Жанет Розенберг Жаган (инглизча: Жанет Росенберг Жаган, 1920-йил 20-октябр, Чикаго – 2009-йил 28-март, Жоржтаун) – 1997-йилда Гаяна Бош вазири, 1997-йилдан 1999-йилгача Гаяна президенти лавозимларида ўз фаолиятини олиб борган[1].

Жанет Розенберг Жаган
6-Гаяна Президенти
Мансаб даври
19-декабр 1997-йил – 11-август 1999-йил
Ўтмишдоши Сам Ҳиндс
Вориси Бҳаррат Жагдео
6-Гаяна бош вазири ва биринчи вице президенти
Мансаб даври
17-март 1997-йил – 19-декабр 1997-йил
Ўтмишдоши Сам Ҳиндс
Вориси Сам Ҳиндс
Гаянанинг биринчи хоними
Мансаб даври
9-октябр 1992-йил – 6-март 1997-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Жанет Росалиэ Росенберг

20-октябр 1920-йил
Чикаго, Иллинойс, АҚШ
Вафоти 28-март 2009-йил(2009-03-28)
(88 ёшда)
Жоржтаун, Гуяна
Сиёсий партияси Халқ тараққиёт партияси
Турмуш ўртоғи
Чедди Жаган
(турм. 1943; ваф. 1997)
Болалари Чедди „Жоэй“ Жаган Жр.
Қариндошлари Сузанне Wассерман

Ҳаёти

Жаган Жанет Чикагода Венгрия ва Руминиядан келган муҳожирлар авлодидан бўлган ўрта синфнинг юқори буржуа яҳудий оиласида туғилган[2][3]. Унинг ота-онаси консерватив бўлган ва ҳар доим республикачига овоз берган бўлса-да, Жанет ёшлигиданоқ марксизмга хайрихоҳ бўлган. Нортҳwестерн университетида таҳсил олган.

1943-йилда у Гаянанинг бўлажак президенти ва ўша йилларда тиш шифокори Чедди Жаганга турмушга чиқди ва Гаянага кўчиб ўтган. У ерда дастлабки 10 йил давомида ҳамшира бўлиб ишлаган. 1950-йилда у Гаяна Халқ прогрессив партиясининг (марксистик йўналиш) асосчиларидан бири бўлган, 1950-йилдан 1970-йилгача – партиянинг бош котиби бўлиб фаолиятини олиб борган.

1953-йилда Жаган Жанет биринчи марта парламентга сайланган (Эссекибо сайлов округидан). 1955-йилда инглиз мустамлакачилари конституцияни бекор қилиб, АЭС томонидан тузилган ҳукуматни олиб ташлаганларидан сўнг, Жаган олти ойга ҳибсга олинган. 1957-йилда у парламентга қайта сайланди, шундан сўнг у Соғлиқни сақлаш ва меҳнат вазири этиб тайинланган. 1963-1964-йилларда ички ишлар вазири. 1964-йилда Гаяна Халқ Миллий Конгресси (ГНC) ҳокимиятга келганидан кейин у мухолифат етакчиларидан бири эди. 1973-1997-йилларда Миррор миллий газетаси муҳаррири, 1975-1997-йилларда парламент депутати, 1993-йилда эса у мамлакатнинг энг юқори – „Буюк хизматлари учун“ ордери билан тақдирланган.

1992-йилда Чедди Жаган Гаяна президенти этиб сайланган. 1997-йил март ойида Чедди Жаган вафотидан кейин Жанет Жаган Бош вазир ва вице-президент бўлди. Ўша йилнинг кузида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозониб, у мустақил Гаянанинг тўртинчи президенти этиб сайланди. МОҚ сайловлар сохталаштирилганлигини айтди, бироқ халқаро кузатувчилар ва НПП бу айбловларни рад этган. Чедди Жаган эрининг сиёсатини давом эттириб, бир томондан, хорижий инвестициялар оқимини кўпайтиришга, иккинчи томондан, аҳолининг ижтимоий ҳимоя даражасини оширишга ва миллатлараро қарама-қаршиликларни юмшатишга қаратилган ҳаракатларини олиб борди. 1999-йил август ойида у юрак хуружидан кейин президентлик лавозимини тарк этган. Конституцияга кўра, Бош вазир Бҳаррат Жагдео президент этиб сайланди.

Жанет Жаган, миллати яҳудий ва содиқ коммунист, Қўшма Штатларда доимо шубҳа билан қаралган; у кенг тарқалган „яҳудийларнинг фитнаси“ назарияларида муҳим ўрин тутган. Гаянада у ҳали ҳам машҳур эди. 1997-йилда ЮНЕСКО тинчликни мустаҳкамлаш, демократияни ривожлантириш ва аёллар ҳуқуқлари учун курашдаги фаолияти учун Жаганни Ганди олтин медали билан тақдирланди.

1997-йилда Жанет Жаганнинг қариндоши, америкалик кинорежиссор Сюзан Вассерман унга бағишланган „Гаянадаги момақалдироқ“ ҳужжатли биографик филмини суратга олди. Жанетнинг сўзларига кўра, унинг яҳудийлиги унинг ҳар доим ижтимоий тенгсизликка муросасиз муносабатда бўлиши ва ер юзидаги барча одамлар учун яхшироқ ҳаётга интилишида рўл ўйнаган бўлиши мумкин.

Жаган кейинчалик даволаниш учун Гаянадан Венесуэланинг Маракайбо шаҳрига жўнаб кетди. Кейинчалик у қўшимча даволаниш учун Бразилиянинг Белем шаҳрига борган. Жанет Жаган 2009-йил 28-мартда Жоржтаунда [4][5] қорин аневризмасидан вафот этган. Унинг жасади 2009-йил 31-мартда Гаянада куйдирилган[6].

Манбалари

  1. ↑ „Жанет Жаган, Чиcаго Нативе Wҳо Лед Гуяна, Диэс ат 88“. 2020-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-май.
  2. ↑ „А Гуяна Фаворите: У.С.-Борн Грандмотҳер“. 2020-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-май.
  3. ↑ „"Тҳе Жеwиш Рооц оф Формер Пресидент оф Гуяна Жанет Росенберг Жаган"“. 2020-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-май.
  4. ↑ Тwиттер „Жанет Жаган диэс ат 88; Чиcаго нурсинг студент беcаме пресидент оф Гуяна“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2009-йил 29-март). 2023-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
  5. ↑ „Формер Гуяна Пресидент Жанет Жаган диэс ат 88“ (эн-УС). Реутерс (2009-йил 28-март). 2023-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.
  6. ↑ Ромеро, Симон. „Жанет Жаган, Чиcаго Нативе Wҳо Лед Гуяна, Диэс ат 88“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2009-йил 30-март). 2023-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-декабр.

Ҳаволалар