Katakana
Катакана (японча: 片仮名, カタカナ|カタカナ, японча талаффузи: [ҳиʁаˈɡаːна]) — япон тили ёзув тизимининг бир қисми бўлган силлабик ёзув услуби. Ҳирагана, Канжи ҳамда Ромажи (японча сўзларни лотин алифбосида ёзиш услуби) билан биргаликда қўлланади[2].
| Катакана | |
|---|---|
|
"Ка" белгиси | |
| Ёзув типи | Силлабик ёзув |
| Тиллар |
Японча, Рюкю, Айну[1] , Тайван Ҳоккиэн, Палау тиллари |
| Пайдо бўлиш жойи | Нара |
| Ҳудуд | Япония |
| Яратилган санаси | Милодий 800-йиллар |
| Давр | Ҳеян даври |
| Ёзув йўналиши | горизонтан чапдан ўнга; вертикал ёзилганда эса ўнгдан чапга |
| Белгилар сони | 48 |
| Келиб чиқиши |
|
| Қардошлари | Ҳирагана |
| Униcоде кўлами |
|
Мураккаб канжи иероглифлари бўлакларидан олингани сабаб, Катакана сўзи тўғридан-тўғри таржима қилганда „бўлакланган кана“ деган маънони англатади. Ҳирагана ва катакана кана тизимининг икки қисмидир. Бир нечта истиснолардан ташқари, япон тилидаги ҳар бир бўғин иккала тизимда ҳам алоҳида кана (белги) билан ифодаланади. Бу „а“ (ア) каби унли; „ка“ (カ) каби ундошдан кейин унли; ёки контекстга қараб м, н ёки нг ([ ŋ ]) деб ўқилувчи „н“ (ん) бурун соноранти бўлиши мумкин.
Канжи муқобили мавжуд бўлмаган японча сўзлар ва грамматик қўшимчалар учун ишлатиладиган ҳирагана тизимидан фарқли ўлароқ, катаканани инглизчадаги курсив ёзув услубига қиёслаш мумкин. Хусусан, катаканадан япончага чет тилларидан кириб келган ўзлашма сўзларни (япончада: гаираиго) транскрипсия қилиш; урғу бериш; тақлид сўзларни ифодалаш; техник ва илмий аталамалар; ўсимликлар, ҳайвонлар ва минералларнинг номларини ёзишда фойдаланилади.
Катакана белгилари асосан япон буддист роҳиблари томонидан хитой иероглифларини япончага транслитерация қилиш жараёнида, мураккаб иероглифларни соддалаштириш орқали яратилган[3].
Ёзув тизими
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Функционал ва диакритик белгиларни ҳисобга олмаганда, тўлиқ катакана ёзуви 48 та белгидан иборат:
- 5 та бирлик унлилар: あ, い, う, え, お (мос равишда талаффуз қилинади: [а], [и], [ɯ], [э] ва [о])
- 42 ундош-унли бирикмаси: масалан キ, テ, ホ, ユ, ワ (мос равишда талаффуз қилинади: [ки], [те], [ҳо], [ю] ва [wа])
- 1 та ундош: ン ([ ŋ ])
Катакана ўнгдаги жадвалда кўрсатилганидек, 5×10 ўлчамдаги жадвал (гожуон: 五十音 — „Эллик товуш“) шаклида тартибланган ва ア (а), イ (и), ウ (у), エ (э), オ (о), カ (ка), キ (ки), ク (ку), ケ (ке), コ (ко) тартибида ўқиб борилади. Катаканада аввал унлилар, сўнгра ундошлар ўқилиши тартиби Санскритдан келиб чиқади. Айни устун ёки қаторда жойлашган белгилар умумий график ҳусусиятларга эга эмас. Йи, е ва wу бегилари ноодатий мақсадларда турли глифлар билан қўлланилсада, замонавий япон тили ёзувида умуман мавжуд эмас. „50 товуш“ гожуон жадвалига кўпинча 51-белги: ン (н) бурун соноранти ҳам киритилади. Катакана кананинг юқори ўнг бурчагида келиб, бўғиннинг биринчи товушини ўзгартитувчи диакритик белгиларга ҳам эгадир. Дакутен (゛) диакритик белгисини қўшиш орқали, жарангсиз ундош жарангли ундошга айланади: к→г, с→з, т→д ва ҳ→б. Масалан カ(ка) белгисига дакутен қўшилганда у ガ(га)га айланади. Яна бир диакритик белги ҳандакутен эса айлана шаклида бўлиб, у ҳам дакутен каби кананинг юқори ўнг бурчагига қўшилади ва қуйидаги ўзгаришга олиб келади: ҳ→п. Масалан: ハ(ҳа) → パ(па). Диакритик белгилардан минг йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиб келинган бўлса-да, фақат 20-асрнинг иккинчи ярмида япон ёзув тизими нормаларида ишлатиш мажбурий этиб белгиланди.
Шунингдек, баъзи белгилар одатий катталикда, сўнгра кичикроқ ўлчамларда ишлатилганда махсус семантик хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Бўғин ва орфогрфия
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фойдаланилмайди, йўқолган ёки эскирган | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Юқорида кўрсатилган 48 та катакана белгиларидан фақат 46 таси замонавий япон тилида қўлланади ва улардан бири фақат битта мақсадда ишлатилади:
- wи ва wе замонавий япон тили талаффузида ундош товушни тушириб қолдириши сабабли эскирган белгилар сифатида тафсифланиб, мос равишда и ва э билан алмаштирилган.
- wо белгиси ҳозирда фақат келишик сифатида ишлатилади ва одатда オ [о] унлиси билан бир хил талаффуз қилинади.
Я(ャ), ю(ュ) ёки ё(ョ) белгиларининг кичик версияси и товуши билан тугайдиган катаканага қўшилиши мумкин. Бу и унли товушини а, у ёки о га силжитади (палатализация). Масалан: キャ (ки + я) /кжа/. Катакана белгиларига кичик я(ャ), ю(ュ) ва ё(ョ) белгилари қўшилиши ёон деб номланган.
Сокуон деб аталувчи кичик ッ(цу) белгиси ўзидан кейин келувчи ундошни иккилантиради. Япон тилида бу муҳим фарқларни ажратиб олишга ёрдам беради. Масалан, サカ (сака) сўзи тепалик маъносини билдиради, сўз ўртасига сокуон қўшилганда эса унинг маъноси サッカ (сакка) — ёзувчига ўзгаради. Чет тилларидан ўзлаштирилган сўзларда сокуон қўлланиши кўп учрайди. Масалан, япончага инглиз тилидан ўзлашган бед сўзи ベッド (беддо) шаклида ифодаланади. Сокуон баъзан сўзларнинг охирида глоттал тўхташ вазифасида келади. Аммо, на(ナ), ни(ニ), ну(ヌ), не(ネ), но(ノ) белгиларидаги ундош товушни иккилантириш учун сокуон ўрнига н(ン) белгисидан фойдаланилади.
Катаканада ҳам, ҳираганада ҳам одатда маҳаллий сўзларда чўзиқ унлиларни иккинчи кана унлиси қўшилиши билан ёзилади. Аммо катаканада чет тилларидан ўзлаштирилган сўзларда унли товушни чўзиш учун чоонпу — „узун унли белгиси“ дан фойдаланилади. Чоонпу вертикал матнда вертикал, горизонтал матнда эса горизонтал узун чизиқ (ー) шаклида ёзилади. Масалан, инглизча „э-маил“ сўзи япончада メール (мēру) шаклида ўзлаширилган. Бунда чоонпу メ(ме) белгисидаги э товушини узайтиради. Аммо, ケータイ(кēтаи (мобил телефон)) каби бир нечта маҳаллий сўзларда ҳам чоонпу ишлатилиши истиснолари мавжуд.
Фойдаланилиши
Замонавий япон тилида катакана кўпинча чет тилларидан ўзлаштирилган сўзларни транскрипсия қилиш учун ишлатилади. Бу каби сўзлар гаираиго деб аталади[5]. Масалан, „телевизор“ катаканада テレビ (тереби) деб ёзилади. Шунингдек, катакана одатда мамлакат номлари, хорижий жойлар ва шахслар исмларини ёзиш учун ҳам ишлатилади. Мисол учун, Америка Қўшма Штатлари кўпинча канжи имлоси бўйича 亜米利加 (Америка) эмас, балки アメリカ (Америка) деб аталади.
Тақлид сўзларни ифодалашда ҳам катаканадан қўлланади[6]. Эшик қўнғироғинининг овози инлизчада динг-донг дейилса, япончада ピンポン (пинпон) шаклида ёзилади.
Ҳайвон ва ўсимлик турлари ва минералларнинг номлари каби техник ва илмий атамаларни ёзишда ҳам кўпинча катаканадан фойдаланилади[7].
Катакана кўпинча (лекин ҳар доим ҳам эмас) япон компаниялари номларини транскрипсия қилиш учун ишлатилади. Мисол учун, Сузуки — スズキ, Тоёта эса トヨタ деб ёзилади. Бу номлар Японияда кенг тарқалган фамилиялар бўлгани учун катаканадан фойдаланиш компания номларини инсон фамилияларидан ажратишга ёрдам беради[8]. Катакана одатда кўча белгилари, рекламалар ва билбордларда ишлатилади. Ёзувчи жумлада урғу бермоқчи бўлган сўзлар ҳам баъзан катаканада ёзилади, бу бошқа тилларда курсивдан фойдаланишни акс эттиради[6].
Иккинчи жаҳон урушидан олдинги давр расмий ҳужжатларида ҳудди замонавий япон матнларида ҳирагана ва катакана аралаштирилганидек, катакана ва канжини аралаштириб ёзилган, яъни катакана wа(わ) ёки о(を) каби юкламалар ҳамда грамматик қўшимчалар учун ҳам ишлатилган.
Катакана 1988-йилгача телеграммалар учун, 1980-йилларда кўп байтли белгилар имконияти пайдо бўлишидан олдин компютер тизимлари учун ишлатилган. Ўша даврдаги аксарият компютерлар интерфейсида канжи ёки ҳирагана ўрнига фақат катаканадан фойдаланилган.
Қадимги хитой тилидан олинган сўзлар одатда канжида ёзилган бўлса-да, ҳозирда замонавий хитой диалектларидан олинган сўзлар тўғридан-тўғри катаканада ёзилади.
| Япончада | Лотин алифбосида ўқилиши | Маъноси | Хитойчада | Хитойчада ўқилиши | Келиб чиқиши |
|---|---|---|---|---|---|
| マージャン | мāжан | мажонг | 麻將 | мáжиàнг | Мандарин диалкети |
| ウーロン茶 | ūронча | Оолонг чойи | 烏龍茶 | wūлóнгчá | |
| チャーハン | чāҳан | қовурилган гуруч | 炒飯 | чǎофàн | |
| チャーシュー | чāшū | чўчқа гўшти стейки | 叉燒 | чā сīу | Кантон диалекти |
| シューマイ | шūмаи | шумаи | 燒賣 | сīу мáаи |
Катаканада ラーメン сифатида ёзиладиган, бутун дунёда жуда кенг тарқалган рамен сўзи камдан-кам ҳолларда хитойчадан олинган асл канжиси билан ёзилади. Шунингдек, катакана баъзан хорижий ёки бошқа ноодатий аксентда айтилган сўзларни кўрсатиш учун ҳам ишлатилади. Мисол учун, мангада чет эл қаҳрамони ёки роботнинг нутқи одатий ҳирагана ўрнига катакана билан ифодаланади. Баъзи тез-тез ишлатиладиган сўзлар норасмий ёки суҳбат оҳангини етказиш учун ҳам катаканада ёзилиши мумкин. Баъзи мисоллар: マンガ — манга, アイツ — аицу (анау йигит/қиз; у), バカ — бака (аҳмоқ).
Тарихи

Катакана ёзуви ИХ асрда (Ҳеян даври бошларида) ҳозирги Нара ҳудудида буддист роҳиблар томонидан ишлаб чиқилган. Катакана белгилари манёгана канжиларининг қисмларини соддалаштириш орқали яратилган. Масалан, катакананинг ка(カ) белгиси ка(加) канжисининг чап қисмидан келиб чиқади. Бунда кажининг асл маъноси (ка(加) — ўсиш) ўз аҳамиятини йўқотиб, янги белги фақат ка товушини ифодалайди. Ўнгдаги жадвалда ҳар бир катакананинг келиб чиқиши кўрсатилган: асл канжининг қизил билан белгиланган қисмлари (манёгана) катакана белгиларига айланган[9]. Катакана ёзуви яратувчилари Шарқий Осиёга саёхат қилгани ва хинд буддистлари билан ишлагани сабаб, унда Санскрит ёзуви аъломатлари ҳам сезилади[10][11].
Ёзиш тартиби
Қуйидаги жадвалда ҳар бир ҳирагана белгисини ёзиш тартиби кўрсатилган. Жадвал юқори ўнгдан бошланиб ва устун бўйлаб пастга ўқиладиган анъанавий тарзда тузилган. Рақамлар ва ўқлар мос равишда ёзиш тартибини ва йўналишини кўрсатади.

Катакана жадвали
Қуйидаги жадвалда катакана белгилари лотинлаштирилган варианти ҳамда ИПА транскрипсияси билан биргаликда келтирилган.
| Монографлар (гожуон) | Диграфлар (ёон) | ||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| а | и | у | э | о | я | ю | ё | ||||||||||
| ∅ | ア а [а] |
イ и [и] |
ウ у [ɯ] |
エ э [э] |
オ о [о] |
||||||||||||
| К | カ ка [ка] |
キ ки [ки] |
ク ку [кɯ] |
ケ ке [ке] |
コ ко [ко] |
キャ кя [кʲа] |
キュ кю [кʲɯ] |
キョ кё [кʲо] | |||||||||
| С | サ са [са] |
シ ши [ɕи] |
ス су [сɯ] |
セ се [се] |
ソ со [со] |
シャ ша [ɕа] |
シュ шу [ɕɯ] |
ショ шо [ɕо] | |||||||||
| Т | タ та [та] |
チ чи [т͡ɕи] |
ツ цу [т͡сɯ] |
テ те [те] |
ト то [то] |
チャ ча [т͡ɕа] |
チュ чу [т͡ɕɯ] |
チョ чо [т͡ɕо] | |||||||||
| Н | ナ на [на] |
ニ ни [ɲи] |
ヌ ну [нɯ] |
ネ не [не] |
ノ но [но] |
ニャ ня [ɲа] |
ニュ ню [ɲɯ] |
ニョ нё [ɲо] | |||||||||
| Ҳ | ハ ҳа [ҳа] |
ヒ ҳи [çи] |
フ фу [ɸɯ] |
ヘ ҳе [ҳе] |
ホ ҳо [ҳо] |
ヒャ ҳя [çа] |
ヒュ ҳю [çɯ] |
ヒョ ҳё [çо] | |||||||||
| М | マ ма [ма] |
ミ ми [ми] |
ム му [мɯ] |
メ ме [ме] |
モ мо [мо] |
ミャ мя [мʲа] |
ミュ мю [мʲɯ] |
ミョ мё [мʲо] | |||||||||
| Й | ヤ я [жа] |
ユ ю [жɯ] |
エ [𛄡] е [же] / [э] |
ヨ ё [жо] |
|||||||||||||
| Р | ラ ра [ɾа] |
リ ри [ɾи] |
ル ру [ɾɯ] |
レ ре [ɾэ] |
ロ ро [ɾо] |
リャ ря [ɾʲа] |
リュ рю [ɾʲɯ] |
リョ рё [ɾʲо] | |||||||||
| W | ワ wа [ɰа] |
ヰ wи [ɰи] / [и] |
ヱ wе [ɰэ] / [э] |
ヲ wо [ɰо] / [о] |
|||||||||||||
| Диакритик белгили монографлар: гожуон ва ҳандакутен/дакутен | Диакритикали диграфлар: ёон ва ҳандакутен/дакутен | ||||||||||||||||
| а | и | у | э | о | я | ю | ё | ||||||||||
| Г | ガ га [ɡа] |
ギ ги [ɡи] |
グ гу [ɡɯ] |
ゲ ге [ɡэ] |
ゴ го [ɡо] |
ギャ гя [ɡʲа] |
ギュ гю [ɡʲɯ] |
ギョ гё [ɡʲо] | |||||||||
| З | ザ за [за] |
ジ жи [(д)ʑи] |
ズ зу [(д)зɯ] |
ゼ зе [зе] |
ゾ зо [зо] |
ジャ жа [(д)ʑа] |
ジュ жу [(д)ʑɯ] |
ジョ жо [(д)ʑо] | |||||||||
| Д | ダ да [да] |
ヂ жи [(д)ʑи] |
ヅ зу [(д)зɯ] |
デ де [де] |
ド до [до] |
ヂャ жа [(д)ʑа] |
ヂュ жу [(д)ʑɯ] |
ヂョ жо [(д)ʑо] | |||||||||
| Б | バ ба [ба] |
ビ би [би] |
ブ бу [бɯ] |
ベ бе [бе] |
ボ бо [бо] |
ビャ бя [бʲа] |
ビュ бю [бʲɯ] |
ビョ бё [бʲо] | |||||||||
| П | パ па [па] |
ピ пи [пи] |
プ пу [пɯ] |
ペ пе [пе] |
ポ по [по] |
ピャ пя [пʲа] |
ピュ пю [пʲɯ] |
ピョ пё [пʲо] |
|||||||||
| Функсионал графемалар | |||||||||||||||||
| сокуонфу | чоонпу | одорижи (якка бўғин) | одорижи (кўп бўғин) | ||||||||||||||
| * | ッ (иккиланишни ифодалайди) |
ー (узун унлини ифодалайди) |
ヽ |
〱 | |||||||||||||
| * | ヾ |
〱゙ | |||||||||||||||
| * | ヽ゚ |
〱゚ | |||||||||||||||
Манбалар
- ↑ МcАулей, Тҳомас Э.. Лангуаге чанге ин Эаст Асиа. Роутледге, 2001 — 90-бет. ИСБН 0700713778.
- ↑ Рой Андреw Миллер (1966) А Жапанесе Реадер: Градед Лессонс ин тҳе Модерн Лангуаге, Рутланд, Вермонт: Чарлес Э. Туттле Cомпанй, Токё, Жапан, п. 28, Лессон 7: Катакана: а—но. „Сиде бй сиде wитҳ ҳирагана, модерн Жапанесе wритинг макес усе оф анотҳер cомплете сет оф симилар сймболс cаллед тҳе катакана.“
- ↑ „Ҳоw дид катакана анд ҳирагана оригинате?“.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Сеэ обсолете кана
- ↑ "Тҳе Жапанесе Wритинг Сйстем (2) Катакана", п. 29 ин Ёокосо! Ан Инвитатион то Cонтемпорарй Жапанесе. МcГраw-Ҳилл, 1993, ИСБН 0070722935
- ↑ 6,0 6,1 "Тҳе Жапанесе Wритинг Сйстем (2) Катакана", п. 29 ин Ёокосо! Ан Инвитатион то Cонтемпорарй Жапанесе. МcГраw-Ҳилл, 1993, ИСБН 0070722935
- ↑ „Ҳирагана, Катакана & Канжи“. Жапанесе Wорд Чараcтерс (2010-йил 8-сентябр). Қаралди: 2011-йил 15-октябр.
- ↑ Меижи Ясуда Лифе Инсуранcе Cомпанй (2008-йил 24-сентябр). „明治安田生命 全国同姓調査 [Меижи Ясуда Лифе Инсуранcе Cомпанй – Натионал саме фамилй наме инвестигатион“]. Пресс-релиз.
- ↑ Жапанесе катакана. Омниглот.cом
- ↑ Аияр, Паллави. „Тҳе олдест реcордед Индиан ин Жапан импаcц тҳе cоунтрй'с cултуре эвен тодай“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (2018-йил 9-июн). Қаралди: 2022-йил 18-сентябр.
- ↑ „Тҳе Инфлуэнcе оф Санскрит он тҳе Жапанесе Соунд Сйстем – संस्कृता वाक्“. ситес.гоогле.cом. 2014-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-сентябр.