Жарақудуқ — Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган Мингбулоқ ботиғининг ғарбий қисмида жойлашган палеонтологик дара[1]. Дарада юқори бўр системасига оид палеозоологик ва палеоботаник топилмалар топилган. Ғарб манбаларида дара „Биссектй“ сифатида тилга олинади.

Жарақудуқ дараси умумий майдони 30 км²ни ташкил қилади. Дара бир нечта канёнлардан иборат бўлиб, улар турли йирикликдаги терриген ётқизиқлардан шаклланган[2]. Бу ётқизиқлар 80–100 миллион йил олдин ҳосил бўлган.

Даранинг ётқизиқлари ўрганилиши жараёнларида умуртқали ҳайвонларнинг 200 дан ортиқ тури ҳамда 70 дан ортиқ оила вакилларининг қолдиқлари топилган. Жумладан, тоғайли балиқлар, суякли балиқлар, амфибиялар, судралиб юрувчилар ҳамда қушлар.

Жарқудуқдан топилган қолдиқлар 40 та тур учун типик вакил сифатида қабул қилинган.

Дара илк маротаба 1919-йилда Андрей Архангелский томонидан ўрганилган. Палеонтолог Лев Александрович Несов 1975–1995 йилларда 20 йил давомида бу ерни тадқиқ қилган. 1996-йилдан бошлаб Жарақудуқ тадқиқотлари АҚШ Миллий фанлар академияси ва Миллий география жамияти томонидан молиялаштирила бошлади ва экспедициялар ҳар йили ўтказиладиган бўлди.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Аверианов, Алехандер; Суэс, Ҳанс-Диэтер (Април 2012). "Скелетал ремаинс оф Тйранносауроидеа (Диносауриа: Тҳеропода) фром тҳе Биссектй Форматион (Уппер Cретаcеоус: Турониан) оф Узбекистан". Cретаcеоус Ресеарч 34: 284–297. дои:10.1016/ж.cретрес.2011.11.009. ИССН 0195-6671. 
  2. ↑ „Джаракудук“. Госкомгеологии РУз. Қаралди: 2015-йил 9-август.[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка