Жавзо масжиди — Қирғизистондаги О’ш шаҳрига яқин, Сулаймон тоғи этагида жойлашган масжид бўлган. Заҳируддин Муҳаммад Бобур масжидни ўз асарида шундай тавсифлайди:

„Бароко’ҳ тог’и (Сулаймон тог’нинг қадимий номи) доманасида шаҳр била тог’нинг орасида бир масжид тушубтур, масжиди Жавзо отлиқ“[1].

Аннетте Сусаннаҳ Бевериж хоним, Бобурнома асарини инглиз тилига таржима қилар экан, „Жавзо“ сўзининг ма’носини „эгизак“ деб изоҳлайди[2].

Америкалик дипломат, ёзувчи ва сайёҳ Эугене Счуйлер ўзининг „Туркистон: Рус истилосидаги Туркистондан эсдаликлар“ асарида Баракўҳ (Сулаймон) тоғи этагида икки ёки учта масжид мавжудлигини қайд этади[3]. Шу масжидлардан бири Жавзо масжиди бо’лиши мумкин.

Машҳур франсуз тарихчиси ва ёзувчиси Мариэ де Ужфалвй-Боурдон ҳам „Париждан Самарқанд, Фарг’она, Г’улжа, ва г’арбий Сибиргача: Парижлик аёлнинг саёҳат таассуротлари“ номли асарида Сулаймон тоғи этагида масжид борлигини ёзади[4]. Аннетте Сусаннаҳ Бевериж ушбу масжид Заҳируддин Муҳаммад Бобур зикр қилган Жавзо масжиди бўлиши мумкинлигини та’кидлайди[5].

Сулаймон тог’и этагидаги масжид, Мариэ де Ужфалвй-Боурдон.


Манбалар

  1. ↑ Бобурнома, „янги аср авлоди“ нашриёти, 2015, 9-бет. 
  2. ↑ Тҳе Бабурнама ин Энглиш (Бобурнома инглиз тилида), Аннетте Сусаннаҳ Бевериж, Лондон, 1922, 6-бет. 
  3. ↑ Туркистан: нотес оф а жоурней ин Руссиан Туркистан, Ню-Ёрк, 1877, 2-жилд, 45-бет.. 
  4. ↑ Де Парис а Самарканд (Париждан Самарқандгача), Париж, 1880, 330-331 бетлар.. 
  5. ↑ Тҳе Бабурнама ин Энглиш (Бобурнома инглиз тилида), Аннетте Сусаннаҳ Бевериж, Лондон, 1922, 6-бет..