Karimjon Boymirzayev
Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович –1962-йил 18-январда Наманган вилояти, Уйчи туманида ишчи оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.1984-йилда Самарқанд давлат университетининг География факул’тетини тугатган. Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи ДСc.03/30.12.2019.Гр.02.07 рақамли илмий кенгашда 2020 йил 19-декабрда 11.00.01–Табиий география ихтисослиги бўйича диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2020 йил 31-декабрда География фанлари доктори (ДСc) илмий даражаси берилган. Умумий ва педагогик иш стажи — 42 йил, илмий ва педагогик иш стажи — 42 йил.
| Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович | |
|---|---|
| Университй оф Бусинесс анд Сcиэнcе ректори | |
|
Мансаб даври 30-август 2023-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1962-йил 18-январ Наманган вилояти, Уйчи тумани |
| Фуқаролиги | О'збекистон |
Фаолияти
- 1986-1991.-йй. — Наманган давлат педагогика институти география кафедрасининг катта лаборанти
- 1991–1995.-йй. — Наманган давлат университети география кафедрасининг ўқитувчиси.
- 1995–1999.-йй. — Наманган давлат университети география — иқтисод факултети декани ўринбосари.
- 1999–2006.-йй. — Наманган давлат университети, география кафедрасининг мудири.
- 2006.-йй. — Наманган давлат университети ички назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи.
- 2006–2008 -йй. — Наманган давлат университети молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор.
- 2008–2010-йй. — Наманган давлат университети география ва иқтисод факултети декани .
- 2010-2018-йй. — Наманган давлат университети Академик лисей ва касб–ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор.
- 2018-йй. — Наманган давлат университети Педагогика факултетининг декани.
- 2018-2020-йй. — Наманган давлат университети академик лисейининг директори.
- 2020-2022-йй. — Наманган давлат университети География кафедрасининг мудири
- 2023-йил 30-август дан Университй оф Бусинесс анд сcиэнcе олий таълим муассасаси ректори
Маълумотлар
- Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович Илмий-педагогик фаолияти давомида талаба-ёшларга ноанъанавий ўқитиш усулларидан, инновацион педагогик технологиялардан ва интерактив методлардан унумли фойдаланиш йўлларини ўргатиб келмоқда. Шунингдек, Малайзия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Туркия, Қирғизистон, Россия ва Эврона давлатларининг бир қатор олий ўқув юртлари билан илмий-тадқиқот ва педагогик соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда. Топ-1000 таликка кирган бир қатор университетларнинг таълим тизимини ўзи раҳбарлик қилаётган олийгоҳнинг ўқув жараёнларида фойдаланиш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.
- К. М. Боймирзаев хорижий олий таълим муассасалари, Наманган вилоятининг туманлардаги маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, техникумлар, академик-лицейлар ва талабалар турар жойларида турли илмий ва долзарб мавзуларда семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб келади. Ўзаро алоқалар, суҳбат ва учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг кўрсатмалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида иш юритиб келади. Ўқув меъёрий ҳужжатлари, ахборот материаллари, замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар, хорижий ва маҳаллий адабиётлардан фойдаланган ҳолда иш олиб борилишини таъминлашга интилиб келади ва мазкур жараёнларни оммавий ахборот воситалари, университет сайти ва телеграм мессенжери орқали батафсил ёритиб бормоқда.
- Талабгор К. М. Боймирзаев Ўзбекистон Миллий ва Самарқанд давлат университетлари ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашларда ҳимоя қилинган география фанлари доктори (ДСc) ва фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун тақдим қилинган 40 га яқин тадқиқотчиларнинг илмий ишига расмий оппонентлик қилган ва юзлаб диссертация авторефератларига тақриз берган. Талабгор университетда илмий-педагог кадрлар тайёрлашда фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг илмий раҳбарлигида ҳозирги кунга қадар 20 дан ортиқ География магистратура мутахассислиги талабалари магистрлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар, жумладан:
- Шунингдек, К. М. Боймирзаев илмий раҳбарлигида 2 нафар тадқиқотчи география фанлари доктори (ДСc) ва 7 нафар тадқиқотчи эса география ва педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.
- К. М. Боймирзаев нинг инновацион лойиҳалар ва ҳисоботларни экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт аъзоси сифатида География, экология, гидрометеорология ва бошқа табиий фанларга оид бўлган илмий лойиҳаларни баҳолаб келмоқда.
- Наманган, Самарқанд, Андижон ва Фарғона давлат университетларида Илмий тадқиқотчилар учун ўтказиладиган малакавий имитиҳонларига раислик ва аъзо сифатида иштирок этиб келади.
- Самарқанд давлат университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2021.Гр.02.07 Илмий Кенгаш ва илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар аъзоси.
- „Ўздаверлойиҳа“ институти муассислигидаги „Ўзбекистон замини“ илмий журнали таҳририят аъзоси.
- Олий аттестация комиссияси томонидан эътироф этилган хорижий „Натуре анд Сcиэнcе“ илмий журнали таҳририят аъзоси.
- Университй оф Бусинесс анд Сcиэнcе университетининг „УБС Илмий ахборотномаси“ илмий журнали бош муҳаррири.
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг инновацион лойиҳалар бўйича эксперт аъзоси.
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг „Олий таълим аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирланган.
- К. М. Боймирзаев томонидан 4 та дарслик, 10 га яқин монографиялар, 210 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий мақолалар, 1 та муаллифлик гувоҳномаси, 5 та услубий қўлланма, ОАК тасарруфидаги илмий нашрларда 30 та мақола, 180 та халқаро ва республика конференсияларида илмий ишлари нашр этилган.
- Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович ўз илмий-педагогик фаолиятида давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини тўла қўллаб-қувватлайдиган соғлом фикрли раҳбар ва педагог сифатида ахлоқий поклик, ўз эътиқодига содиқ, маданиятли, мақсад сари интилувчан ҳам ташкилотчилик қобилияти шаклланган шахсдир. У ўзига ва ўзгаларга нисбатан талабчан, талаба-ёшлар шахсига ҳурмат билан қарайдиган инсон сифатида ажралиб туради. Университетда ўтказиб келинадиган республика, вилоят, университет ва факултет миқёсида ташкил этиладиган турли илмий ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Манбалар
Университй оф Бусинесс анд Сcиэнcе