Jerri Kob
| Жерри Кобб | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Гералдйн Менор Cобб 1931-йил 5-март Норман, Оклаҳома, АҚШ |
| Вафоти |
18-март 2019-йил (88 ёшда) Ҳелотес, Техас, АҚШ |
| Фуқаролиги | Америкача |
| Таълими | Оклаҳомадаги Хотин-қизлар коллежи |
| Касби | Учувчи, авиатор |
| Фаолият йиллари | 1948–2019 |
| Дини | Христиан |
| Отаси | Уилям Ҳ. Кобб |
| Онаси | Ҳелена Бутлер Стон |
| Мукофотлари | Амелия Эарҳарт Олтин медали, Ҳармон халқаро трофеяси, Миллий Авиация Фахрийлари Зали |
Жерри Кобб (1931-йил 5-март – 2019-йил 18-март) – америкалик машҳур учувчи ва авиатор. У Мерcурй 13 гуруҳнинг аъзоси бўлиб, бу гуруҳда аёллар тарихда илк бор эркак астронавтлар билан бирга синов машқларидан муваффақиятли ўтишган[1].
Ёшлиги ва таълими
Жерри Коб 1931-йил 5-март куни, Оклаҳома штатининг Норман шаҳрида туғилган. Унинг отаси полковник Уилям Кобб, онаси эса Ҳелена Бутлер Стон эди. Ёш Жерри болалик даврини ҳарбий оилалар учун одатий бўлганидек, доимий кўчиб юриш билан ўтказди. Уларнинг оиласи бир муддат Вашингтонда яшаб, кейин Оклаҳома, Техас ва Cолорадо штатларига кўчиб ўтишди. Кобб асосан Оклаҳома штатининг Понcа шаҳрида болалигини ўтказади[2].
Авиацияга бўлган қизиқиши отаси туфайли янада кучаяди. Биринчи марта Жерри 12 ёшида отасининг Wаcо икки қанотли самолётида парвоз қилади. У 17 ёшида ёрдамчи учувчи лицензиясини олади ва 18 ёшида тижорат учувчисига айланади. Коббнинг авиацияга бўлган интилиши 1948-йилда Оклаҳомадаги Хотин-қизлар коллежи талабалик даврида янада кучайиб, у бу соҳада фаолиятини бошлайди[3].
Карераси
Кобб 21 ёшида бутун дунё бўйлаб хорижий ҳаво кучларига жанговар самолётлар етказиб беришни бошлади. 1959-йилда у Париж авиасалонида учган биринчи аёл учувчига айланади ва шу билан бирга, Амелия Эрхарт унвонини қўлга киритади[4].
Коббнинг авиация соҳасидаги фаолияти билан бирга НАСА космик дастурида ҳам иштирок этган. 1961-йилда у НАСА томонидан космик дастур маслаҳатчиси этиб тайинланди ва Мерcурй 13 синовларидан ўтди. Бу синовлар давомида Кобб кўплаб ўқув парвозларини амалга оширди ва ушбу соҳада аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим рол ўйнади[5].
Мукофотлари
- Амелия Эарҳарт Олтин медали – ушбу мукофот авиацияда катта ютуқларга эришган аёлларга берилади[6].
- Йил учувчиси – 1959-йилда Кобб бу унвонга сазовор бўлади[7].
- Фéдéратион Аéронаутиқуэ Интернатионале олтин қанотлари медали – бу медали билан фақат тўрт нафар америкалик тақдирланган[8].
- Ҳармон халқаро трофеяси – 1973-йилда Кобб бу мукофотни Президент Ричард Никсон қўлидан олди[9].
- Оклаҳома Ҳалл оф Фаме аъзолиги – Коббнинг авиацияга қўшган ҳиссалари туфайли ушбу унвонга лойиқ кўрилади[10].
- Миллий Авиация Фахрийлари Зали – 2012-йилда Кобб бу нуфузли мукофот билан тақдирланади[11].
Ижтимоий фаолияти
Жерри Кобб ўз фаолияти давомида фақат авиация билан чекланмай, ижтимоий соҳада ҳам фаол эди. У Амазонка ўрмонларида яшовчи қабилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб беради, ушбу иши ортидан у Пионеэр Wоман мукофотига сазовор бўлди. Шунингдек, у Анд тоғлари устидан янги ҳаво йўналишларини очгани учун Эквадор ҳукумати томонидан тақдирланди[12][13][14].
Манбалар
- ↑ Бартелс, Мегҳан „Жерриэ Cобб, Реcорд-Бреакинг Пилот анд Адвоcате фор Фемале Спаcефлигҳт, Ҳас Диэд“ (эн). Спаcе.cом (2019-йил 19-апрел). Қаралди: 2020-йил 19-январ.
- ↑ Гант, Келли „Wомен ин Авиатион“. Тҳе Нинетй-Нинес Инc.. Қаралди: 2010-йил 12-март.
- ↑ „Реcорд фреэ-фалл“. Лифе. Аугуст 29, 1960. 2023-09-27да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-11-14.
- ↑ Интернет Энcйcлопедиа оф Сcиэнcе, Авиатион Пионеэрс Аccессед Марч 12, 2010
- ↑ Давис, Лоу „Элеcтра Он Публиc Триал“. Флйинг Магазине (1961-йил 1-феврал). Қаралди: 2019-йил 8-октябр.
- ↑ Жерриэ Cобб жерриэ_cобб_фаcц.ҳтмл "Жерриэ Cобб, Фаcц" (аутобиограпҳй), жерриэ-cобб.орг. Аccессед Марч 13, 2010 (Wайбаcк Мачине сайтида Оcтобер 17, 2014, санасида архивланган)
- ↑ Кребс, Албин. „5 Топ Пилоц Cитед“ (1973-йил 21-сентябр). Қаралди: 2010-йил 13-март.
- ↑ „Жерриэ Cобб Реcеивес Голд Wингс Аwард“. ФАИ (10 июл 1959).[сайт ишламайди]
- ↑ „Голден Плате Аwардеэс оф тҳе Америcан Аcадемй оф Ачиэвемент“. www.ачиэвемент.орг. Америcан Аcадемй оф Ачиэвемент.
- ↑ „Оклаҳома Ҳалл оф Фаме Индуcтеэс“. Оклаҳома Ҳалл оф Фаме (7 ноябр 1973).[сайт ишламайди]
- ↑ „Жерриэ Cобб – Фаcт Шеэт“. жерриэ-cобб-фоундатион.орг. 2010-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-март.
- ↑ Ҳаверстиcк, Марй. А Wоман И Кноw – Фемале Спиэс, Доубле Идентитиэс, анд а Неw Сторй оф тҳе Кеннедй Ассассинатион. Cроwн, 2023. ИСБН 9780593727812.
- ↑ Андй Кролл.. „Тҳе Филммакер анд тҳе Суперспй“ (2023-йил 15-ноябр). Қаралди: 2024-йил 15-январ.
- ↑ Ҳаверстиcк, Марй (Новембер 11–12, 2023). „Спаcе, сеcрец анд тҳе CИА: wҳо wас тҳе реал Жерриэ Cобб?“. Wеэкенд Аустралиан Магазине (боок эхтраcт). 22–27-бет. Қаралди: 2023-11-15.