Кианит (юнонча: руапос - тўқ кўк, ҳаворанг), дистен (ди... ва юнонча: стҳеноc — куч, қудратдан) — кристалли сланецларга мансуб минерал. Кимёвий таркиби Ал2[СиО4]. Триклин сингонияли, кристали устунсимон ёки тахтасимон. Аралашмалари Фе (1% гача), Сг (1,2%), Ти (0,04%). Ранги оқсан тўқ кўкишяшилгача. Зангори, кўк, кулранг ҳам бўлади. Кўмир ёки гил жинслари аралашган кианит қора бўлади. Шишадек ялтироқ, қаттиқлиги турлича (4,5 дан 7,5 гача), зичлиги 3560–3680 кг/м3. Гилтупроққа бой чўкинди жинсларнинг катта босим зонасида метаморфизланишидан ҳосил бўлади, гранитли пегматитларда А12О3 га бой жинсларнинг ассимилясиясидан вужудга келади. Кўпинча ставролит, андалузит билан бирга учрайди.

Кианит саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган гил тупроғи кўп хом ашё ҳисобланади. Ундан ўтга, кислота ва ишқорга чидамли пишиқ материаллар олинади. Кианит қазиб олувчи мамлакатлар: АҚСҲ (120 минг т, 1982), Ҳиндистон (45 минг т), Бразилия (10 минг т), Испания (6 минг т), Австралия (1 минг т).

Таркибида рутил, мусковит, турмалин, топаз, корунд бўлган дунёдаги энг йирик конлар Ҳиндистон (Кҳаммам, Бхандара, Сидхбум ва бошқалар)да мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил