Kati Tabin
Кати Табин (1997-йил 21-апрелда туғилган) – канадалик профессионал хоккей ҳимоячиси. Профессионал Аёллар Хоккей Лигасинин (ПWҲЛ) Монтреал Виcтоире жамоаси сафида ўйнайди. Илгари Премер Хоккей Федерациясининг (ПҲФ) Cоннеcтиcут Wҳале ва Торонто Сих жамоалари сафида ўйнаган.
| Кати Табин | |||
|---|---|---|---|
|
Табин 2025-йилда Монтреал Виcтоире сафида | |||
| Туғилган жойи |
1997-йил 21-апрел Виннипег, Манитоба, Канада | ||
| Бўйи | 5 фт 8 ин (173 cм) | ||
| Оғирлиги | 150 лб (68 кг; 10 ст 10 лб) | ||
| Позицияси | Ҳимоячи | ||
| Майдондаги жойлашган ўрни | Чап | ||
| ПWҲЛ Собиқ жамоалар |
Монтреал Виcтоире Cоннеcтиcут Wҳале Торонто Сих | ||
| Жамоалардаги фаолият | 2016—ҳозиргача | ||
Спорт фаолияти
Коллеж
Табин ўзининг талабалар ўртасида муз устида хоккей фаолиятини 2016–2017-йилги мавсумда Қуиннипиаc жамоаси сафида бошлаган. 1-курсда у 32 та ўйинда 2 та гол ва 5 та голли узатмани қайд этган. Илк голини 2016-йил 4-ноябрда Cларксон жамоасига қарши ўйинда киритган[1]. 2017–2018-йилги мавсумда 2-курсда ўқиётган пайтида 38 та ўйинда 3 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширган. 2018–2019-йилги мавсумда 3-курслигида эса 36 та ўйинда 4 та гол ва 9 та голли узатмани қайд этган[2].
2019-йил 10-сентябрда Табин 2019–2020-йилги мавсум учун ҳамкапитан этиб тайинланган[3]. Тўртинчи яъни сўнгги ўқув йилида спортчи 37 та ўйинда 5 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган[2]. Мавсум якунида спортчи Алл-ЭCАC учинчи терма жамоаси таркибига киритилган[4].
Профессионал
Табин ўзининг профессионал дебют ўйинини ПҲФнинг Cоннеcтиcут Wҳале жамоаси сафида 2021-йил 14-ноябрда амалга оширган. 2021–2022-йилги мавсумда спортчи Wҳале сафида 6 та ўйинда майдонга тушган[5].
2022-йил 28-июлда Табин ПҲФнинг Торонто Сих жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолаган[6]. 2022–2023-йилги асосий мавсумда 24 та ўйинда иштирок этиб, жами 4 та гол ва 14 та голли узатма билан барча ҳимоячилар орасида энг юқори натижани кўрсатган. Плей-офф баҳсларида эса Табин 4 та ўйинда 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга ошириб, Сих жамоасининг Изобел кубогини қўлга киритишида ёрдам берган[7]. 2023-йил 12-июнда спортчи Торонто билан 2 йиллик янги шартнома имзолаган[8].
2023-йил 21-ноябрда Табин Монтреал билан 2 йиллик шартнома имзолаган[9]. 2023–2024-йилги асосий мавсумда 24 та ўйинда 1 та гол ва 5 та голли узатмани қайд этган. У Монтреал жамоасининг асосий ҳимоя жуфтлигида Эрин Амброусе билан бирга ўйнаган ва 26 та рақиб зарбасини тўсган ҳолда ПWҲЛ бўйича барча ўйинчилар орасида 1-ўринни эгаллаган[10]. 2024–2025-йилги мавсумда Табин 28 та ўйинда 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган. У жамоа таркибида 26 та кучли зарбани амалга оширган ҳолда 2-ўринни эгаллаган. 2025-йил 16-июнда спортчи Монтреал билан 2 йиллик шартнома муддатини узайтирган[11].
Халқаро фаолияти
2026-йил 9-январда Табин 2026-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этувчи Канада терма жамоаси таркибига киритилган[12].
Манбалар
- ↑ „ҚУ Wомен'с Иcе Ҳоcкей Фаллс, 4-1, то Cларксон он Фридай Нигҳт“. гобобcац.cом (2016-йил 4-ноябр). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ 2,0 2,1 „Кати Табин“. гобобcац.cом. Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ „Турнер Анноунcес Cаптаинс аҳеад оф тҳе 2019-20 Сеасон“. гобобcац.cом (2019-йил 10-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ „Табин, Реиллй Эарн ЭCАC Ҳоcкей Пост-Сеасон Реcогнитион“. гобобcац.cом (2020-йил 5-март). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ Стаффиэри, Марк „Тремендоус тиме фор Торонто Сих блуэлинер Кати Табин“. wоменшоcкейлифе.cом (2023-йил 26-май). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ „Кати Табин Сигнс Cонтраcт wитҳ Торонто Сих“. гобобcац.cом (2022-йил 28-июл). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ Кеннедй, Иан „Табин Ретурнс То Торонто, Сигнс Тwо-Еар $220,000 Cонтраcт“. Тҳе Ҳоcкей Неwс (2023-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ Зwолински, Марк „Катиэ Табин ре-сигнинг wитҳ Торонто Сих ис а гоод сигн фор тҳе футуре оф wомен’с ҳоcкей“ (2023-йил 13-июн). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ Кеннедй, Иан „Тwо-Еарс Фор Табин Ин Монтреал“. Тҳе Ҳоcкей Неwс (2023-йил 21-ноябр). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ Кеннедй, Иан „Ундерратед: Ҳере'с а лоок ат тҳреэ ПWҲЛ плаерс wҳо қуиэтлй маде а биг импаcт“. Тҳе Ҳоcкей Неwс (2024-йил 21-май). Қаралди: 2024-йил 3-декабр.
- ↑ „Монтреал Виcтоире ре-сигн дефендер Кати Табин то а тwо-еар деал“. тҳепwҳл.cом (2025-йил 16-июн). Қаралди: 2025-йил 16-июн.
- ↑ „Теам Cанада унвеилс wомен’с ростер фор 2026 Олймпиcс ин Милан“. ТСН.cа (2026-йил 9-январ). Қаралди: 2026-йил 9-январ.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Кати Табин“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Биографик маълумотлар ва фаолият статистикаси Элитепроспеcц.cом, ёки Тҳе Интернет Ҳоcкей Датабасе
- Квиннипияк Бобкец биографияси