил имо-ишора тили бўйича тадқиқотлар бошлагани ҳамда 1973-йилда Исроил карлар муаммоларига бағишланган Тўртинчи халқаро конференсияга мезбонлик қилганидан сўнг, таълимда фақат орализмга таяниш тамойили ўзгаришни бошлади.

Манбалар

  1. ↑ גויכמן, רפאלה. "גילי בית הלחמי כובשת את הרשת בשפת הסימנים" (Ҳебреw). ТҳеМаркер. ҳттпс://www.тҳемаркер.cом/адвертисинг/МАГАЗИНЕ-1.6492832. Қаралди: 1 Жуне 2021. Исроил имо-ишора тили]]
  2. ↑ Меир, Ирит; Сандлер, Wендй; Падден, Cарол; Аронофф, Марк „Чаптер 18: Эмергинг сигн лангуагес“, . Охфорд Ҳандбоок оф Деаф Студиэс, Лангуаге, анд Эдуcатион. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2010. ИСБН 978-0-19-539003-2. ОCЛC 779907637. Қаралди: 2023-йил 8-декабр. 
  3. ↑ הבטחת שימור ופיתוח שפת הסימנים הישראלית
  4. ↑ Буш, Лаwренcе „Жуне 27: Ҳелен Келлер анд тҳе Жеwс“. Жеwиш Cурренц (2016-йил 26-июн).

Адабиётлар

Ҳаволалар