Жон Гарранд Буртон-Паге (талаффузи: Жон Бёртен Пейж) (1921-йил 19-декабрда , Лондон шаҳрида туғилган) — инглиз тилшуноси ва тарихчи-шарқшуноси, тарих, тилшунослик ва архитектурага ихтисослашган Лондон университетининг Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби ўқитувчиси ва Ислом энсиклопедиясининг иккинчи нашри (113 та мақола, шу жумладан, ҳаммуаллифлар)нинг асосий муаллифларидан бири бўлиб, иккинчи жилди муҳаррирининг ёрдамчиси ҳисобланади. Кейинчалик у Қироллик Осиё жамияти директори сифатида ҳам ишлайди (1968—1971).

Жон Буртон-Паге
Таваллуди 1921-йил 19-декабр
Вафоти 2005-йил 13-июл
Дорсент Буюк Британя Birlashgan Qirollik
Фуқаролиги Буюк Британя
Касби Тарихчи Тилшунос
Миллати Инглиз
Турмуш ўртоғи Одри Бёртен

Биографияси

Жон Гарранд Буртон-Паге 1921-йил 19-декабрда Лондонда туғилган. Болалигида у шифокор бўлишни хоҳлайди, лекин мактаб вақтлари у Ғарбий Европанинг классик мусиқасига қизиқиб қолади. 1939-йилда Жон Лондондаги Қироллик мусиқа коллежининг юқори синфига ўқишга киради. У ерда Жон таниқли инглиз бастакори Деннис Брине билан битта курсда эди. Бироқ, Жон фақат битта курсни тугатишга муваффақ бўлди, чунки бироз вақтдан кейин у нацистларга қарши урушда қатнашиш учун Британия армиясига чақирилади. Ҳарбий юришдан сўнг у Ҳиндистонга юборилди ва у ерда Бирма кампаниясида фаолиятини бошлайди. У 1945-йилда Буртон Қирол Жорж В нинг 1-Гуруҳ полки капитани сифатида нафақага чиқади. Ҳарбий хизмат пайтида Жон шарқ тилларига қизиқиб қолди ва бир неча йил ичида у ҳинд, непал ва қисман урду тилларини ўзлаштирди. Айнан шу ерда унинг Ҳиндистон тарихи ва маданиятига қизиқиши туғилган[1].

1946-йилда, Англияга қайтиб келгач, Жон мусиқачиликни ташлаб, санскрит тилини ўрганишни бошлади. У Оксфорддаги Wадҳам коллежига ҳужжат топширади ва ўша йили ўқишга киради ва 1950-йилда Шарқ тиллари бўйича магистр даражасини олади. Машғулотлар давомида Буртон-Паге қиличбозлик билан ҳам шуғулланган. Ўқишни тугатгач, Жон дарҳол Лондон университетининг Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактабига ариза топширади. Дастлаб, Буртон-Паге непал тили фанидан ўринбосар ўқитувчи сифатида қабул қилинди, аммо кейинчалик тўлиқ кунлик ўқитувчи, кейин эса олий ўқитувчи лавозимига ўтказилади. Бу вақт давомида Жон дастлабки жанубий Ҳиндистонни кейинроқ ўрта асрлардаги асосий таркиби мусулмон бўлган шимолий Ҳиндистонни ўрганади. Аста-секин ҳинд-мусулмон муносбатлари ва қадимий обидаларга қизиқиши кучаяди ва Жон бор кучини мусулмон босқинчилари қолдирган архитектура тарихи ва нақшларини ўрганишга сарфлайди. 1958—1959 -йилларда у оиласи билан Ҳиндистонда бир йилини ўтказади, у ерда Пуне шаҳридаги Аспирантура коллежида ишлайди ва ҳиндуизм, ислом ва буддизмнинг кўплаб зиёратгоҳларига бориб текшириш ишларини амалга оширади[1]. 1960-йилда Жон фундаментал Ислом энсиклопедиясининг иккинчи нашри устида ишлашга таклиф қилинади. Дастлаб, Буртон-Паге энсиклопедия учун шунчаки мақолалар ёзган, аммо олимлар иккинчи жилд устида ишлашни бошлаганларида, лойиҳа менежерлари уни муҳаррир ёрдамчиларидан бири этиб тайинлашади. У бу лавозимда 1964-йилга қадар, яна Ҳиндистонга хизмат сафари билан кетгунига қадар ишлаган. Кейинчалик унинг лавозимини Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактабидаги Жоннинг ҳамкасби Виктор Луи Менаж эгаллайди. Қайтиб келгач эса, Буртон-Паге яна мақолаларини ёзишни давом эттиради.

1966-йилда Лондон университетида ҳинд археологияси профессори Кеннет Кодрингтон нафақага чиқади ва Буртон-Паге ушбу фан бўйича ўқитувчи вазифасини ўз зиммасига олади. Беш йилдан сўнг у Жанубий Осиё санъати ва археологияси ўқитувчиси унвонига сазовор бўлади. Янги лавозим Жонга Ҳиндистонга яна бир неча бор саёҳат қилишга имкон беради, у ерда султонликнинг ҳам, Муғалларнинг ҳам таниш, ҳам нотаниш ёдгорликларини ўрганиб чиқади ва тўплам учун суратга олади. Буртон-Пагенинг 2008-йилдаги тўплами мавзу бўйича энг кенг тўпламлардан бири эди. Буртон Ҳиндистонга ўзининг ўқувчиларидан бир жамоасини ҳам олиб боради ва меъморчилик намуналари ҳақида ўз маърузларидан кўплаб маълумотлар беради Жон вақти-вақти билан „ҳинд санъати хазиналари“га саёҳатлар уюштирган Свен Ҳелленик круизларида қўлланма бўлиб хизмат қилган. 1968—1972 йилларда Жон янги ташкил этилган Жанубий Осиё тадқиқотлари марказининг раиси бўлиб ишлаган. 1970-йилларнинг бошларида у Даниэлс жамиятининг ташкил этилишида асосий рол ўйнайди.

1982-йилда Жон ўқитувчиликдан нафақага чиқади ва фахрий ўқитувчи унвонини олади ва рафиқаси билан Лондондан Дорсет штатидаги Пурбек тепаликларида жойлашган Черч Ноулга кўчиб ўтади. Шунга қарамай, у фан билан шуғулланишда давом этади ва Лондон университетининг Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби билан академик алоқаларни давом эттиради. 1989- йилда Буртон-Пагенинг рафиқаси кутилмаганда вафот этади ва бу унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. 1994-йилда Жон инсултни бошдан кечиради, шундан сўнг у қариялар уйига жойлашади ва орадан ўн бир йил ўтгач, 2005-йил 13-июлда вафот этади ва бир неча кундан кейин маҳаллий қабристонга хотинининг ёнига дафн қилинди[1][2].

Оиласи

Жон "Водҳем" коллежида ўқиётганда Одри исмли қизга уйланади. Талабалик вақтларида, оилада Николай ва Пирс исмли икки ўғил туғилади. Ишлаб юрган вақтларида яна бир ўғил туғилади[1]. Катта ўғли отасини ёшлигидаги орзусини амалга оширади ва дастлаб Қироллик мусиқа коллежини юқори синфини тамомлаган, сўнгра Париж яқинидаги Аубервиллиэрс консерваториясида барокко мусиқасидан дарс берган. Иккинчи ўғли ўзининг мусиқа тармоғини йўлга қўяди ва бастакорлик билан шуғулланади. Учинчи ўғли эса Дорсетдаги ўғил болалар мактабида мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишлайди ва кейинчалик хор учун асарлар ёзади[1].

Фаолияти

Мелбурн университети ҳинд архитектураси тарихчиси Жорж Мишелнинг сўзларига кўра, Жон қандай қилиб Европа мусиқасини ўрганишдан ҳинд меъморчилигини ўрганишга ўтишга қарор қилгани сир бўлиб қолмоқда. Аммо, олим ёзганидек, Буртон-Паге классикага бўлган муҳаббатини умр бўйи сақлаб қолди ва бу унинг баъзи асарларида намоён бўлди. Масалан, Буртон-Паге тож Маҳални тасвирлаб берар экан, „Мен уни бир вақтлар Моцарт Иншоотлар тоғлар каби бўлса Тожмаҳал уларнинг чўққиси каби деганини ўқиганман“ дейди.

Архитектура ишларидан ташқари, Буртон-Паге кўпинча лингвистик тадқиқотларни ҳам нашр этади, хусусан, унинг Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби Буллетин[эн] ва декан коллежи Буллетинидаги биринчи мақолалари ва „Ислом энциклопедияси“ учун бир қатор асарлари (у жами 113 та мақола ёзган, шу жумладан ҳаммуаллифлик қилган. Ислом меъморчилигининг кўплаб хусусиятлари ва типологиялари, хусусан масжидлар, намозгоҳлар (намоз ўқиш учун жамоат жойи), Баоли, Мақбаралар (Ҳиндистонга хос дафн маросими ёки қабристон), Буржлар, каналлар ва фавворалар тўғрисида.бўлган. Кейинчалик Жон Довуд юлдузининг тузилишини кўриб чиқди (Ситара-И-Сулаймон) Муғал меъморчилигида[10]) — Муғал судида ҳинд тили ва урду, Шарқ ва Африкашунослик мактаби ахборотномаси[эн] Жанубий Осиё тилларидаги,Араб тилидаги кўплаб ёзувларни ўрганади. Аммо жоннинг асосий илмий қизиқиши ҳинд меъморчилигини ўрганиш эди, унга Мортимер УилерҲиндистон ҳукумати ҳузуридаги Археологик маданият комиссиясининг раҳбари бўлган(1944-1947). Хусусан, унинг 1965-йилдаги энциклопедиясида „Шарқнинг Сплендоурс : темплес, томбс, палаcес анд Фортрессес оф Асиа“ Буртон-Паге Ҳиндистон ва Покистон меъморий ёдгорликлари ҳақида етита мақола ёзган.

Мишелнинг сўзларига кўра, Жон концентрацияланган имло йўналишининг устаси бўлиб жуда қисқа сатрларга кўплаб мано касб этган матн жойлай олган.. Жоржнинг сўзларига кўра, шунинг учун у энциклопедиялар учун жуда кўплаб мақолалар ёзган, чунки бундай мақолаларда катта ва кўпинча улкан ва мураккаб мавзуни жуда ихчам шаклда очиб бериш керак. Аҳмедабаддаги архитектура ҳақидаги асарида Жон биноларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқади, уларнинг бир-биридан фарқига катта эътибор қаратади ва бинолар учун умумий бўлган хусусиятларга эътибор бермаган[1].

Адабиётлар

Монографиялар / Боблар / Тўпламлар

Ўқув қўлланмалари

  • Тҳомас Wелбоурне Cларк; Жоҳн Буртон-Паге. Интродуcтион то Непали : а фирст-еар лангуаге cоурсе, Ревисед эд, Л.: Университй оф Лондон Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс, 1977. ИСБН 0728600242. 
  • Исфаҳан // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа. — П. 46—57.
  • Томб оф Рукн-и Алам // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа. — П. 72—81.
  • Лаҳоре Форт // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа.
  • Wасир Кҳанъс Мосқуэ // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа. — П. 94—101.
  • Тҳе Ред Форт // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа. — П. 130—141.
  • Фатеҳпур Сикри // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа. — П. 142—153.
  • Таж Маҳал // Сплендоурс оф тҳе Эаст : темплес, томбс, палаcес анд фортрессес оф Асиа. — П. 154—165.
  • Энcйcлопаэдиа оф Ислам. 2 эд : [англ.] : ин 12 вол. / эдитед бй Б. Леwис; Ж. Счачт[эн] & Ч. Пеллат. Ассистед бй Ж. Буртон-Паге, C. Думонт анд В. Л. Мéнаге. — Леиден : Э. Ж. Брилл, 1991. — Вол. 2. (платн.)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Мичелл 2007.
  2. ↑ Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс Университй оф Лондон „Стафф оф Счоол“, . Cалендар фор тҳе Севентиэнтҳ Сессион. Норwич: Паге Брос, 1986 — 25—26-бет. ИСБН 0-7286-0127-3. 

Адабиётлар

  • Мичелл Г. Жоҳн Буртон-Паге: Ан Интродуcтион (англ.) // Буртон-Паге Ж. Индиан Исламиc Арчитеcтуре: Формс анд Тйпологиэс, Ситес анд Монуменц. — Леиден: БРИЛЛ, 2007. — 31 Деcембер. — П. их-хв. — ИСБН 978-90-47-42365-2.